ДИПЛОМЛИ ХОДИМ КЕРАКМИ ЁКИ ИЛМЛИ МУТАХАССИС…

2018 йилги маълумотларга қараганда, Билл Гейтснинг маблағи 90,5 млрд доллардан ортиқ экан. Шунга қарамасдан у маблағини фарзандларига мерос қолдирмасдан ҳаммасини ўзининг ҳайр-эҳсон ишларига сарфлашни режалаштирмоқда.

Билл Гейтс тадбиркор, жамоатчи, муҳтожларга ёрдам берувчи киши сифатида танилган. Microsoft асосчиларидан бири. Миллати ҳақида аниқ маълумот тополмадим, баъзи манбаларда унинг яҳудий миллатига мансублиги айтилган.

Шундай инсонлар борки, ўзининг илми билан дунёга машҳур бўлган. Лекин бизнинг қонимизга сингиб кетган бир тушунча бор-ақлимиз етмаган нарсани Аллоҳ билади деб туриб оламиз. Аллоҳ билади, бунга шубҳа йўқ. Бизга эса ақл-идрок, онг берилган. Бизнинг билим олишимизга, дунёда оламшумул кашфиётлар қилишимизга ким қаршилик қиляпти-ҳеч ким! Фақат бизни ўз хоҳишидек яшашимизни истаган ота-оналаримиз ва фарзандларимизнинг биз истагандек яшашини истаётган ўзимиз айбдормиз. Илм олиш учун шароит етарли, фақат биз истамаймиз! Илгари аждодларимиз илм олиш учун ҳамма нарсадан кечишган, ўзга юртларда илм излаб умрлари ўтган.

Олий ўқув юртларига кириш имтиҳонларига тайёрланаётган ўқувчилар билан суҳбатлашдим, кўпчилигининг фикри битта: амаллаб олий ўқув юртини битириб диплом олиб, яхшироқ ишга жойлашиб олса бўлди. Олий ўқув юртларига киришдан мақсад илм эмас, диплом олиш бўлиб қолди.

Афсус, ишга ҳам илмига қараб эмас, дипломига қараб олишади. Демак ҳаливери илм учун ўз роҳатидан кечиб, илми билан дунёни забт этадиган олимлар етишиб чиқишидан умид қилиш хомхаёл. Узоқ юртларда эса янгиликлар яратишмоқда, биз эса улар яратган технологияларни ўзлаштириш билан овворамиз. Чунки бизга аввал диплом керак, илм эса ўз йўлига.

Рамазон

Манба: nor.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кексайганда хотира сусаяди, виждончи?..

Надоматлар бўлсин, афсуслар бўлсин... Виждоннинг сусайиб қолганига бугун гувоҳ бўлдим. Эрталаб соат ўнлар атрофида берилиб бир қўлёзма таҳрири билан банд бўлиб турсам, баланд ...

Қозоғистон билан қирғизистоннинг байроғидаги қуёшни ойга алмаштиришни таклиф қилишмоқда

Байроқларнинг рангини шундайча қолдириб, фақатгина Ислом динининг рамзи сифатида қуёшни ойга алмаштириш таклифи айтилди. Қирғизистон билан Қозоғистоннинг байроғидаги қуёш ...

Россия ўрмонида икки ўзбекистонлик мигрантнинг қўл ва оёқлари куйиб кетди

Россиянинг Ленинград области Всеволожский тумани, Романовка қишлоғи яқинидаги ўрмонда кабобларни тайёрлаш жараёни икки нафар мигрант учун шифохона ва куйиш жароҳати билан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400