«Иегова шоҳидлари» эскидан таъқибда

«Иегова шоҳидлари» оқими дунё бўйлаб таъқибга учраши эскидан бор. Бир неча мамлакатда уларнинг фаолияти ман этилган ёки чекланган. Россияда гуруҳ экстремист деб тамғаланган, Жанубий Корея ва Эритреяда унинг аъзолари қамоқда.

Дунё бўйлаб тарқалган «Иегова шоҳидлари» ташкилотининг бош идораси Неw-Ёрк штати, Ворвик шаҳрида жойлашган.

Шоҳидлар ўз эътиқоди тарғиботини шу ердан бошқаради, турли давлатларда аъзоларининг ҳуқуқлари бузилганини шу ердан кузатиб боради. Гуруҳ ўз биноларини Бетел деб атайди, уларни кўнгиллилар бошқаради.

«800 га яқин одам яшайди бу ерда», – дейди ташкилот сўзловчиси Брайс Ҳеммелгарн.

Бу ердаги шароит коммунал ҳаётни эслатади. Шу ерда яшаб, ишлашади, ҳамма бирга овқатланади. Бинода яшовчилар учун барча шароит бор. Тиббий ва маиший хизматлар деярли текин, лекин ҳуқуқ ва эркинликлар чекланган. Масалан, фарзанд кўриш мумкин эмас.

«Фарзандли бўлишни жудаям хоҳлаган пайтларимиз бўлган. Лекин ҳозир бор кучимизни дунё бўйлаб Инжил тарғиботига қаратганмиз. Воизлик қиламиз», – дейди Ҳеммелгарн.

«Иегова шоҳидлари» оқимининг дунё бўйлаб 8,5 миллион аъзоси ва 120 мингдан ортиқ жамоат марказлари бор. Ўзларини ҳақиқий насроний деб билсада, Исога эмас, Иегова худосига сиғинади. Муқаддас учликни, насроний байрамларни тан олмайди. Секта аъзолари Инжилни ўзгача талқин қилиши, шунингдек, қиёмат ҳақидаги башоратлари билан танилган.

Энг кўп мунозарага сабаб бўлган ақидаларидан бири шуки, шоҳидлар ҳатто ўлим ҳолатида ҳам бошқа одамнинг қонини қабул қилишдан бош тортади. Эътиқоди бунга йўл қўймайди.

«Рафиқам билан шундай ҳолатни бошдан ўтказдик. Қон қуйдириш керак эди, рафиқам истамади. Бошқа чорасини излади», – дейди Роберт Зик.

Бундай қарашлар дунё бўйлаб ҳукуматлар ва жамоалар танқидига учраган. Масалан, Россияда бу оқимга экстремистлар деб қарашади.

АҚШда «Иегова шоҳидлари» миллиондан зиёд аъзога эга. Улар Инжилдан таълим берувчи руҳонийлар сифатида танилган. Чет тилларни фақат битта мақсадда ўрганишади – ўз эътиқодини тарғиб қилиш учун.

Улар хонадонма-хонадон эшик қоқиб юришдан эринмайди. Худонинг сўзларини ва Инжилнинг ўзгача талқинини шу тариқа етказишга ҳаракат қилишади. Фарзандларига ҳам воизлик қилишни болаликдан ўргатади.

«5 ёшимдаёқ тарғиб қилишни бошлаганман, эшикма-эшик юрардик», – дейди улардан бири.

Инжилни ўқитиш ва тарғиб қилиш учун керакли адабиётлар 10 та нашриётда босиб чиқарилади ва чет давлатларга экспорт қилинади. Энг катта нашриёт Ню-Ёркда. Гуруҳнинг ўз журнали ҳам бор.

«Иегова шоҳидлари» бу ишларини тўхтатиш нияти йўқ. Уларни қоларалашсада, воизликдан воз кечмоқчи эмас.

Манба: amerikaovozi.com 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сунъий уруғлантиришнинг ҳукми қандай? диний идора фатво эълон қилди

  Сунъий уруғлантириш тўғрисида кўплаб мурожаатлар бўлаётганини инобатга олиб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан махсус фатво ишлаб чиқилди. Мақола darakchi.uz ...

Агностицизм

АГНОСТИЦИЗМ (юн.  а - инкор  қўшимчаси, gnosis — билиш)  —  борлиқни,  воқеликдаги  нарса  ва  ҳодисаларни,  уларнинг  моҳиятини  билиш мумкинлигини қисман ёки мутлақо ...

Францияда буркини билан сувга тушиш яна тақиқланди

Франциянинг Олий маъмурий суди дам олиш масканларида муслима аёлларнинг сувга тушувчи кийими - буркини кийиб юришга рухсат бергани йўқ. Суд қарорига кўра, “Франциянинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400