Бош прокуратура: «2017 йилда 51 260 та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилган»

Жорий йилнинг 28 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг навбатдаги Ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори О.Муродовнинг ҳисоботи эшитилди. 

Унда 2017 йилда прокуратура органлари томонидан қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва профилактика қилиш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Бош прокурорнинг ҳисоботида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш борасидаги ташаббуслар ҳақида сўз борган. Жумладан, прокурор назорати тадбирлари давомида 51 260 та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланган.

Тадбиркор манфаатларини ҳимояси йўлида давлат идораларининг 752 та ноқонуний қарори бекор қилинган ҳамда тадбиркорлар фойдасига 4 млрд. сўм ундириш тўғрисида судларга аризалар киритилган.

Бу борадаги ўз хизмат вазифаларини лозим даражада бажармасдан, сусткашликка йўл қўйган 961 нафар мансабдор шахслар интизомий ва маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса, қўпол қонунбузилиши ҳолатлари юзасидан 252 та жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида 49 866 нафар тадбиркорлик субъектларининг бузилган ҳуқуқлари, 2797 тасининг фаолияти тикланган ва 7203 та иш ўрни яратилган.

Манба: xabar.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияда поезд ва автобус тўқнашуви оқибатида ўзбекистоннинг беш фуқароси ҳалок бўлди

Россиянинг Саратов области ҳудудидаги темирйўл кесишмасида поезд ва автобус тўқнашуви оқибатида беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Фото:vzsar.ru Қозоғистон Фавқулодда ...

Ўзбекистонда йил бошидан буён жиноятлар оқибатида 330,8 млрд сўм зарар етказилган

Прокуратура органлари томонидан 2019 йил 3 ойи давомида тергов қилинган жиноят ишлари бўйича жиноят оқибатида етказилган моддий зарарларни аниқлаш ва ундириш чоралари кўриб ...

Шерзод кудбиев:автобусга солиб, супуришга олиб кетиш – бу ҳашар эмас, балки мажбурий меҳнатдир

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев ҳашар ва мажбурий меҳнат ҳақида ўз фикрини айтиб берди. “Ҳашар халқимизнинг қадимий ...