Асли ўзбекистонлик АҚШ фуқароси Зокир Алиев озод қилинди

Ўзбекистондан олинган хабарларга кўра, бундан бир неча кун олдин терроризмга алоқадор айбловлар билан гумонланиб Қашқадарё вилоятида ҳибсга олинган АҚШ фуқароси Зокир Алиев озод этилган.

Ҳозир АҚШ фуқароси бўлган асли қашқадарёлик Зокир Алиев Президент Мирзиёев четдаги ўзбекларни ватанга қайтишга чорлаганига ишониб Ўзбекистонга қайтган.

Бироқ у Чироқчидаги қариндошларининг уйига кириши ортидан бир неча соат ўтар-ўтмай, Қаршидан юборилган хавфсизлик ходимлари олиб кетишади.

Яқинларининг билдиришича, Зокир Алиевга қарши конституцион тузумга тажовуз, терроризм ва чегарани ноқонуний кесиб ўтиш каби ҳаракатларни кўзда тутадиган жами бешта айблов илгари сурилган.

Оила аъзолари у 2005 йилдан бери қидирувга берилганини, аммо айби йўқлигини исботлаш учун қайтганини айтишган.

Маълум бўлишича, вилоят куч ва ҳуқуқ-тартибот тизимлари раҳбарлари унинг оила аъзоларини йиғиб, ўғлингизни чақиртирсангиз, қўйилган айбловларни олиб ташлаб, қидирувни бекор қиламиз, деб ваъда беришган.

Бунга ишонган оила аъзолари Зокир Алиевни Ўзбекистонга қайтишга таклиф этишган.

Қўшма Штатларда солиқ ширкатини бошқариб келган 46 яшар асли ўзбекистонлик Зокир Алиев – АҚШ фуқароси.

У асил ватанига бориш учун Ўзбекистон элчихонасидан виза рухсати олгани хабар қилинмоқда.

Зокир Алиев ҳибсга олингани ортидан гўё унинг Ўзбекистон Исломий Ҳаракати аъзоси бўлгани, Афғонистонда жанговор ҳаракатларда қатнашгани ҳақидаги хабарлар Интернет социал тармоқларида тарқалди.

Зокир Алиев ҳибсга олинганидан буён қайси идорада сақлангани, ким томонидан сўроқ қилингани ҳақида ҳеч қандай ахборот тарқатилмади.

Бугун хорижда минглаб ўзбекистонликлар ватанга борсам, бирон айб топиб қамаб қўйишмайдими, деган хавотирда яшайдилар.

Уларнинг баъзилари ҳеч қандай ноқонуний ҳаракат қилишмаган. Айрим ҳолатларда ОВИР тартибларини бузган ва ёки маҳалла нозирлари ҳамда фаоллари тарафидан бирон рўйхатга тиркаб қўйилган бўлиши мумкин.

Бироқ Ўзбекистонда четда ишлаётган ва яшаётган фуқароларни потенциал террорчи ёки жиноятчи сифатида кўриш ва ҳатто қамоққа олиш тажрибаси қўллаб келингани учун кўпчилик ватанга боришдан қўрқади.

Олдинроқ Президент Мирзиёевнинг чорловларига ишониб Ўзбекистонга борган бир неча киши қўлга олинган ёки устидан жиноят иши очилган.

Манба: www.bbc.com

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Венесуэлада мухолифат раҳбари ўзини президент деб эълон қилди. трамп уни тан олди

Венесуэлада мухолиф парламент - Миллий ассамблея раҳбари Хуан Гуайдо ўзини мамлакат президенти сифатида эълон қилди ва давлат раҳбари сифатида қасамёд қабул қилди. Бу ҳақда ...

Журналист турсунали акбаровга нисбатан очилган даъво юзасидан биринчи суд мажлиси бўлиб ўтди

Бугун, 10 январь куни фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судида Xabar.uz махсус мухбири Турсунали Акбаровнинг "Рост бўламиз, қозижон! Дўст бўламиз, қозижон!.." номли ...

Собиқ мххнинг овсар гувоҳлари

Усмон Ҳақназаров тахаллуси остида фаолият олиб борган, журналист Бобомурод Абдуллаев суди узоқ давом этиши ва гувоҳларнинг кундан кунга бирон бир соҳанинг мутахасиси ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400