Тожикистонлик аёл эри Россиядан қайтишини истаб ўғлининг танасига 10та игна санчди

Тожикистонда аёл бир ёшли ўғлининг баданига атайлаб 10та игна санчди, у шу тариқа Россияда юрган эрини қайтармоқчи бўлган.

Тожикистон ички ишлар вазирлигининг 7 июль куни маълум қилишича, гумондор «30 ёшли эри Россия Федерациясидан қайтиши учун бир ёшли ўғлининг баданига атайлаб 10 дона металл игнани санчган, суд–тиббиёт экспертизаси хулосаси натижасида ёш боланинг саломатлигига оғир зарар етказилгани аниқланди ва у шифохонага ётқизилди”.

Айни дамда болакайнинг 26 ёшли онаси, Рудакий туманидаги Сариқишти қишлоқ жамоатида яшовчи аёл ушланди, у саломатликка оғир зарар етказганликда гумонланмоқда. Жиноий иш қўзғатилди. Тергов олиб борилмоқда.

Бундан аввал Душанбедаги Миллий Тиббиёт маркази шифокорлари 9 ойлик гўдакнинг баданидан 10та игна топишди, уларнинг фикрича, гўдак ўз ҳолича бу игналарни ютиб юбориши мумкин эмас.

Рентген-тадқиқот игналар бош чаноғи, буруннинг қуйи қисми, оёқ, бўйин ва кўкрак қафаси, шунингдек бола танасининг бошқа қисмларидан топилган.

Айрим игналар терининг ичкарисигача кириб кетгани боис шифокорлар биринчи операция вақтида атиги 6та игнани олиб ташлашга муваффақ бўлишди, яна 4 та игна гўдакнинг танасида қолмоқда.

Шифокорларнинг айтишича, агар болакайнинг ўзи игналарни ютиб юборганида эди, у ҳолда ички органларига зиён етказган бўларди ва игналар ошқозон-ичак йўлида туриб қолган бўларди.

Мудассир Каримов — Рудакий туманидаги Конституция қишлоғида истиқомат қилувчи оиланинг иккинчи фарзанди. Болакайнинг отаси меҳнат миграциясига кетган, онаси – уй бекаси ва фарзандларини ўзи тарбия қилмоқда.

Боланинг бувиси Маҳфират Ҳасанованинг айтишича, айрим игналарни бир ой аввал билиб қолишган, онаси болакайни эмизаётганида милкидаги игналарни кўриб қолган.

Гўдакни жарроҳлик амалиётида қатнашган шифокорлар бу каби вазият билан илк бор тўқнаш келишганини айтишмоқда. Шуҳрат Чориевнинг айтишича, иккита игна тикув машинасиники бўлган, яна иккита тушунарсиз ўткир металль парчасини топишган. «Яна иккитаси оддий игна эди. Улар янги эмас, гўдак баданида анча туриб қолгани учун жанглай бошлаган эди», -дейди шифокор.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳукумат талабларимизни бажармагунча гаровдаги аскарлар қўйиб юборилмайди

«Ҳукумат бизнинг талабларни бажармади, демак, биз бу ердаги аскарларни қўйиб юбормаймиз»,- деди Алмазбек Атамбаевнинг маслаҳатчиси Фарид Ниязов. Унинг журналистларга берган ...

Онам рўмолидек азиз байроғим!

Кечадан буён “Фейсбук” ижтимоий тармоғидаги Халқ билан мулоқот гуруҳида Vakhid Qurbonov томонидан жойланган Ўзбекистон байроғи акси туширилган пайпоқ расми қизғин ...

Қашқадарёда жиян ўз амакисини уриб ўлдирди

2019 йил 30 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани Чуброн қишлоғида яшовчи Ш.А. шу қишлоқда яшаган амакиси Б.Э.нинг уйида ўзаро жанжал оқибатида уни танасининг ...