АҚШ фуқароси Зокир Алиев конституциявий тузумга тажовузда айбдор деб топилди ва жарима билан озод қилинди

АҚШ фуқароси Зокир Алиев конституциявий тузумга тажовузда айбдор деб топилди ва жарима билан озод қилинди

4 июль куни Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди асли чироқчилик АҚШ фуқароси Зокир Алиев устидан ҳукм чиқарди.

Алиевнинг Озодликка билдиришича¸ маҳкама судланувчини Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 159-моддаси 1-қисми (конституциявий тузумга тажовуз қилиш) ва 244-2-моддаси 1-қисми (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш)да кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топган.

Айни пайтда¸ суд “инсонпарварлик ва адолат” тамойилларидан келиб чиқиб¸ судланувчининг кейинги 18 йил давомида жиноий фаолият билан бошқа шуғулланмаганлигини инобатга олиб¸ Алиевга жиноят содир этилган пайтдаги энг кам иш ҳақининг 600 баравари миқдорида жарима тўлаш жазоси тайинлаган. Бу жарима миқдори¸ Алиевга кўра¸ 1 миллион 50 минг сўмни ташкил этган.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси берган виза асосида июнь ойи бошида яқинларини кўриш учун Ўзбекистонга келган Алиев¸ 16 июнь куни Қашқадарë вилояти Чироқчи туманида ДХХ ходимлари томонидан қўлга олинган¸ аммо 22 июнь куни озодликка чиқарилган эди.

Бу воқеа юзасидан ДХХ эълон қилган расмий баëнотда¸ “Ўзбекистон ислом ҳаракати”нинг бошқа аъзолари берган кўрсатмаларга асосан, диний-экстремистик ва террористик фаолиятни амалга оширгани учун 2005 йилда ДХХ тергов бўлимлари томонидан З. Алиевга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159, 223 ва 2442-моддалари бўйича 646-сонли жиноий иш қўзғатилган”и хабар қилинган эди.

Манба: Ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Французлар намойишидан сўнг ҳукумат бензин нарҳини оширмайдиган бўлди

Франциядаги намойишлардан сўнг бензин нархи ошмайдиган бўлди. Бу ҳақда «Хабар.уз» сайти хорижий ОАВларга таяниб хабар бермоқда. «Ёқилғи солиғи ошиши ярим йилга тўхтатилгани ...

Ўзбекистонда жаримани ўз вақтида тўлаганларга 30 %лик чегирма жорий қилинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги ...

Ўз қизини номусига теккан ота умрбодга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Душанбе шаҳар суди қизининг номусига бир неча марта теккан фуқарони умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати маълумотига таяниб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400