Петербургда меҳнат мигрантлари ўртасида муштлашув: икки киши яраланди

Санкт-Петербургнинг Виборг туманида кетаётган қурилишлардан бирида 26 июн куни меҳнат муҳожирлари орасида оммавий муштлашув бўлиб ўтди. Маҳаллий журналистларга кўра, икки киши оғир жароҳатлар билан маҳаллий шифохонага олиб кетилган. Аммо, қурилиш ширкати жароҳатланганлар борлигини инкор этмоқда.

26 июн куни Петербургнинг Виборг туманидаги “Северная Долина” турар-жой комплекси қурилишида оммавий муштлашув бўлиб ўтди. Кундузи маҳаллий вақт билан соат 13:00ларда бошланган жанжалда асосан Ўзбекистон ва Тожикистондан келган меҳнат мигрантлари иштирок этгани тўғрисида маҳаллий оммавий ахборот воситаларида хабарлар пайдо бўлди. “Фонтанка” нашри маиший сабабларга кўра бошланган можаро бир нечта пудратчи ташкилотлар ишчилари ўртасида юзага келганини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқларда оммавий жанжал акс этган видеолар ҳам пайдо бўлди. Улардан бирида юзга яқин ишчининг битмаган қурилиш объектлари орасида югуриб кетаётганини кўриш мумкин. Видеода бир гуруҳ ишчи бошқа бир гуруҳ ортидан қувиб, улар ортидан тош отаётгани акс этган. Ҳодиса гувоҳларига кўра, мигрантлар муштлашувда тош ва арматурадан фойдаланган.

Муштлашув жойидан Петербургнинг Елизаветинский шифохонасига оғир аҳволда бўлган 18 яшар Тожикистон, тиззасидан жароҳатланган ва қулоғи йиртилган Ўзбекистон ватандошлари олиб кетилди. Тожикистонлик муҳожир йигитнинг боши ёрилгани, мияси чайқалгани, танасида жароҳатлар борлиги қайдга олинди. Ундан ташқари 37 ёшли Ўбекистон фуқароси тизза ва қулоқ синиш жароҳатлари билан касалхонага келтирилди. Унинг аҳволи қониқарли деб, хабар қилинди.

Қурилиш майдончасига ҳодиса гувоҳлари томонидан чақиртирилган полиция 30 кишини, жумладан 26 нафар ўзбекистонлик, иккита тожикистонлик ва битта озарбайжонликни бўлимга олиб кетди. Виборг туман полицияси мазкур ҳодиса юзасидан 19 киши Россияда истиқомат қилиш қоидаларини бузгани важи билан маъмурий жавобгарликка тортилганини тасдиқлади.

“Яна 11 кишига майда безорилик асосида иш қўзғатилди”, деди полиция ходими.

Жанжални яқиндан ўрганган манбага кўра, можарога пудратчи ташкилотлар ишчиларга маошларини кечиктириб бераётгани сабаб бўлган. Манба жанжал бир гуруҳ ишчилар иш ташлаб, “забастовка” қилишга қарор қилгани ортидан бошланганини маълум қилди.

“Норозилик акцияси тарафдорлари ўша куни ишга чиқишга қарор қилган бошқа бир гуруҳни арматура ва тош билан қурилиш иншоотидан қувишга ҳаракат қилган”, – деди манба.

Комплекс қурилишини олиб бораётган “Главстрой-СПб” компанияси вакиласи Александра Гольцман муштлашув содир бўлганини тасдиқласа-да, жароҳатланганлар ҳақида бирор маълумотга эга эмаслигини айтди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Latam airlines авиакомпанияси банкрот бўлгани тўғрисида ариза берди

Latam ва унинг шўъба корхоналари Чили, Бразилия, Колумбия ва Перу ҳукуматлари билан қўшимча молиялаштириш борасида музокаралар олиб бормоқда. Фото: Shutterstock Latam ...

Сурхондарёда сел сув омбори қурилади

“Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида Обизаранг сел сув омборини қуриш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди, деб ...

Толибонлар қизлар мактабини ёқиб юборди

“Толибон” экстремистик ҳаракати жангарилари Қобул яқинидаги қизлар ўрта мактабини ёқиб юборди, деб Афғонистон ИИВнинг матбуот котиби Насрат Рахими маълум қилди. Унинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400