Асрга татигулик бир ярим йил!

Кеча – кун ботар маҳал телевизор пултини уёққа буёққа қўйиб эрмаклаб ўтирсам, UZHD деган телеканал пайдо бўлганига кўзим тушди. Кирсам, “Виктория ва Абду” деган кино бўлиб турган экан.

Кинони бошидан кўрмасанг, маъносини тополмайсан.

Тушинганим шу бўлдики, анча кексайиб қолган Англия қироличасининг Ҳиндистонлик йигитга ишқи тушиб қолади. Бироқ фарзандлари қироличани “документални” жиннига чиқармоқчи бўлишади.

Шунда қиролича Виктория шундай дейди:

– Мен бу империяни 63 йилдан бери бошқараман, шу йиллар давомида 2200 дан зиёд қарор ва қонунлар чиқардим. Аввал ҳам каллам жойида эди, хозир ҳам ақлу ҳушим жойида…

Бизнинг президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев жаноблари атиги бир ярим йилда 2200 тадан ортиқ қарор ва қонунлар чиқариб ташладилар!

Мен марказдан минг километрдан узоқда яшайман, шу сабабдан ислохоту қонунларни бизгача етиб келиши анча қийинроқ!

Шунинг учун сиздан сўрамоқчиман: сиз томонларда бирор ўзгариш борми?

Бу қарору қонунлар боис, оддий халқ ҳаётида ижобий холатлар кузатиляптими?

Муаллиф: Қадамбой Отабоев

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хитойда дафн маросимларини тақиқлаш ва тобутларни йўқ қилиш бошланди

  (more…)

Забайкальеда ўзбекларни ваҳшийларча ўлдиришган

Россиянинг Забайкалье ҳудудида Ўзбекистоннинг икки фуқароси қандай ўлдирилгани тергов томонидан аниқланди, деб ёзади “Хабар.уз” сайти. Ўзбекистонликлар 2017 йилда икки болани ...

Тошкентда миллий саратон марказига мия саратонини даволовчи 2,9 млн. ақш долларлик  дори воситаси тақдим этилди

Тошкентда Ўзбекистондаги агрессив мия саратони билан касалланган беморларни даволаш учун умумий қиймати 2,9 миллион доллар бўлган мия саратонини даволашда қўлланилувчи ...