Ўзбекистонликларнинг қариндошларига 5 йиллик виза бериш масаласи ўрганилмоқда

Ўзбекистонга келувчиларга Vatandosh, Silk road ва Golden визаларини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев 4 июль куни имзолаган “Чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасига кириш тартибларини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорда бу борадаги таклифлар ҳукуматга жорий йилнинг октябрь ойигача тақдим этилиши лозим.

“Кун уз” нашрининг ёзишича, Silk road виза режими “Буюк Ипак йўли” бўйида жойлашган давлатларнинг бир нечтасига ташриф буюриш ҳуқуқини беради.

Vatandosh визаси асли ўзбекистонлик ватандошлар ва уларнинг яқин қариндошлари учун берилади.

Мамлакатга йирик миқдордаги сармоя олиб киришни кўзлаётган сармоядорларга Golden visa’ни 10 йил муддатга бериш таклифи кўриб чиқилмоқда.

Қарорда асли ўзбекистонлик ва уларнинг қариндошлари бўлган хорижий шахсларга визани 5 йиллик муддатга бериш таклифи ҳам ўрганилиши белгиланган.

Манба: ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чайлами? йўқ, мактаб… халқ таълими вазирлиги нима дейди?

Маълумотларга қараганда, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 170 дан ортиқ умумий ўрта таълим мактаби мавжуд. Уларда кўп миллатли халқнинг фарзандлари таълим-тарбия ...

Учкўприкда қиш-қировли кунларда уйлар бузилиб, аҳоли кўчирилмоқда…

Фарғона вилоятининг Учкўприк туманидан келаётган хабарларга қараганда «Ўрозмерган» маҳалласидаги қатор уй-жойлар йўл қурилиши муносабати бузилишга тушган. Бу тадбир қишнинг ...

Жиззахда қарздор миб ходимининг бошига тош билан урди

Жиззах вилояти Зарбдор тумани фуқароси уйига қарзларини ундириш мақсадида келган МИБ ходимининг бошига тош билан урди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизматига асосланиб «Дарё» ...