Туркияда 18 минг давлат хизматчисини ишдан бўшатишди ва тўртта ОАВни ёпишди

Туркия ҳукумати террорчилик ташкилотлари ва “миллий хавфсизликка таҳдид солувчи” ташкилотлар билан алоқадорликда гумонлар бўйича 18 632 нафар давлат хизматчисини ишдан бўшатаяпти ва тўртта ОАВни ёпаяпти.

Бу ҳақда фавқулодда ҳолат тўғрисидаги расмий қарорда сўз юритилмоқда. Одамлар ва ОАВ айнан қайси ташкилотлар билан алоқадор эканлиги тўғрисида қарорда сўз юритилмаган.

Ишдан бўшатилганлар орасида қуйидагилар бор:

8 998 полициячи,

3 077 ҳарбий хизматчи,

1 949 авиацияда хизмат қилувчилар,

1 126 ҳарбий денгиз флоти хизматчилари,

1 052 Адлия вазирлиги ходимлари,

199 академик.

Айни пайтда тахминан 148 киши турли вазирликлар ва ҳарбий идоралардаги ўз лавозимларига тикланган.

Шу билан бирга, фармойишга биноан, учта газета ва битта телеканал ҳам яқин орада ёпилади. Ҳукумат бу – мамлакатда фавқулодда ҳолатни бекор қилишдан олдинги охирги тозалаш эканлигини баён қилди.

Фавқулодда ҳолат туртиби амал қилган давр мобайнида жами бўлиб 110 минг давлат хизматчиси ўз лавозимидан четлатилди.

Шу кунлар арафасида Туркия ҳукумати фавқулодда ҳолат тартибини 9 июль куни бекор қилишни режалаштираётгани маълум бўлди. У мамлакатда 2016 йил ёзда, ҳарбий тўнтаришга уринишдан сўнг киритилган эди. Аввалига уни уч ой муддатга киритишди, кейинроқ эса уни номаълум муддатга чўзишди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нақд валюта сотилиши қачон йўлга қўйилади?

2019 йилнинг иккинчи ярмидан бошлаб банклар томонидан нақд валюта сотилиши мумкин, дейди телеграмдаги «Банк ва мижоз» канали. Ўзининг бундай оптимистик хулосасини қуйидагилар ...

Нурали алиев: укамга туҳмат қилишяпти, у афғонистонда бўлмаган

Зокир Алиев (қора шарфда) 25 йилдан сўнг АҚШдан тарихий ватанига қайтган Зокир Али Ўзбекистон исломий ҳаракатига (ЎИҲ) алоқадорликда айбланмоқда. Давлат хавфсизлик хизмати ...

Пензада 21 яшар ўзбекистонлик уйнинг 4-қаватидан қулаб ҳалок бўлди

Пензада қурилиш ишлари давомида 4-қаватдан қулаган 21 яшар Ўзбекистон фуқаросининг ўлими ҳолати юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» нашри Россия ...