Латифанинг давоми ёҳуд “чаласавод” ЖУРНАЛИСТ!

Афанди телевизор кўриб ётган экан.

Қўшни хонадан кампирининг овози эшитилибди:

– Обор отангга, отанг қарасин!

Эшикочилиб, бешик кўтарган келини кўринибди.

– Отажон, уйда ёғ қолмабди. Югириб дўконга бориб келай, неварангизга қараб туринг. Йиғласа, бешикни тебратиб юборинг, яна ухлайди-қолади.

Элакка чиққан хотиннинг гапи эллик оғиз деганлари тўғри экан, келин шу кетганича икки соатда қайтиб келибди.

Кейин овқатга уннабди. 

Бу вақт ичида бешикдаги бола ўн марта туриб, ўн марта ухлабди.

Хуллас, Афандининг олдига овқат келгунча, тўрт соатча вақт ўтибди.

Бешик тебратавериб, Афандининг қўллари оғриб кетибди.

“Бешик тебратиш шунчалик қийин иш эканлигини билмас эканман, куни билан тинмай бешик тебратадиган кампиримга рахмат!!!” ўйлабди Афанди.

Шу пайт “Афандининг телвизори”га машҳур сиёсий шархловчи чиқибди:

– Ҳитойлик 25 миллион фуқаро чет элларда ишлаб, уйига доллар юборади. Бизнинг юртдошларимиздан эса атиги 15 миллиони четда. Қани эди, бизникилардан ҳам 25 миллиони четда ишласа эди…

Бу гапни эшитиб, Афанди ҳисоб-китоб қила бошлабди ва:

– Эй, чаласавод Абдуқундузов! – дебди. – Ўйлаб кўр, Ҳитойликларнинг 2 фоизидан ҳам оз халқи четда ишлайди, бизникиларнинг эса – тенг ярми! Сени айтишинг бўйича, менинг оиламдаги олтита одамдан бештаси четда ишлаши керак. Унда бешикни ким тебратади? Ким мол-холга, томорқага қарайди?

ҚЎЙ: ШУ 15 МИЛЛИОН ҲАМ – НОРМАЛНИЙ!

Муаллиф: Қадамбой Отабоев

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда ёзда икки ойлик гўдак эмлашдан сўнг вафот этди

Тошкент прокуратураси Сергели туманида ёз охирларида икки ойлик гўдакнинг эмлашдан сўнг вафот этгани юзасидан жиноий иш қўзғатди. Бу ҳақда «Газета.uz" нашри Ўзбекистон Бош ...

Қўқоннинг саланг бозорида хижоб дўконлари мухрланмоқда

"Саланг улгуржи-чакана савдо бозори"(Қўқон Оптом бозори)да соқол ва хижоб учун очиқ кураш бошланди. Бу ҳақда фейсбук фойдаланувчиларидан бири ўз саҳифасида ёзмоқда. Унинг ...

Жиззахда газ баллонли машина портлашидан бир одам ҳалок бўлди

Жиззахдаги "Чуқур" шохобчасининг портлашдан кейинги манзараси Ўртоқлашинг Жиззах вилоят прокуратураси Жиззах шаҳрида метан газ баллони ўрнатилган машинанинг портлаши билан ...