“Бирдамлик” фаоли ғалаба соҳибаси

Жорий йилнинг 30 июнь куни  ғайратли, шижоатли маслакдошимиз, “Бирдамлик” ХДҲ фаоли Малоҳат Абдуллаева туманлараро мактабгача таълим муассалари ӯртасида ўтказилган ошпазлик кӯрик-танловининг Жиззах вилоят босқичида биринчи ўринни эгаллади.

Тадбир Жиззах шаҳрида бӯлиб ӯтди.

Ғолиба айни пайтда Жиззах вилояти Зарбдор туманидаги 8 -сонли мактабгача таълим муассасасида бош ошпаз бўлиб ишлаб келмоқда. Шу билан бирга, ҳуқуқ фаоли сифатида ҳам иш олиб боради.

Малоҳат Абдуллаеванинг ҳуқуқ фаоли сифатида олиб бораётган  ишлари ҳам алоҳида таҳсинга лойиқ.

Малоҳат опа, ҳаётда рӯй бераётган адолатсизликларга қарши сукут сақлаб тура олмайди. Шунинг учун ҳамиша ҳуқуқи поймол бўлган фуқароларга ёрдам беришга шай туради.

Ушбу масалада Малоҳат Абдулаевага фақат Зарбдор туман аҳли эмас балки бутун жиззахликлар мурожаат қилишади.

Биз фурсатдан фойдаланиб, ҳаммаслагимиз, ӯз ишининг устаси бӯлмиш Малоҳат Абдуллаевани “Бирдамлик” ХДҲ ҳамда Ҳаракатнинг “Мулкдор” сайти номидан ғалаба билан самимий табриклаймиз!

Келгуси ҳаётида бахт ва омад доимий ҳамроҳига айланишига, сиёсий фаолиятида ҳам юксак марраларни эгаллашига тилакдошмиз.

“Бирдамлик” ХДҲ раҳбарияти ва жамоаси ҳамда “Мулкдор'” сайти ижодий жамоаси

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Меҳмонлар нега хафа?

Бейнеу- Бухора йўлининг Қорақалпоғистон участкасида транзит фура аварияга учради. Фото:mulkdor.com Бухоролик хайдовчи бошқарувида бўлган  хусусий Фура, давлат рақами 80 S ...

Онасига кераги бўлмаган чақалоқ…

Меҳринисо катта пул топиш илинжида Россияга йўл олди. Бироз меҳнат қилгач, яшашнинг осон йўлини танлади. Ҳомиладорлиги маълум бўлганда, бегона юртда бола олдиришнинг иложини ...

Туркманистон раҳбари оқсоқоллар кенгаши орқали бепул ижтимоий имтиёзлардан воз кечиш ниятида

9 октябрь куни Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов Оқсоқоллар кенгашининг мажлисида электр, газ, сув ва туздан фойдаланганлик учун босқичма-босқич тўловлар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400