Ким ахборотга эга бўлса, ўша ҳукмрон(ми?)

Бир пайтлар, бу тарих дарсликларидан кўпчилигимизга яхши маълум, кишилик жамият тараққиёти беш формацияга бўлиб ўрганилар эди: ибтидоий жамоа, қулдорлик, феодализм, капитализм ва утопик коммунизм жамияти. Эндиликда айрим таҳлилчилар «жамият учга: аграр, саноат ва ахборот даврига бўлинган ҳолда ўрганилиши керак», деган қарашни илгари сурмоқда.

Ҳақиқат – шу: ХХ аср охири – ХХI асрга келиб дунё манзараси бутунлай ўзгариб кетди. Ахборот-коммуникация технологияларининг тараққиёти, геосиёсий вазиятнинг кескин ўзгариши ким ахборотга эга бўлса, ўша ҳукумрон эканини, ўша жамият бошқарувини қўлга олишини кўрсатиб қўйди. Бу эса ҳар қандай давлат ва тузумнинг олдида долзарб муаммони келтириб чиқармоқда. Яъни, ҳар бир давлат ахборот хавфсизлигини таъминлаши ва информацион хуружларга қарши тура олиши керак. Ушбу муҳим вазифани бажарган давлатгина ўз миллий манфаатларини ҳимоя қила олади.

Таҳлилчиларнинг айтишларича, ахборот хавфсизлиги ҳар бир давлат миллий хавфсизлигининг таркибий қисмидир. У давлат ва жамиятнинг барча соҳаларидаги миллий манфаатларини ҳимоя килишга қаратилган бўлиши керак. «Ҳар қандай давлатнинг оммавий ахборот воситаси чет эл таъсири остида қолар экан, жамият ўз тарихий идеаллари, қадриятларини бузишга йўналтирилган ахборотлар оғушида қолади», деб ёзган эди америкалик олим Лэнс Беннет. Ҳозирги кунда жаҳондаги турли «куч марказларининг» геосиёсий қарама – қаршилиги «ахборот макони»га кўчди, деган гапларда жон бор. Яъни, соддароқ тушунтирганда ахборот кимнинг қўлида бўлса, ўша ҳақ бўлиб чиқмоқда.

Ҳаёт ҳақиқати шуни кўрсатмоқдаки, ҳар қандай тараққиёт маҳсулидан икки хил мақсадда – эзгулик ва ёвузлик йўлида фойдаланиш мумкин. Замонавий дунёда ахборотлар шу қадар кўпки, тарқатилаётган ахборотларнинг қай бири тўғри, қай бири нотўғри эканини аниқлагунча инсон онги биринчи тарқалган хабарга мослашган бўлади.

Бугун биз тез суръатлар билан ўзгариб бораётган, инсоният ҳозирга қадар бошидан кечирган даврлардан тубдан фарқ қиладиган ўта шиддатли ва мураккаб бир замонда яшаяпмиз. Ҳозирги пайтда ер юзининг қайсидир бурчида қандай воқеа юз бермасин, одамзот бу ҳақда дунёнинг бошқа бир чеккасида туиб зудлик билан хабардор бўлмоқда. Бугунги кунда замонавий ахборот майдонидаги ҳаракатлар шу қадар тиғиз, шу қадар тезкорки, энди илгаригидек, бу воқеа биздан жуда олисда юз берибди, унинг бизга алоқаси йўқ, дея бепарво қараб бўлмайди. Ҳаётмизнинг бирор бир соҳасини ахборотсиз тасаввур қила олмаймиз. Ахборотларни турли манбалардан интернет, радио, телевидение ва босма матбутдан оламиз.

Америкалик тадқиқотчи Г.Лассуэлл ОАВнинг тўртта вазифаси борлигини таъкидлаган эди.

1. Жаҳонни кузатиб бориш (Информация тўплаш ва тарқатиш).

2. Таҳрир қилиш (информацияларни танлаб олиш ва шарҳлаш).

3. Жамоатчилик фикрини шакллантириш.

4. Маданиятни тарқатиш.

Бугун энг муҳим қадрият саналаётган ахборот, табиийкий, оммавий ахборот воситалари томонидан тарқатилади. Шу сабабли ҳам ОАВнинг жамиятдаги ўрни беқиёсдир. Дунёнинг нариги чеккасида бўлаётган воқеа-ходисаларни худди ўз кўчамизда юз берган ҳодисадек қабул қилаяпмиз. ОАВ жамоатчилик фикрини шакллантиришда муҳим ахамият касб этмоқда. Радио ва телевидения пайдо бўлганидан кейин дунё ўзгариб кетди. Интернет пайдо бўлиши билан эса бутунлай бошқача қиёфа касб этди. Информация барчанинг мулкига айланди.

ОАВ давлат ва жамият ўртасида воситачилик вазифасини бажаради. Жаҳондаги сиёсий ва ижтимоий ҳаётга таъсири инобатга олингани боис ҳам ОАВ норасмий тарзда “тўртинчи хокимият” деб юритилади.

Айрим ҳолларда ОАВ одамларга салбий таъсир кўрсатишидан кўз юмиб бўлмайди. Буни биз дунёда юз бераётган ҳодисаларнинг нотўғри талқин қилинган ҳолда ёритилаётганидан билиб турибмиз. Журналистлар ва медиа ходимлари нафақат иш берувчилар ва бозор олдида, балки жамият олдида ҳам масъулиятни ҳис қилишлари, демократияни ҳаддан ошиш деб тушунмасликлари керак. Эркинликка интилиш ҳар бир журналист олдида турган вазифа аммо, чегарани билиши шарт.

ОАВ жамият олдида ўз зиммасига маълум бир мажбуриятларни олиши керак. Бу мажбуриятлар ахборот тарқатишда ҳалоллик ва адолатни талаб қилади. Медиа жиноятчиликни, зўравонликларни, тарғиб қилмаслиги, фуқароларнинг ҳуқуқларини камситмаслиги зарур. Бу матбуот эркинлигини чеклашни англатмайди. Шу ўринда «эркинлик истаб» йўл транспорт қоидаларини бузган ҳайдовчи келтирган нохуш ҳодисани мисол сифатида келтириш мумкин. Демократия экан деб журналистика этикасини бузганлар ҳам жамиятга жуда катта зиён келтиришини англаб етиш керак. Айрим мамлакатларда «Тўртинчи ҳокимият» «биринчи ҳокимият»га интилувчи матбуотнинг борлигидан кўз юмиб бўлмайди. Улар – олигархлар, молиявий гуруҳ, маҳаллий “барон”ларнинг қўлидаги бир ўйинчоқ эканлигини ёддан чиқариш керак эмас. «Тўртинчи ҳокимият» деб юритилаётган бўлишига қарамай ОАВни ҳукумат ёки тижорат структураси деб эмас, балки том маънодаги фуқаролик жамияти институти сифатида кўриш керак.

Муаллиф: Шарофиддин Тўлаганов

Манба: Xabar.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эркин искандаров: 2019 йилда 2010 та уй эҳтиёжманд аёлларга берилади

2019 йилда 2010 та уй ижтимоий аҳволи оғир, оиласида ногиронлиги бўлган хотин-қизлар, эҳтиёжманд, заифа аёлларга берилади. Kun.uz нашри Халқаро Пресс-клуб сессияси доирасида ...

Марказий осиёдаги йўқ бўлишга юз тутган 15 та тил (фото)

ЮНЕСКО томонидан ўтган ҳафтада чоп этилган «Йўқолиш хавфи остида турган дунё тиллари атласи»га кўра, Марказий Осиёдаги 15 та қадимий нодир тил йўқлик қаърига сингиб кетиши ...

Андижонда 75 ўқувчи ва 7 ўқитувчи овқатлан заҳарланди

Андижондаги Zahiriddin Muhammad Bobur Universal Academy нодавлат таълим муассасасида овқатлан оммавий заҳарланиш ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Халқ таълими ...