29 июнь куни АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Даниел Розенблум АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси этиб тайинланди.
Бу ҳақда АҚШнинг ҳозирда Тошкентда бўлган элчиси Памела Спратлен АҚШ мустақиллигининг 242 йиллиги муносабати билан Hyaat Regency меҳмонхонасида ўтказилган тантанали тадбир давомидаги нутқида таъкидлади.
Элчи хонимга кўра, яқин орада Даниел Розенблум элчилик лавозимига киришади.
У Давлат Департаментидаги мавқеидан ткелиб чиқиб, Ўзбекистон ижтимоий-сиёсий ҳаёти билан яхши таниш.