1 июлдан маиший ва офис техникасини божхона тўловисиз мамлакатга олиб кириш мумкин

Ўзбекистонликлар 1 июлдан бошлаб совутгич, музлатгич, кондиционер, кир ювиш машинаси, чанг ютгич, газ ва электр плиткаси каби маиший техника воситаларини божхона тўловисиз мамлакатга олиб кириши мумкин.

Вазирлар Маҳкамаси 22 июнь куни бу борада “Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.

Божхона тўловисиз олиб кириладиган маҳсулотлар рўйхатига 20 турдаги маиший техника ва офис техникаси маҳсулотлари киритилган. 1 июндан бошлаб уларни 1 календарь ойида чегарани биринчи маротаба кесиб ўтаётганда фақат 1 донадан олиб ўтиш мумкин бўлади.

Шунингдек, рўйхатда бошқа турдаги товарлар учун ҳам нормалар белгиланди. Яъни, эндиликда ҳар куни олиб ўтилаётган ҳар бир номдаги товардан 2 килограмгача олиб ўтишга рухсат берилади. Аммо, мазкур товарларнинг умумий оғирлиги 10 килограмдан ошмаслиги керак.

Жумладан, пиво – 2 литргача, барча турдаги тамаки маҳсулотлари – 10 қутигача, атир ва атирсимон суюқликлар – 3 донагача, қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмлари – 65 грамгача божхона тўловларисиз олиб киришга рухсат этилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тан олинмаган давлатлар раҳбарлари россия таркибига киришга қарор қилишди

Жанубий Осетия президенти Анатолий Бибилов халққа мурожаатида Россия билан бирлашиш республиканинг стратегик мақсади эканини айтди, деб хабар бермоқда «Спутник Осетия» нашри. ...

Ўзбекистонда ёзув ислоҳотини ўтказиш давлат ғазнасига қанчага тушади?

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш бўйича ишчи гуруҳнинг хулосалари эълон қилинди. Унга кўра, тўртта ҳарф ўзгарди (Óó, Ǵǵ, Şş, Çç), "Ц" товушини ифодаловчи ...

Ўзбекистонда барча йўл белгилари алмаштирилади

2023 йилга келиб кўчаларда жойлашган барча йўл белгилари янгиланади. Бу ҳақда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтаётган “Ўзбекистонда автомобиль йўллари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400