Нима қилиш керак?

Бизнес – бу бировларнинг чўнтагидаги пулни зўрлик ишлатмай олиш санъатидир.
Шота Руставели

Нима килиш керак? Бизнес оламига қадам қўйишингиз билан амал қилишингиз лозим бўлган қоидалар. Қуйида уларни санаб  ўтамиз:
Аввало, “пул – нима?” деган саволга жавоб топиб олинг. Бунда чуқур фалсафий мушоҳадаларга берилиш зарур эмас. Асосийси, айнан ўзингиз учун унинг қандай аҳамиятга эгалиги ва нима учун кераклигини аниқаштириб олинг ва олдингизга “албатта эришаман” деган мақсад қўйинг.
Орзуларингизни беэътибор қолдирманг. Иложи бўлса, бир кичкина қутича ёки алpбомга уларни йиғиб боринг. Аммо шунчаки орзуга берилавермай, ҳамиша “унга етиш учун нима қилиш керак?” деган саволга ҳам жавоб излаб юринг.
Нима учун даромадим юкори бўлса ҳам, пулим кўпаймаяпти? деган савол устида бош қотиринг.
Сиз учун яна бир муҳим савол: “Мақсадингизга етиш йўлидан сизни ҳеч нима айнита олмаслиги учун нима қилмоқ керак?”
Унутманг, ҳар доим ҳам осон бўлавермайди.
Ўзингизга ишонч катта аҳамиятга эга.
Севимли машғулотингиз (хобби)ни пул топиш манбаига айлантира олсангиз, натижага эришишингиз осон кечади, натижа ҳам салмоқли бўлади.
“Муҳим” ва “тез” атамалари орасидаги фарқни англаб олинг. Баъзида ўзингиз учун муҳим бўлган ишни ташлаб, бошқа тезроқ бажарилиши лозим бўлган амалга қўл уришингизга тўғри келади. Шунда ўша тез ишдан оладиган фойдангиз муҳим ишни бир чеккага суриб туришга арзийдими-йўқми? Ана шу саволга тўғри жавоб топинг. Агар арзимаса, бу ишга қўл урманг.
Муҳим қоида: 72 соат ичида амалга ошириш.
Ўйнаб туриб кўп пул топиш. Яъни пул келтирадиган ишни ёқтириб ва ўйнаб бажариш ёки ёқтириб ва ўйнаб қилаётган ишингиздан иложи борича кўп пул топиш.
Ишлаб топган пулининг ўндан бир қисмини жамғариб бориб, ўзи ва оиласи учун ишлатиб, фаровон келажакни таъминлай-диганлар томонга пуллар ўз-ўзидан оқиб келаверади.
Пул ўзини ақл билан айлантира оладиган доно кимсалар учунгина ишлайди.
Пул ҳимояга муҳтож. Шунинг учун эҳтиёткорлик ва доно маслаҳатларни маъқул кўради.
Пул билмайдиган соҳасига ўзини урувчиларни ёқтирмайди.
Пул уни товламачилик ёки пуҳта ўйланмаган ишларга жалб этишларини истамайди ва бундай қилганларни тез орада тарк этади.
Пул уни жамғаришнинг оддий қоидаларини яхши биладиганлар томон интилади:
ҳамёнингизни тўлдириш ҳаракатини бошланг;
харажатларни назорат қилинг;
маблағингизни кўпайтириб боринг;
жамғармангизни эҳтиёт қилинг;
турар жойингизни фойдали ташкилотга айлантиринг;
келажак учун даромад қилинг;
Мана булар бойлик тўплашнинг қоидалари. Шунингдек, аҳамияти булардан кам бўлмаган бир қанча амалий маслаҳатларимиз ҳам бор. Уларни ҳам ёдда сақланг:
Бойиш имконияти бўла туриб, камбағалликда яшаш уят. Керак бўлганда биладиган одамлардан маслаҳат сўранг. Пулнинг фақат сиз учун ишлашини таъминланг. Олдингизга қўйилган мақсадга албатта эришинг. Аммо мақсадни оддий ва аниқ шаклда қўйинг. Ҳамма нарсага бирданига эмас, босқичма-босқич эришилади. Шунинг учун мақсадни ҳам босқичма-босқич қўйинг. Яна ичингиздаги душман – дангасаликни енгинг. Бойлик ишни пайсалга соладиганлар, бўлар-бўлмасга кейинга сурадиганларни ёқтирмайди.
Агар бировга, ҳаттоки энг яқин дўстингизга ҳам, ёрдам бермоқчи бўлсангиз, бу ишни ўзингизни қийнамай амалга оширинг.
Қайтариб беришларига заррача шубҳангиз бўлса, асло қарз берманг.
Бирданига ва катта фойда оламиз, дейдиган дангаса хаёлпарастларнинг чиройли режаларига учманг.
Ўз муваффақиятсизлигингиз ва хатоларингизда Худони айбламанг!
Мана, қонун-қоидалар билан танишиб чикдингиз. Энди пайсалга солмай, уларга амал қилишни бошланг. Кўп замонлар аввал Синека шундай деган эди: “Биз бирор ишни қийин бўлгани учун бошламадик, деб ўйлаймиз, аслида бошламаганимиз учун бу иш қийин туюлади”. Узоққа бориб нима қиламиз, ўзимизда ҳам “Кўз – қўрқоқ, қўл – ботир”, деган мақол бор-ку.

“Бўлажак миллионерларга маслаҳатлар” дан

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек блоггери: хамшаҳарларим бўлган қўқонликларга

Бугунда хонлар шаҳри бўлган Қўқонни жуда аҳволи аянчли ҳолатда. Мен Қўқондаги ҳокимият ёки хуқуқни мухофаза қилувчи органлар ҳақида ёзмоқчи эмасман, ёки Республикадаги энг ...

“саҳналаштирилган қабул” ёки бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири фарғона вилоятига нега келганди?

  Ишим шунақа. Доимо одамлар орасида юраман. Халқ гўё миқёси амал. Ким нима дейди, нима қилади... барчаси адолат тарозисида. Фарғонага “Тошконди азим”дан кўп ва хўп ...

“рўмол ўраган қизимни қайси мактабда ўқитай?”

Қизим Шайхонтоҳур туманидаги 324-мактабда биринчи синфда таълим олади. Аллоҳга шукур, хулқи ёмонлиги тўғрисида ҳеч ким эътироз билдирмаган. Мактабдаги барча фанларни қунт ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400