Шохлар кесилаверади…илдиз эса ўзгармас!

Жамоамиздаги йигит билан Молия институти олдидан ўтиб кетаётган пайтимиз у шу ерда ўқишини айтиб кўрсатганида ажабландим. Чунки бироз аввал у Архитектура институтида ўқийман деганди-да. Айтишича, бир неча йилдан бери Архитектура институти  биноси сотиб юборилганми, бериб юборилганми ноаниқ бўлиб талабалар бошқа институтлар биносида ўқишар экан.

Йўлимиз давомида қурилиш объектларига кўзим тушади… Хорижликлар қуряпти…

Азал-азалдан меъмор ва бунёдкорчилиги билан дунёга машхур ўзбек миллати бугунги даврда хориждан ишчи ёллаб ишлатмоқда. Оддийгина бир Архитектура институтига бундай муносабат бўлганидан кейин бизда қандай мутахассислар ҳам етишиб чиқаркин? Таълим хақида қизиқаман… йигитнинг энсаси қотади. Ажабланмайман.

Биласизми, негадир бизда хамма нарсани илдизига эмас, шохларига эътибор кўпроқ. Бақатеракнинг шохларини кесаверган билан у шафтоли бўлиб мева бермайди. Уни илдизи чунки бақатерак! Бизда таълим тизими ва сифати қай ахволда?

Буларга эътибор йўқ, кейин эса бехуда мажлислар  ишдан бўшатишлар худди бақатерак шохларини кесаверишдек кечади.

Ишдан бўшатишдан эса юртга яна минус, бу дегани яна биттага ишсизлик кўпайди дегани.

Молия вазирлигидан ўткан йили 500 кишидан зиёди  ишдан бўшатилгани хақидаги хабар шов-шув бўлиб хамма мана тозаланди дея баралла олқишлади. Аммо бирор киши ўйламадики нахотки нақ 500 кишидан ортиқ айбдор? Балки кимларнидир касрига улар кесилди? Ва энг асосийси мамлакатда бир кунда ишсизлик сони 500га кўпайди! Уларни оиласида нима айб? Улар энди нима қилади?

Жавоб натижада: хориждаги гастарбайтерлар сони кўпайишида. Шу хам ўзбекнинг тарихида бор экан. Юртма юрт кезиб оила боқиш.

Шохлар кесилаверади… Илдиз эса ўзгармас.

Ғалати…

Манба: sayyod.com

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистонда рашк туфайли эркак хотинини шафқатсизларча ўлдирди

Тожикистон жанубидаги Хатлон вилояти тергов идоралари Хамадони тумнида истиқомат қилувчи Арус Раззақовани шафқатсизларча ўлдирилишини тергов қилмоқда. Аёлни куни кеча ...

Мен чаласавод эдим, балки ҳозир ҳам..

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев бир асрдан буён ўз ечимини топа олмаётган ўзбек алифбосидаги хатолар ҳақида ўз фикрини билдирди: Мактабда ўқишни ...

Мамаризо нурмуратов:«ҳеч қанақа деноминация бўлмайди!»  

«Ҳеч қанақа деноминация бўлмайди! Буни хаёлингиздан чиқариб ташланглар!» — Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида бу ҳақда маълум ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400