“Бой бўлишни 10та сири”…

 

                                                                            (1-7 қисмлар)                                    Адам Жексон

 Бой бўлишни хоҳлайсизми?
Бой бўлишни хоҳлайсизми? Агар сиз бой бўлишни хоҳласангиз, бу саҳифани албатта ўқинг!
Биз олтмиш беш ёшга етганимизда туқсон фоиздан купимиз ё ҳеч вақога ярамайдиган ёхуд барбод бўлиб  тугагандек кўринамиз. Саккиз фоиз эркаклар ва икки фоиз аёлларнигина молиявий жиҳатдан мустақил деб  аташ мумкин бўлгани ҳолда фақат бир фоизгина аҳолини бой деса бўлади. Бунинг сабаби нимада? Ўша бир  фоиз кишиларга бошқалар билмайдиган яна қандай нарсалар маълум? Улар бошқалардан кўра ақллироқми? Маълумоти тузукроқми? Кўпроқ меҳнат қиладиларми? Ёки улар тақдирнинг эркатойлари бўлган оддий бахтиёр инсонларми?
Сизни ҳам бу саволлар ўйлантирадими?
Агар сизга бу саволлар узоқ йиллардан бери тинчлик бермаётган бўлса, Адам Жексоннинг “Бой бўлмоқнинг ўнта сири” номли ҳаётингизни ўзгартириб юборадиган донишмандлик ва бойлик ҳақидаги замонавий зарбулмасални  ўқинг.
Адам Жексон: “Инсон заковати етган ва ишонган барча нарсага… эришиш мумкин”, – деб таъкидлайди.
Демак сиз муаллифнинг ушбу асарини ўқиб, бойликка эришишнинг ўнта тамойилини ҳаётингизда қўлласангиз, бойликнинг барча сир-синоатини очиб бериб, сизнинг ҳаётингизни буткул ўзгартириб юбориши мумкин.
Хабарсиз қолманг! “Бой бўлмоқнинг ўнта сири” номли асарни эътиборсиз қолдирманг!

 

Биринчи сир: АНГЛАБ ЕТИЛМАГАН ЭЪТИҚОД КУЧИ

Йигит уйига келиб, чол ёзиб берган барча телефон рақамларига қўнгироқ қилиб чиқди. Биринчи қўнғироқ қилишдан аввал йигит бутунлай нотаниш кимсадан сирли кекса хитойлик берган бу ра-қам ва исм тўғрисида сўровга одамлар қандай муносабат билдирар эканлар, дея тайсаллаб турди. Лекин унинг хавотири ўринсиз бўлиб чиқди, чунки уларнинг ҳаммасига кекса хитойлик ва Ҳақиқий Бойликнинг сирлари ҳам маълум эди. Бунинг устига, унинг қўн-ғироғи ўша кишиларнинг ҳар бирида мислсиз қувонч уйғотгандай туюларди. У яқин ҳафталар ичида уларнинг ҳар бири билан навбатма–навбат учрашишга келишди.
Рўйхатда биринчи бўлиб Ричард Эпплби исмли киши турарди. Иши ниҳоятда кўп ва вақти тиғизлигига қарамасдан, жаноб Эпплби эртаси куни соат 5 ларда унга вақт ажратишга мамнуният билан рози бўлди.
Жаноб Эпплби шаҳарнинг энг яхши жойларидан бирида яшарди. Йигит меҳмонхонага кириши билан шаҳарнинг ботаётган қуёш нурларидаги гўзал манзарасини кўриб, лол қолди. Хонанинг жануб томонидаги девори тўрт табақали деразадан иборат бўлиб, ундан ғоят ажиб кўриниш очиларди. Уфқда ботаётган қуёш қаҳрабо рангга кирган нурлари шаҳарнинг маъму-рий бинолар чироқлари кўча ёритгичлари ва машиналардан таралаётган шуъла билан уйғунлашиб, чор атрофни ёритиб турарди.
– Бемисл ғалати, гўзал кўриниш, – ҳайратини яширолмай деди йигит. – Мен шаҳарни шундай таъсирли тарзда ҳеч кўрмагандим.
– Шундайми? – жилмайди мис-тер Эпплби. – Айни ана шу кўриниш туфайли мен бу уйни сотиб олганман. Куннинг истаган маҳалида шу ерда ўтириб, соатлаб шаҳарни томоша қилиш мумкин.
Йигит суҳбатдошига диққат билан нигоҳини қаратди. Унга эллик ёш бериш мумкин эди. Бу бўйи унча баланд бўлмаган паҳлавон сумбатли, сочлари сариқ ва тиниқ мовий кўзли киши эди. Унинг ки-йимлари асл бўлса-да пала–партишроқ кўринарди. Эгнида оч жигарранг пахталик шими ва ёқаси очиқ оқ кўйлак кийганди.
– Демак, сизни Ҳақиқий Бойлик сирлари қизиқтирадими? – деб гап бошлади у йигит ўтирганидан сўнг.
– Сиз улар ҳақиқатда мавжуд деб ўйлайсизми? – сўради йигит.
– Албатта, – жавоб берди мистер Эпплби.
– Хўш, бу сирлар нималардан иборат экан?
– Бу шунчаки эскирмайдиган ўнта тамойил, агар уларга риоя қилинса. ҳар қандай кишига оддий бойлик эмас, туганмас бойлик яратишга имкон беради.
– Ҳар қандай кишига? Сиз бунга аминмисиз? – қайта сўради йигит.
– Мутлақо аминман, – тасдиқлади жаноб Эпплби.
– Лекин агар ҳар бир киши бой бўлиш қобилиятига эга экан, нима учун шундай кўп кишилар яшаш учун доимий тарзда кураш олиб борадилар?
– Инсон шундай қобилиятга эга эканлиги унча муҳим эмас, – жавоб берди жаноб Эпплби. – Муҳими, инсон ўшандай қобилиятга эга эканлигига ишонишида. Ўртамиёна одам ақли ва гавдаси буюк ишларни бажаришга лаёқатли, асосий муаммо шундаки, биз лаёқатга ишонмаймиз.
Бундан куп йиллар муқаддам мен бир томоша кўргандим, гипнозчи залдан одамларни танлаб, гипноз қиларди. У кишининг стол-га ётишини сўраб, уни гипноз ҳолатига киритарди ва унинг гавдаси қаттиқ ва пўлатдек букилмайдиган бўлиб қолганини уқтирарди. Шундан кейин иккита стул қўйиб, столда ётган кишининг бошини, иккинчисига оёғини қуярди–да столни сурарди. Гипноз ҳолатига кирган киши қаттиқ ишонгани учун шундай ҳолатда ётаверар, гавдаси пўлатдек қаттиқ эди.
Кейин саҳнага бошқа кишилар чиқди, уларга столда ётган қаламни кўтара олмайдилар, деб уқтирди. Бу қалам, деди гипнозчи, икки тонналик юк машинасидан ҳам оғир. Уни жойидан қўзғатиш амри маҳол. “Қани, уриниб кўринг-чи, – таклиф қиларди у, – лекин бу қаламни олиш мумкин эмас”.
Одамлар бирин-сирин қаламни олмоққа уринарди. Айниқса, улардан бири – катта, алп қоматли паҳлавонга ўхшаш киши хотирамда қолган. У қаламни олмоқчи бўлганида юзлари буришиб, пешонаси тер босиб, билагидаги мушаклари қаттиқ тортишиб, ҳатто томирлари бўртса-да… қаламни жойидан қўзғата олмади! Қаламни ёш бола ҳам кўтариши мумкин бўлса-да, уни қўзғата олмаганига сабаб шуки, у ана шу қаламни кўтара олишига ишонмади. Гипнозчи уни шунга ишонтирган эди.
Кўриб турганингиздек, муҳими ҳаётда нимагадир етиша олишда эмас, балки шунга етишишга ишонишингдадир.
Бу Ҳақиқий Бойликнинг биринчи сири… бизнинг англаб етилмаган эътиқодимиз кучидир.
– Англаб етилмаган эътиқод кучи? – такрорлади йигитча. – Биз ишонган нарсанинг турмушимиз яхшиланишига қандай таъсири бўлиши мумкинлигини тушунолмаяпман.
– Агар соғлом, мутаносиб гавдали одам ишончию ихлоси бўлмагани сабабли қаламни кўтаролмаган бўлса, сизнингча, бой бўлишни орзу қилган киши, гарчи бунинг амалий жиҳатдан иложи йуқлигига амин бўлса, қандай имкони қолади?
Ўн беш йил бурун ишларим яхши борарди. Мен ўзимни тўла таъминланган ҳисоблардим, ишларимга тўғаноқ бўлувчи бирон–бир муаммо безовта қилмасди, лекин бир куни ҳеч кимга кераксиз бўлиб қолдим, барча даромадлардан, яшаш учун зарур барча маблағ турларидан айрилдим. Мен нима қилишни мутлақо тасаввур ҳам қилолмасдим, кечаси ухлаёлмай, дарё ёқасида сайр қилиш учун чиқдим. Ўша ерда бутун ҳаётимни ўзгартирган кишига дуч келдим… кекса хитойликни учратдим!
– Хўш, шундай қилиб, нима рўй берди? – бетоқатлик билан сўради йигит ўша қария ҳақида иложи борича кўпроқ билишга интилиб.
– У менга бир гап айтди, уни бир умрга эслаб қолдим. “Ҳар қандай омадсизлик ўзида шундай миқдорда ёки ҳатто ундан-да каттароқ омадни вужудга келтиради”.
– Менга ҳам худди шуни айтган эди, – тасдиқлади йигитча.
– Ўшанда мен буни тушунмаган эдим, – тан олди жаноб Эппл-би. Ишдан ва даромаднинг ягона манбаидан айрилиб, мени оғир шароитга солиб қўйган ҳолат охир–оқибатда қай тарзда менга қандайдир фойда келтириши мумкин? Лекин ортимга назар ташлаб, бошимдан кечирган воқеалар ичида бу энг яхшиси эканлигини кўриб турибман, чунки менинг ҳолатимдаги ноиложлик ўз ҳолатимни ўзгартиришга мажбур қилди, – усиз мен ҳеч қачон бунга журъат эта олмасдим.
Мен доимо ўз шахсий бизнесим бўлишини ва ўзимга-ўзим хўжайинлик қилишни истардим ва кераксиз бўлиб қолганим ўз режаларимни амалга ошириш учун менга имкон берди. Ҳақиқий Бойлик синоатларини ўрганиб, мен ўз уйимда менежмент бўйича маслаҳатлар бера бошладим ва биринчи йилнинг ўзидаёқ аввалги ишимда ишлаб топишим мумкин бўлган маблағдан икки баробар ортиқ даромадга эга бўлдим.
– Ҳазиллашяпсизми? – деди йигит. – Сизнинг муваффақиятга эришишингиз Ҳақиқий Бойлик сирларини билишда, деб уқтирмоқчимисиз?
– Мутлақо тўғри, – тасдиқпади жаноб Эпплби. – Ўтган асрнинг америкалик руҳшунос ва файласуфи Уилpям Жеймс айггандики, унинг авлоди кашф этган улуғ кашфиёт шундан иборатки, одамзот ўз ақлининг ҳолатини ўзгартириб, ўз ҳаётини ўзгартиради. Бу чин ҳақиқат. Ўз ҳаётингизда нимани истасангиз – бу саломатлик ё бахт бўладими, муҳаббат ёки бойликми, – биринчи қиладиган ишингиз – бу ниманинг имконияти бор ва йўқлигига нисбатан ўз муносабатингиз ва ишончингизни диққат билан кўриб чиқишингиз керак.
Йигитча ён дафтарчаси ва ручкасини олди.
– Мен бир неча ёзувларни қайд этсам, қаршилик қилмайсизми? – сўради у.
– Албатта, қаршилигим йўқ. Бу яхши фикр, – жилмайди жаноб Эпплби. – Агар биргина касаллик билан оғриган юзларча кишиларга оддий қанддан иборат ҳапдори бериб, уларга шу дори хасталикни даволовчи ажойиб хусусиятга эгалигини айтилса, қирқ фоиз беморлар фақат ўша хапдори уларни даволаши мумкинлигига ихлос қилгани сабабли шифо топишлари сизга маълумми? Шу тариқа тузалмайдиган хасталикка дучор бўлганлари тўғрисида хабар топган чоғида кўпчилик беморларнинг аҳволи тўсатдан ёмонлашади. Улар хасталикдан тузалмаслигига шунчаки ишона бошлайдилар.
Айтинг-чи, қандай фикрдасиз, агар сиз мутлақо жозибадор эмаслигингизга ишончингиз комил бўлса, севгилингизни ўзингизга маҳлиё эта оласизми? Одамлар орасида ва ҳар қандай даврада ўзингизни ноқулай сезасиз ва иложи борича ҳеч ким пайқамайдиган бўлишга ҳаракат қилиб, бирор–бир бурчакка беркиниб оласиз. Ҳатто биронта аёлга жозибали кўринсангиз-да, ўзингизни унга нисбатан етарлича номуносиб деб ҳисоблайсиз.
Кўриб турганингиздек, ҳаётнинг барча жабҳаларида ғайриихтиёрий эътиқодимиз энг катта ўрин тутади. Ва улар бошқа ҳеч жойда пул ва бойлик билан боғлиқ масалалардаги каби муҳим аҳамиятга эга эмас.
Сиз ишлаб топаётган маблағ миқдори, сизнинг ишонч-эътиқодин-гизга тўппа тўғри мувофиқ келади.
– Бир дақиқага тўхтанг, – деди йигит, – мен…
– Сиз ҳозир олаётган маошингиздан кўнглингиз тўқми? – сўради жаноб Эпплби.
– Тўғрисини айтсам, йўқ, – жавоб берди йигит.
– Бўлмаса нима учун лавозимингизни баландлатишларини сўрамайсиз?
– Чунки уни олишга кўзим етмайди.
– У ҳолда, бу ҳақда сиз сўрамасангиз, каттароқ лавозим олишингиз маҳол-ку, – деди жилма-йиб жаноб Эпплби.
– Бу тўғрику-я, – маъқуллади йигит. – Лекин улар маошимни оширишга нима сабабдан рози бўлишлари мумкин.
– Агар сиз қимматлироқ ходим бўлсангиз, улар сизга тўлаётган маошдан кўра кўпроқ маош тўлайдилар. Лекин сиз ҳозирги маошингиздан кўра қимматлироқ туришингизга ўзингиз ишонмаслигингиз аниқ. Утган ҳафтада мен ишга олмоқчи бўлган бир одам билан суҳбатлашдим. Мен унга 40 минг фунт тўламоқчи эдим. У юксак даражага эга мутахассис бўлиб, унга таклиф этилган лавозим учун мос эди. Лекин мен ундан қанча маош олишни исташини сўраганимда, у 20 минг фунт деди.
Йигит дафтарчасига нималарнидир ёзиб олди, жаноб Эпплби эса давом этарди:
– Сизнинг шароитингиз – ишонч-эътиқодингиз ойнаси. Агар сиз қачондир бой бўла олишингизга ишонмасангиз, демак шундай бўлиши аниғу равшан. Аслида бой ва камбағал кишилар орасидаги энг катта фарқ уларнинг банкдаги ҳисобларида қанча маблағ борлиги ёки улар мулкида эмас.
– Бўлмаса, нимада? – сўради йигит.
– Уларнинг эътиқодида! Ҳамма бойлар ўзлари ҳақида ва пуллари тўғрисида ўзига хос эътиқодга эгалар.
– Айтмоқчисизки, бойлар бойлик яратиш лаёқатлари борлигига қатpий ишонадиларми?
– Ҳа, – жавоб берди жаноб Эпплби. – Лекин уларнинг ишончлари анча чуқурроқ. Ҳозир сизга буни тушунтиришга уриниб кўраман. Сизнинг онгли ақлингиз бойлик йиғишга интилаётгани кўриниб турибди, йўқса, бу ерга келмасдингиз.
– Тўғри, – жилмайди йигитча.
– У ҳолда айтинг-чи, сиз нима учун бой бўлишни хоҳлайсиз? Сизнинг фикрингизча, Ҳақиқий Бойлик ҳаётингизга нима қўшади?
Йигит бир дақиқа ўйланиб қолди.
– Бойликнинг мавжудлиги эркинлик келтиради – хоҳлаган томонга бориш, истаган ишни бажариш, кўнглимдагини сотиб олиш эркинлигини. У менга куч, ишонч ва мустақиллик беради. Мен уз шахсий бизнесимни бошлашим мумкин бўларди.
– Яхши, – деди жаноб Эпплби. – Демак, пул сизга кўпроқ эркинлик, куч, ишонч ва муста-қиллик келтиришига онгингизда ишончингиз комил?
– Албатта, – жавоб берди йигитча. – Лекин, кўпчилик одамлар сизга худди шундай жавоб бериши мумкин эди. Пул ҳаётимизни ўзгартиришига барчамизнинг ишончимиз комил, – дея сўз қўшди у.
– Шошманг, биз ҳали машқимизни тугатмадик, – деди жаноб Эпплби. – Энди сиз ўсаётган чоғда пул ва бойлик тўғрисида нималар эшитганингиз ҳақида ўйлаб кўришингизни истардим.
– Нимани назарда тутаётганингизни англамаяпман, – деди йигит.
– Ота–онангиз пул ҳақида қандай тарзда гапиришар эди?
– Энди тушундим. Отам доим пул дарахтда ўсмайди, деганини хотирлайман.
– Яхши. Яна нима?
– Онам пул ҳамма нарсани ҳал қилмайди, у бахт келтирмайди, унга муҳаббатни сотиб олиб бўлмайди, дейишни ёқтирарди.
– Жуда яхши. Яна нима? Диннинг пулга муносабати ҳақида нима дея оласиз?
– Нимани назарда тутяпсиз? Пул – ҳар қандай зулмнинг илдизи эканиними? – сўради йигит.
– Ҳа, худди шуни доимо эшитишга тўғри келади, тўғриси, ўйлайманки, биз ҳали зулмнинг манбаи пул эмас, пулга ўчлик эканини билишга имконимиз бўлади.
Йигит лол қолди. У катта бўлаётганда пул ҳақида билган барча маълумотлари салбий экан. Пули борлик – бу ҳам етарли эмас, пул ҳаётда унчалик муҳим эмас ва унга муҳаббатни сотиб олиб бўлмаслигига ишонишга ўргатишган. Яна пул унинг эгасининг руҳи жаннатга тушишига ҳалақит берувчи зулм экан.
– Энди кўриб турибсизки, бу англаб етилмаган эътиқодингиз сизнинг онгли эътиқодингизга қанчалик қарама–қарши экан. Бир томондан сиз пул эркинлик, ўзига ишонч, куч ва мустақиллик келтиради, деб ҳисоблайсиз, иккинчи томондан – қалбингиз тубида сиз бойлик тўплаб, бебахт, бемуҳаббат бўлишингиз ва гуноҳга ботиб, сизга жаннат йўллари беркилишига аминсиз. Демак, сизнинг англаб етилмаган эътиқодингиз бой бўлишингизга халақит беради.
– Мен авваллари ҳеч қачон бу ҳақда ўйламаганман, – деди йигит.
– Лекин, шунингдек, бошқа эътиқодлар ҳам бор, – давом этди жаноб Эпплби. – Шундай кишилар борки, улар катта пул олишга лойиқликларига ишонмайдилар. Бошқалари бой бўлиш ёмон ёки ахлоқсиалик деб ҳисоблайдилар.
Агар бошқалар бундай бой бўлолмасалар, мен қандай қилиб бой бўлишим мумкин? Муаммо шундаки, агар бундай саволларга жавоб топиб беролмасангиз, уларга қарши туролмайсиз. Сиз бошқаларга ибрат кўрсатиб, уларда яширин имкониятларини сафарбар этишлари учун илҳом уйғотиб ёрдамлашасиз.
– Бизнинг англаб етилмаган ишончу эътиқодимиз – қудратли куч, – таъкидлади жаноб Эпплби. – Улар ҳаётимиздаги барча нарсаларга таъсир кўрсатадилар. Энг машҳур, сийқаси чиққан фикрлардан бирини йигирманчи юз йилликнинг буюк тадбиркорларидан бири бўлган Клемент Стоун биринчилардан бўлиб ифодалаган эди, – деди у ва йигитчага “Ақл етган ва ўзи ишонадиган барча нарсага етишиш мумкин” деган ёзув битилган нишонни узатди.
– Нима демоқчи бўлганингизни англадим, – деди йигит. – Лекин назаримда, англаб етилмаган эътиқодларни ўзгартириш осон эмас.
Жаноб Эпплби жилмайди.
– Сизнинг сўзларингиз ўз-ўзидан сиздаги қувватни йўқотадиган эътиқодингизнинг салбийлигига ёрқин мисолдир. Ўз англаб етилмаган эътиқодларингизни ўзгартириш мушкуллигини аниқ биласизми?
– Ҳм… йўқ, лекин…
– Клемент Стоуннинг “Ақл етган ва ўзи ишонган барча нарсага етишиш мумкин” деган сўзларини бир умр ёдда тутинг. Сиз ўз эътиқодингизни танлаш қувватига эгасиз.
– Лекин қандай қилиб? – сўради йигит.
– Ўзига таъсир кўрсатиб, ихлос қилиш – ўз–ўзига такрор уқтиришга асосланган оддий техника.
– Ўзингизга уқтириш қандай қилиб сизнинг англаб етилмаган эътиқодингизга таъсир қилади? – яна савол берди йигит.
– Сиз тез–тез такрорлайдиган ҳар қандай тасдиқ ёки уқтириш охир–оқибатда сизнинг беихтиёр онгингизга киради, – тушунтирди жаноб Эпплби. – Ахир ўз эътиқод–ларингизнинг кўпини айнан ана шу тарзда ўзингизга олгансиз.
Нималардир ҳақида қайта–қайта гапирилаверса, охир–оқибатда, бу сизнинг онгингизга ўрнашиб, ўзингиз ҳам шунга ишонч ҳосил этишингизни эшитганмисиз?
Йигит ён дафтарчасига яна нималарнидир ёзиб олди.
Жаноб Эпплби давом этарди:
– Ўз–ўзига уқгириш кўмагида пул ва бойликка тегишли ижобий муносабат ёки эътиқодни яратишингиз керак. Биринчидан, эски акс таъсирли эътиқодларни тўла ўзгартириш. Пул – камёб нарса ва у сизда ҳеч қачон кўп миқдорда бўлмайди, деган маънони англатувчи “Пул дарахтда ўсмайди” деб таъкидлаш ўрнига: “Ҳа, пул дарахтда ўсмайди, у менинг аниқ, пухта режалаштирган ҳаракатларим натижасида ортиб боради” деган маъқулроқ. “Пул – бахт–саодат келтиролмайди” дейиш ўрнига: “Балки пул бахт–саодат келтира олмас, аммо унинг йўқлиги ундан–да ортиқроқ даражада бахт–саодатни келтирмайди!” деб айтинг. Ёки “Пул – зулм манбаи” сўзлари ўрнига “Пулга ўчлик зулм манбаи, лекин яхши қўлларда пул буюк яхшилик ва саховат манбаи” деб алмаштиринг.
Бунга “Бойлик куч, эркинлик ва ўзига ишонч келтиради” ёки “Мен битмас– туганмас бойлик яратишга қодирман” деган тарзда ўз ижобий таъкидларингизни қўшинг. Шу тариқа ўзингизга тааллуқпи ҳамда пул ва бойликка тегишли англаб етилмаган эътиқодларингизни ўзгартира бошлайсиз.
Йигит ўз ён дафтаридан ниго-ҳини узиб, суҳбатдошига қаради:
– Бу ўзига уқтиришни қанча такрорлаш зарур, деб ҳисоблайсиз? – сўради у.
– Имкон қадар тез–тез такрорлаган маъқул, – деди жаноб Эпплби. – Бир кунда кам деганда уч маҳал: биринчи бор эрта билан уйғонганингизда, яна бир бор кун давомида ва яна уйқу олдидан ҳам такрорлаш керак.
Йигитча ниманики эшитса, шуни ёдидан кўтарилмаслиги учун ҳафсала билан ўз ён дафтарчасига қайд этиб борарди.
– Сиз эътиқодингизга кўра қилишингиз мумкин бўлган иш, – давом этди жаноб Эпплби, – кўпинча айнан сиз бажаришингиз керак бўлган иш бўлиб чиқади. Кейин у ўз столида рамкага солиб қўйилган қуйидаги матнни кўрсатди:
Агар сизни уришларидан қўрқсангиз, ўзингизни калтакланган деб ҳисобланг.
Агар сиз буни қилишга ботинолмайман, деб ўйласангиз, сиз ҳеч қачон ботинолмайсиз.
Агар сизга ғалаба қилиш ёқса-да, енгиб ўтолмайман, деб ўйласангиз, ҳойнаҳой сиз енгиласиз.
Агар сиз ютқазаман, деб ҳисобласангиз, сиз ютқаздингиз.
Чунки бутун жаҳонда биз кўрамизки, муваффақият инсон иродасидан бошланади – ҳаммаси ақлнинг ҳолатига боғлиқ.
Агар сизни орқада қолдириб кетишаяпти, деб ҳисобласангиз, билингки, бу худди шундай,
Сизнинг фикрларингиз сиз кўтарила олишингиз учун баланд учиши зарур.
Кимки кучли ва кимки илдамроқ бўлса, ҳаётий кўрашларда ҳар доим ҳам ғалаба қозонмайди.
Эртами-кечми ғалабага эришади.
– Бу сатрлар илҳомлантиради, – деди йигитча. – Уларни кўчириб олишимга рухсат берасизми?
– Бажонидил, – жилмайди жаноб Эпплби. – Ўйлайманки, Ралpф Уолдо Эмерсоннинг бу сўзлари сизга ёқади, – дея у йигитга қоғозни узатди. – Бу менинг илк ўз–ўзимга уқтиришим ва нимага эришиш мумкинлигини менинг ёдимга солиб туриши учун уни доим ёнимда олиб юраман.
Қоғознинг орқа томонида шундай ёзув бор:
Кимки ғалабага ишонса, у ғалаба қозонади!
Кечқурун йигитча жаноб Эпплби билан учрашув чоғида қайд этган ёзувларини қайта ўқиб кўрди:
Ҳақиқий Бойликнинг биринчи сири-англаб етилмаган эътиқодлар кучидир.
Одамлар нимага қодир бўлсалар, шунга эришмайдилар. Улар ўзларининг фикрича, етишишлари мумкин бўлган нарсага эришадилар.
Бизнинг барча ҳаётий шароитларимиз – бизнинг англаб етилмаган эъгиқодларимиз аксидир.
Одамлар, ўзларининг фикрича, қанча пул топишлари мумкин бўлса, одатда, шунча миқдордаги пулни топадилар.
Биз ўз англаб етилмаган эъти-қодларимизни ўз-ўзига таъсир ўтказиш ёрдамида ўзгартира оламиз.
Ақлимиз етадиган ва ишончимиз комил бўлган ҳамма нарсага эришиш қудратига эгамиз!
Ўз ғалабасига ишонган кишигина ғалаба қозонади!

Иккинчи сир: ҲАММАДАН УСТУН КЕЛГАН ХОҲИШ КУЧИ

ҲАММАДАН УСТУН КЕЛГАН ХОҲИШ КУЧИ Эртасига йигит шаҳардан олтмиш чақиримча шимолда жойлашган чоғроқ қишлоққа рўйхатда келтирилган  иккинчи одам, – Руперт Каммингс билан учрашиш учун жўнади. Бир соат йўл юргандан сўнг, у катта иморат  дарвозаси олдига келди. Майда шағал сепилган хиёбон бўйлаб борар экан, йигитча боғни қуршаган  ажойиботлардан завқланишдан ўзини тиёлмасди. Уй олдидаги 500 квадрат метрдан кам бўлмаган майдондаги  ўт шундай ҳафсала билан текис қайчиланган эдики, у голpф ўйинига мосланган ўтлоқни эслатарди. Ўтлоқ  ўртасида баланд кедр дарахти ўсган, унинг атрофида оч-сариқ гуллар яшнаб турар, боғ эса кўм-кўк  буталар билан ўралган эди.
Хиёбон йўлакчаси уч делpфин кўринишида фавворали, нилуфар гуллари яшнаган ҳовузнинг ёнидаги иморат томон олиб борарди. Бинонинг ўзи чирмовуқлар билан қопланиб, уларда илк баҳорнинг биринчи чечаклари, пуштиранг ғунчалар пайдо бўла бошлаганди. Йигитча хиёбон поёнига етаёзганда, уй томонга борадиган йўлкачада пахтали иш кийимидаги ва бошига катта соябонли шляпа кийган одам арава итариб келаётгани кўринди. Бу баланд бўйли, юзининг оч заҳил рангини кулранг кумушсимон пахмоқсоқоли тўсган эркак эди. Яқинроқ келиб, кўзойнагини ечгач, йигит унинг равшан мовий ранг кўзларини кўрди.
– Сизга қандай фойдам тегиши мумкин? – мурожаат этди у йигитга.
– Мен жаноб Каммингсни кўрмоқчийдим, – жавоб берди у. – У мени кутаётган булса керак.
– Бу мен. Аҳволларингиз қандай? – киши йигитга қўлини чўзди.
– Ээ… раҳмат…яхши, – дея дудуқланди йигитча жаноб Каммингснинг қўлини қиса туриб.
– Қандай ажойиб кун. Ташқарида ўтирсак бўладими? – сўради жаноб Каммингс.
– Албатта, – жавоб берди йигит.
Жаноб Каммингс йигитни уй орқасидаги боғ томон бошлади, улар боққа кирганларида, йигитнинг кўзларига шундай манзара ташландики, ҳайратдан ҳатто нафаси ичига тушиб кетди. Агар уй олдидаги ўтлоқ гўзалгина бўлса, унинг орқасидаги боғ ғоят ажойиб, ҳайратомуз манзарани кашф этар эди Икки томонида ям-яшил ўтлар кўкарган, шағал сепилган йўлка ўтлоққа бориб туташарди. Ўтлоқнинг ўзи анвойи чечаклар яшнаган гулзор билан ўралганди.
Эркаклар боғ ичидаги айвончада жойлашган оқ эмал билан қопланган чўян стол атрофига жойлашдилар. Бир дақиқадан сўнг патнис кўтарган хизматчн яқинлашди.
– Чой ичасизми? – сўради жаноб Каммингс йигитдан.
– Майли, раҳмат, ёмон бўлмасди, – жавоб берди у.
Жаноб Каммингс чой қуяр экан, йигит хитойлик қария билан учрашуви тўғрисида қисқача қилиб сўзлаб берди.
– Ҳақиқий Бойлик сирларими? – деди жаноб Каммингс. – Ҳа, албатта, мен уларни биламан. Нимагаки эришган бўлсам, ана шу сирлар туфайли эришганман.
– Улардан қай бири туфайли? – сўради йигит.
– Уларнинг барчаси бирдек муҳим ва менинг шу даражага етишишимга ҳаммаси ёрдам берган, лекин ҳозир ортимга қараб кўрсам, фикримча, энг зарури – бу ҳаммадан устунроқ келган хоҳиш кучидир.
– Хоҳиш? – такрорлади йигит. – Лекин ахир ҳар бир киши бой бўлишни истамайдими?
– Сиз шундай деб ҳисоблайсиз, тўғрими? – жавоб берди жаноб Каммингс. – Аслида жуда кам одамда бой бўлиш истаги бор, ҳаммадан устунроқ хоҳиш тўғрисида айтмаса ҳам бўлади.
– Тушунмаяпман, – деди йигит. – Нима учун кимдир бой бўлишни истамаслиги мумкин?
– Келинг, бир бошдан бошлаймиз, – деди жаноб Каммингс.
– Инсон ҳаракатларини юзага келтиришга оғриқни сезиш ёки бирон нарсадан қаноат ҳосил қилиш хизмат қилади. Бизга ҳаловат бағишловчи нимадир ҳақида ўйлаганимизда биз унга эга бўлишни истаймиз, нимадир бизга оғриқ келтиради, деб ҳисоблаганимизда, биз ундан нарироқ бўлишга ҳаракат қиламиз. Фикримга қўшиласизми?
Йигит бош ирғади.
– Мен бунга тўла қўшиламан, – деди у. – Лекин бойликнинг мавжудлиги ҳузур бағишлайди, шундай эмасми?
– Ҳа, худди шундай. Ёки шундай бўлиши эҳтимол. Аммо кўп кишилар пул ва бойликнинг мавжудлиги оғриқ келтиради, деб ҳисоблайдилар. Сиз энди ғайриихтиёрий эътиқодлар кучи ҳақида хабардормисиз?
Йигит яна бош силкиди, лекин бу сафар ҳеч нима деб жавоб бермади.
– Демак, айрим одамлар пулнинг мавжудлиги ўзига хос оғриқ келтиради, деб ҳисоблашларидан бохабарсиз. Шундайлар борки, улар оқибатда дўстларининг муносабатлари ўзгаришидан чўчийдилар, бошқаларини бойлик билан бирга келувчи масъулият хавотирга солади. Баъзан одамларни солиқлар таҳликага қўяди ёки бошқалар уларга қандайдир талабларни қўя бошлайдилар, деб қўрқадилар.
Агар чуқурроқ қаралса, бундай қўрқувда яшовчи кишиларда бойликка, – ҳар қалай, Ҳақиқий Бойликка эга бўлиш истагининг ўзи йўқдир. Шу боис улар бойликка эга бўлмай, шундай яшайверадилар.
– Бунинг ҳаммаси шунга олиб келадики, – ўз тушунтиришларида давом этди жаноб Каммингс, – агар Ҳақиқий Бойликка эга бўлишни истасангиз, бойликсиз ҳаёт ҳақидаги ўйлардан кўра, сиз унга етишиш ва уни қўлга киритиш билан боғлиқ ёқимли хаёлларни кўпроқ кечиришингиз керак. Сиз уни исташингиз, истакдан ҳам кучлироқ – сизда уни қўлга киритиш учун ҳамма нарсадан устунроқ хоҳиш бўлиши зарур. Бу хоҳиш шу даражада кучли бўлиши даркорки, агар зарур бўлса, сиз унинг учун ҳар қандай нарсадан воз кечишингиз (албатта, ўз саломатлигингиз, ўзаро шахсий муносабатларингиз ва ростгўйлигингиз бундан мустасно), йўлингизда ғов бўлган ҳар қандай тўсиқларни енгиб ўтишга тайёр бўлишингиз керак.
Шу сабабли чекишни ташлашга уринган бирон–бир кашанда, ичкиликдан воз кечмоқчи бўлган ароқхўр, озишни мақсад қилиб қуйган парҳез сақловчи то шу ниятини амалга оширишга кучли истак топмагунларича ва ўзгаришга тайёр бўлмагунларича ниятларига етолмайдилар. Агар сиз ҳаётда нималаргадир эришмоқчи бўлсангиз, буни бажариш учун ҳаммадан устун келувчи кучли истакка эга бўлишингиз керак.
Ўн беш йил муқаддам, кекса хитойликни учратган чоғимда мен хонавайрон бўлишга яқин аҳволда эдим ва ҳамма нарсамдан айрилган эдим. Мен шаҳарнинг асосий шоҳкўчаларидан биридаги бензин қуйиш шохобчасининг эгаси эдим. Ишларим жойида эди. Шунчалик яхши эдики, ҳатто унинг ёнига ресторан қурдим. Ҳаммаси кўнгилдагидек эди, яхши ҳаёт тарзини кечирардим. Бироқ шарқий томондан уч чақирим нарида қуввати кучлироқ янги шоҳкўча қурилди. Бир кечадаёқ менинг шоҳобчам ёнидан ўтувчи уловлар сони кескин камайди. Даромад пасайиб кетди ва олти ой ўтгач, вазият ўнглаб бўлмас даражага етди. Қанчадир фойда келтириш у ёкда турсин, харажатларни тўлаш учун етарли миқдордаги пул топиш йўли ёруғ жаҳонда топилмади. Бу бизнесга бор–йўғимни киритган эдим, энди ёшим етмишга яқинлашганда бой одамдан қашшоққа айланиб қолдим.
Йигит ён дафтарчасидан кўзини узди.
– Сиз ёшингиз олтмишдан ошганида ҳаммасини бошидан бошлашга мажбур бўлдингизми? – сўради у ўз қулоқларига ишонмай.
– Ҳа, – тасдиқлади жаноб Каммингс.
– Лекин бу ёшда кўпчилик нафақага чиқади, – хитоб қилди йигит. – Охир–оқибатда сиз нима билан машғул бўлдингиз?
– Бошида ҳеч қандай ғоя, фикрлар пайдо бўлмади. Ягона билганим – бу нимадир қилишим керак эди. Бир куни ресторанимда ўтирсам, у ерга бўйи унча баланд бўлмаган кекса хитойлик кирди. У қўшни столда менинг қаршимга ўтирди ва: “Ассалому алайкум” деди. У жуда дўстона кайфиятда эди ва биз тез тил топишдик. У менинг фирмамнинг таомини – менинг шахсий кашфиётим бўлган зираворлар солиб ёғда қовурилган картошкани буюрди ва бу унга жуда ёқишини айтди. Бу таом ресторанимга кимки кирса, уни татиб кўрган замон барчага ёқарди. Таомни еб бўлиб, чол нима учун одам камлигини сўради ва мен унга янги йўл ҳақида сўзлаб бердим.
У энди нима қилмоқчи бўлаётганимни сўраганди, билмаслигимни айтдим. Бу ёқилғи қуйиш шохобчаси ва ресторан қурилишига йигирма йиллик умримни бағишладим. Янги йўл тушгунига қадар ишларим кўнгилдагидек эди, лекин ёнингдан транспорт ортиқ ўтмай қўйса, нима қила оласан?
Чол менга жуда жиддий қараб деди:
– Менинг мамлакатимда ҳар қандай омадсизлик ўз ортида худди шу миқдорда ёки ҳатто ундан-да кўпроқ омад келтиришига ишонадилар.
– Ҳазиллашаяпсизми, – дедим мен. – Ахир менинг йигирма йиллик умримни банд этган барча нарсани йўқотишни омад деб ҳисоблаш мумкинми?
– Ҳа, сабаби – сизни ундан–да каттароқлари кутмоқда. Бир эшик ёпилган чоғида сиз бошқасини очишга мажбурсиз. Агар сизда кучли хоҳиш бўлса ва бунинг учун нимаики талаб этилмасин, бажаришга тайёр бўлсангиз, тилаган ҳамма нарсага эришишингиз мумкин…
Мен деразадан қараганча нима қилишим кераклиги ва вужудга келган вазиятдан қай тарзда яхшилик топишим мумкинлиги ҳақида ўйлардим. Мен кўп эмас, бир зумгагина орқамга ўгирилдим–у, кейин қўшни столга яна бокдим, қария жойида йўқ эди. Стол устида тановул этилган таом учун чек ва ўнта исм–фамилия ҳамда ўнта телефон рақамлари қайд этилган, шунингдек, “Тушлик учун раҳмат. Сизнинг ёғда қовурилган картошкангиз ғоятда мазали!” дея остида қўшимча битилган қоғоз варағи ётарди.
Жаноб Каммингс чойдан бир ҳўплади ва гапида давом этди:
– Мен ўша заҳоти рўйхатда кўрсатилган кишиларга чол ҳақида шунчаки кўпроқ маълумот олиш мақсадида қўнғироқ қилиб чиқдим, лекин бунинг ўрнига Ҳақиқий Бойликнинг сирлари ҳақида билиб олдим. Боя айтганимдек, жуда қийин вазиятга тушиб қолган эдим ва шу боис ҳамма нарсага тайёр эдим.
– Сизга сирларнинг ёрдами тегдими? – сўради йигит.
– Атрофингизга қаранг, – жилмайди жаноб Каммингс. – Ҳақиқий Бойлик сирларисиз мен очимдан ўлган бўлардим ёки давлат нафақасига кун кечириб юрардим.
– Жиддий гапираяпсизми? – сўради йигит.
– Албатта, – жавоб берди жаноб Каммингс.
– Бу бойликка етишишда ҳамма нарсадан устун турувчи кучли хоҳиш қай тарзда ёрдам берди? – сўради йигит.
– У мени муваффақиятни қўлга киритиш учун қатъиятли бўлишга ундади, – жавоб берди жаноб Каммингс. – Ўз ҳаётингизда ҳамма нарсадан устун турувчи кучли хоҳишингиз бўлмагунча арзигулик ҳеч бир нарсага эришолмайсиз, чунки мақсадга етишиш учун қаттиқ ҳаракат, қатъият ва ўз зиммасига олинган мажбуриятларга амал этишни талаб этади. Менда барча қулайликларга эга бўлиш истаги ҳар доим бўлган, лекин бизнесимни йўқотганимдан сўнг фақатгина бой бўлиш эмас, балки жуда бой бўлишдек ҳамма нарсадан устун кучли хоҳиш мени чулғаб олди. Чунки бунга эриша олишимни аввало ўзим ва бошқаларга исбот қилишим керак эди.
Менга одамлар ҳаммасини бошидан бошлаш учун анча кексайиб қолганим. бундай ишга уриниш тентаклик эканини ва қўлимдаги боримдан тузукроқ тарзда фойдаланишим зарурлигини айтдилар.
Мана, мен боримдан тузукроқ тарзда бойлик яратиш учун фойдаланишга қарор қилдим.
– Нимангиз бор эди ўзи? – сўради йигит.
– Картошкани ёққа солиб, зираворлар билан қовуришнинг усули бор эди! – деди жаноб Каммингс.
– Ҳазиллашяпсизми? – деди йигит. – Картошкани ёғда қовуриш усулидан нима олиш мумкин?
– У овқатланиш тармоқларига асқотиши мумкин деб ўйладим. Менинг картошкамнинг таърифи зўрлигини билардим, – ресторанимда овқатланган ҳаммага бу таом ёқарди, – шу боис ўз услубимни сотиш учун уриниб, мамлакат бўйлаб кеза бошладим. Мен ресторанларга ўз услубимни таклиф этиб, бунинг учун фақат менинг услубим бўйича тайёрланган картошканинг кўпроқ сотилганидан тушган маблағдан кичикроқ фоиздан ўзга ҳеч қандай ҳақ талаб этмадим. Ресторан бошқарувчиларининг кўпчилиги юзимга қараб туриб устимдан қулардилар. “Сизнинг услубингизни бошимизга урамизми? – дерди улар. – Ўзимизники бор–ку”.
“Лекин менинг услубим ўзгача” – дердим мен. Уларнинг кўпчилиги менинг услубимда тайёрланган картошкани ҳатто татиб кўришни ҳам исташмасди, лекин муваффақиятга эришиш учун ҳаммадан кучли хоҳишим бўлгани сабабли, қаттиқ туриб талаб қилардим. Мен мингдан ошиқ ресторанларни кезиб чиқдим, ахийри мен таклиф этган услубдаги таомни татиб кўришга кимлардир рози бўлди. Уч йилдан сўнг бешта битимим бор эди. Кейинги тўрт йил давомида ўз бизнесимга хўжайин бўлдим, натижада мулpтимиллио-нер бўлишга эришдим. Ёшим етмишга етса-да, мен шунга жон-дилдан киришиб ишладим. Кўриб турганингиздек, кекса хитойлик ҳақ экан – бензин қуйиш шохобчамни йўқотиш менинг ҳаётимда энг яхши ҳодиса экани маълум бўлди.
– Ҳа-я, худди шундай бўлибди-да! – деди киноя билан йигит.
– Сиз Чарлpз Диккенснинг “Рождество ҳикоялари”ни ўқиганмисиз?
– Ҳа, – жавоб берди йигит.
– Скруж ўз йўлини ўзгартиришига уни нима мажбур қилди?
– Рождествонинг Мозий, Ҳозирги ва Келажак Шарпалари, – деб жавоб берди йигит.
– Тўғри, лекин буни қандай амалга оширдилар?
– Э–э… агар у ўзгармаса, келгусида қандай ҳолга тушажагини кўрсатдилар.
– Тўғри. Рождествонинг Мозий Шарпаси унинг ўтмишда пасткаш ва хасис бўлган чоғида қандай қийноқларга гирифтор бўлганлигини кўрсатади, Рождествонинг Ҳозирги Шарпаси унинг бугунги кунда қандай қийноқларга сабр этаётганига диққатини қаратди, Рождествонинг Келажак Шарпалари эса, агар у ўзгармаса, ўша қийноқлар уни келгусида ҳам кутаётганини очиб берди. Натижада Скруж ўйғониб, ҳали тирик эканлигини билганида ўз ҳаёт тарзини ўзгартиришга қароар қилди.
Биз ҳам ўз ҳайтимизни, – хоҳ у молиявий аҳволимиз бўлсин, хоҳ у ишдаги даражамиз ёки ҳатто одамлар билан ўз аро муносабатларимизга таълуқли бўлсин, – ўша уч шарпа Скружга қўллаган тамойилларидан фойдаланишимиз мумкин. Биз ўзгаришларни хоҳлашимиз зарур. Агар ҳеч кимни ўзгартира олмасак, бизни қандай қийноқлар кутаётгани баробарида, агар ўзгаришларга қарор берсак, қандай роҳат-фароғат кутаётганини баҳолашимиз керак. Бу биз ўз ҳаётимизни ўзгартириш учун зарур ишларни бажаришда қатъий йўналиш олишнинг ягона йўлидир. Бундай истакни пайдо қилишнинг ягона йўли – Бу Рождество Шарпаларининг Скруж учун қўллагани каби, худди шундай усулдан фойдаланишдир. Бу тўрт босқични ўз ичига олган оддий жараёндир. Биринчи босқич – сиз ўзгартирмоқчи бўлган шароитлар оқибатида ўтмишингизда қандай қийноқларни кечириб ўтганинингизни хотирлашингиз. Шунингдек, агар бу ўзгаришлар замирида кўпроқ пул топиш истаги турган бўлса, сизга ғоят керакли нарсани сотиб олишга қурбингиз етмай, имкон тополмаган барча воқеаларни ёдга туширишингиз даркор.
Йигитнинг кўз ўнгида бирин кетин воқеалар: болалигида энг сўнгги русумда кийиниб, ўзини кўз-кўз этаётган дўстлари унинг эски, анча уринган кийимлари туфайли қандай масхара қилганлари; коллежда ўқиб юрган пайтида ёнида ортиқча пули бўлмаганидан ўртоқ-лари билан вақти-чоғлик қилолмагани ва машинаси йўқлиги боис, ўзига ёққан сарғиш сочли қизни ҳеч қаерга таклиф этолмагани жонлана бошланди. Ҳаммасидан ҳам онасига қиммат турадиган стоматологик ёрдам зарур бўлган ва уни тўлашга имкон тополмаган чоғда ҳеч қандай ёрдам беролмагани унга қаттиқ алам қиларди. Пулнинг йўқлиги ўтмишда кўп азиятлар чекишига сабаб бўлган.
Йигитнинг ҳаёлларини жаноб Каммингснинг овози бўлиб юборди, у сўзида давом этарди:
– Иккинчи қадам – сиз ўзгартирмоқчи бўлган шароитлар бугунги кунда қандай қийинчиликлар туғдираётганини кўриб чиқишдир. Менинг ўзим уларни етарли даражада бошимдан кечирдим – бутун умрим давомида ишлаб топганимни йўқотдим.
Йигит ҳозирги кунда пулсизлиги уни қийноқларга солаётганини яхши биларди. Шу сабабли у анчагина уйқусиз тунларни ўтказди. Лекин оғриқ ва изтироб аҳволини яхшилашга ёрдам бериши мумкинлигини ҳаёлига ҳам келтирмаганди.
– Учинчи қадам – деди жаноб Каммингс тушунтиришда давом этиб, – бу агар сиз ҳеч кимни ўзгартиролмасангиз, келажакда бошингиздан кечиришингиз мумкин бўлган қийинчиликларни кўз олдингизга келтириш. Фарзандингиз туғилган кунида у орзу қилган буюмни совға қилишга қубрингиз етмагани ёки унинг коллеж ёки дорилфунунда ўқишига маблағ билан таъминлай олмаганингиз аламларини тасаввур этиш; ёхуд оилангиз ва дўстларингизни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга имкон тополмайдиган даражада қолишингиз ёки дўстларингизни меҳмонга чақиришингиз мумкин бўлган катта уйни ҳеч қачон сотиб ололмаслигингиз хақидаги ўйлар.
Йигит ўзини хотини ва болалари бордай тасаввур қилиб кўрди. Уларни таъминлашга ожизлик шунчалик оғир кўриндики, бу хақда хатто ўйлашни ҳам истамади.
– Бундай ўйлар кишини тушкунликка солгандай туюлмаяптими? – сўради у. – Нима учун аламларингизни қўзғатувчи воқеаларга диққатингизни жамлаш зарур келди?
– Тўғри, булар салбий ҳиссиётларни қўзғатади, – унинг фикрини тасдиқлади жаноб Каммингс. – Лекин унинг натижасида ўз ҳаётингизни ўзгартириш учун ҳамма нарсадан устун келувчи кучли истак пайдо бўлса, шунча жафоларни ёдлашга арзийди, тўғримасми?
Йигит бош ирғади.
– Ҳа, лекин…
– Ўз ҳисоб тўловларимизни тўлаш учун бор кучимизни сарфлашга ҳаракат қилиб ёки қора кун учун четга олиб қўядиган ҳеч қандай маблағга имкон тополмай, ўзинг, оиланг ва дўстларинг учун энг зарур буюмлар сотиб олишга қурбинг етмаётганига ташвиш ва аламларни чекаётганимиз, буларнинг барчаси ўз ҳаётимизни ўзгартиришга туртки бўлиши мумкин, – тушунтирди жаноб Каммингс. – Агар ҳаётингизни ўзгартиришни истасангиз, уни ўзгартириш учун кучли ва собит истак пайдо бўлиши зарурлигини унутманг.
Мен сўзлаб берган уч қадам, – бу “қамчи”, – сиз дучор бўлишни истамайдиган аламлар. Тўртинчи ва сўнгги қадам – бу “ширин кулча”. Бу сафар келажакда Ҳақиқий Бойлик сизга нималар келтириши мумкинлиги тўғрисида барча ёқимли ўйларни тасаввурингизда гавдалантиришингиз зарур. Сиз доимо орзу қилган нарсаларни – катта иморат, машина сотиб олаётгандаги роҳат ҳиссини, таътилда дам олиш учун саёҳат, ўзингиз суйган кишиларга ёрдам бериш имкониятидан қувонч ёки хайрия ишлари билан шуғулланишдан баҳра олиш каби ёқимли ўйларни суришингиз керак.
Мен “тасаввур этинг” деганимда сизнинг ички нигоҳингиз билан бу воқеалар қандай кечишини кўз олдингизга аниқ келтиришингиз, хаёлингизда уларни ҳис эта олишингизни назарда тутмоқдаман. Баъзи ишларни амалга оширишга имконингиз йўқлигини аниқ сезишингиз ва агар ўзингизнинг барча эҳтиёж ва истакларингизни қондириш учун етарли миқдорда маблағ тўплай олганингизда ўзингизни қандай ҳис этишингизни тасаввур эта олишингиз даркор.
– Шу тариқа, – давом этди жаноб Каммингс, – сиз Ҳақиқий Бойликка эга бўлиш учун ҳамма нарсадан устунроқ хоҳишни вужудга келтира оласиз. Бирор–бир нарсани қўлга киритиш учун ҳамма нарсадан устунроқ хоҳишнинг пайдо бўлиши билан, бу истагингизга етишиш йўлини тез орада Ҳаёт ўзи кўрсатади.
– Сиз чиндан ҳам бунга ишонасизми? – сўради йигит.
– Агар сиз ҳақиқатда ниманидир қаттиқ истасангиз, Ҳаёт сизга бунга эришиш йўлини кўрсатадими?
– Албатта, – жавоб берди жаноб Каммингс. – Биласизми, лотинчада “истак” сўзининг ўзаги нимадан келиб чиққан?
Йигит йўқ, дегандай бошини чайқади.
– “Desirъ” – “яратувчи” маъно–сини билдиради. Сизнинг қалбингизга тилаганингизни танлаш ҳамда шу танлов билан биргаликда ўз хоҳишларингизни қондириш учун имконият ҳам берилади. Бошқача айтганда, сизда тилагингизни ўз ҳаётингизда рўёбга чиқариш қуввати бўлмаса, ўша истакнинг ҳам пайдо бўлиши мумкин эмас.
– Тушунаман, – деди йигит. – Нимагаки қаттиқ хоҳиш билан киришсангиз, унга етишишга қувватингиз етади, демоқчисиз–да.
– Мутлақо тўғри. Менинг умрим – бунинг исботидир. Ишонинг, агар ёши 60 дан ўтган мендек бир кимса буни уддалаган экан, бу ҳар қандай кишининг ҳам қўлидан келади.
Бугун кечаси уйқуга ётишдан олдин йигит ёзганларига хулоса чиқарди:
Ҳақиқий Бойликнинг иккинчи сири – хоҳиш қуввати.
Агар сиз ўз ҳаётингизда Ҳақиқий Бойликка етишмаган бўлсангиз, бу қоидага кўра, сизда ҳали ҳамма нарсадан улуғ ният уйғонмаганини билдиради.
Модомики, ҳаётингизда эришмоқчи бўлганингиз учун улуғ ниятингиз бўлмаса, бунга арзигулик ҳеч вақога етишолмайсиз.
Сиз бунинг учун барча зарур бўлганларни бажариш ва ҳар қандай қурбонларга (ўз қадр–қимматингиз, соғлиғингиз ва ўзаро муносабатларингиз бундан мустасно) рози бўлишни истаганингиздагина сизда ҳаммадан кучли хоҳиш пайдо бўлади.
Сиз уч Рождество Шарпаси фойдаланган қуйидаги уч йўл ёрдамида ҳаммадан устун бўлган ниятни яратишингиз мумкин:
– пулсизлик оқибатида келтирилган қийноқлар ҳақида хотиралар;
– пулсизлик оқибатида ҳозир кечираётган барча қийноқлар ҳақидаги ўйлар;
– агар бугунги молиявий аҳволингиз ўнгланмаса, келгусида кечиришингиз мумкин бўлган қийноқлар ҳақидаги ўйлар;
– агар сиз чексиз бойликка эга бўлган тақдирда келажак сизга ваъда қилган барча баҳра олишлар тўғрисида тасаввурлар!

 Учинчи сир: НИЯТНИНГ АНИҚЛИГИ ҚУВВАТИ

Йигит келаси ҳафтада хитойлик берган рўйхатда келтирилган учинчи шахс – Майкл Чепмэн деган киши билан учрашмоқ учун шаҳар марказига йўл олди. Жаноб Чепмэн халқаро алоқа корпорацияси президенти эди. Бу одам баланд бўйли ва озғин, салобатли кўринишли, эгнига энг сўнгги русумдаги майда йўлли тўқ кулранг костюм кийган, тоза пахта матосидан тикилган оқ кўйлагига оддийроқ бўйинбоғ таққан эди. У қирқлардан сағал ошган, жигарранг сочлари текис қиртишланган ва оҳудай йирик–йирик кўзлари туфайли анча ёш кўринарди.

Йигит жаноб Чепмэнга кекса хитойлик билан, шунингдек, ундан кейинги икки учрашув тўғрисида сўзлаб берганида, у бармоқларини бир–бирига кириштирганча чуқур ўйга чўмгандек ўтирган ўриндиғига суянди.

– Ўзингиз ҳақингизда бироз сўзлаб берсангиз, – деди у йигитга қарата. – Ҳаётингизда нималарга эришмоқчисиз?

– Кечирасиз, жаноб? – жаноб Чепмэннинг тўғридан–тўғри саволидан бироз эсанкираганча йигит унга қайтадан савол назари билан қаради.

– Ҳаётдан нимани тилайсиз? – такрорлади у.

– Ээ… менинг истагим, бу… бахтли бўлиш, саломат… ва албатта, бой бўлиш, – жавоб берди йигит. – Ахир буни ҳар қандай инсон истайди–ку?

– Ҳа. Худди шу боис жуда камчилик одамлар бахтли, соғлом ва бойдирлар!

– Бу билан нима демоқчисиз?

– Агар сиз ўз ҳаётингизда нимани излаётганингизни билмасангиз, унда буни қандай танишингиз мумкин?

– Ҳозиргина айтдим–ку, соғлом, бахтли ва бой бўлишни истайман, – таъкидлади йигит.

– Лекин буларнинг барчаси жуда умумий, ҳавойи, ноаниқ гаплар. Буларнинг ортида нималарни назарда тутмоқдасиз?

– Кечирасиз, – деди йигит сўзини бўлиб-бўлиб, – лекин мен сизни унчалик англай олмаяпман.

– Яхши, унда “бой” тушунчасини кўриб чиқайлик, ахир айнан шунинг учун бу ерга келгансиз–ку. Ўзингизни бой деб ҳисоблашингиз учун қанча маблағ топишингиз керак?

– Ҳа… тушунарли, – деди йигит ундан нима истаётганларига ниҳоят ақли етиб. – Ўзимни бой деб ҳисоблашим учун жиллақуриса ҳозиргидан икки баробар ортиқ пул топишни истар эдим.

– Яхши, шундан бошлаймиз. Яна нима?

– Мен ҳеч қандай қарз–ҳаволасиз шахсий уйим, машинам бўлишини истардим…

– Қандай уй ва қандай машина? – жаноб Чепмэн унинг сўзини бўлиб сўради.

– Билмадим, – жавоб берди йигит. – Бунинг аҳамияти йўқ.

– Ростданми, – қизиқди жаноб Чепмэн. – Шаҳар харобалари томондаги атиги бир хонали уй ҳам бўлаверадими?

– Йўғ–э, албатта йўқ, – деди йигит.

– Унда бу қандай уй бўлиши керак?

– Шаҳарнинг шимолий чеккасида беш хонали уйим бўлишини истардим.

– Мана, ниҳоят, нимагадир келиб тўхтадик, – деди жаноб Чепмэн.

– Сиз икки баробар кўп маош олсангиз, шундай уйни сотиб оламан, деб ўйлайсизми?

– Йўқ, – дея кулиб юборди йигит. – Бунинг учун ўн баробар кўп пул топишим зарур.

– Бўлмаса нима учун ҳозиргина икки баробар кўп пул топсам, ўзимни бой деб ҳисоблардим, дедингиз.

– Мен… мен бу ҳақда жиддийроқ ўйлаб кўрмаган эканман, – тан олди йигит.

– Сўздаги қарама-қаршиликни кўряпсизми? – сўради жаноб Чепмэн.

– Кўпгина кишилар бой бўлиш истагини билдирадилар, лекин уларнинг камчилиги ҳақиқатда нимани ва нима учун исташларини ўйлаб кўришга фурсат топмайдилар. Агар Ҳақиқий Бойлик яратишни бошлаш истагида бўлсангиз, бунинг ҳаммасини ўйлаб олишингиз даркор. Нимани исташингиз ва нима кераклигини энг майда-чуйдаларигача аниқ билиб олишингиз керак. Масалан, янги машина олишни истайман, дейишнинг ўзи етмайди. Сиз бу машинанинг русуми, кўриниши ва рангини аниқ билишингиз керак, фақат ўшандагина ақпингиз нимададир жамланиб бир фикрга келади. Шу билан бирга, аниқ мақсадингизга қўшимча сифатида нима учун шуни исташингиз ва бу мақсадга етишиш сизга қандай фойда келтириши сабабларини билишингиз керак.

– Мен ёш чоғимда, – давом этди жаноб Чепмэн, – мавжуд тизимни енга оламан, деб ўйлардим. Менга ҳеч қандай аттестатлар керак эмас эди, илм мени қизиқтирмасди. Вақтимни чоғ ўтказиш тўғрисидагина қайғурардим. Лекин куп ўтмай, ҳеч қандай малакам бўлмагани учун тузукроқ иш тополмаслигимга ақлим етди. Ҳозир ўтмишга назар солганимда, буларнинг барчаси ниҳоятда кулгили туюлади, лекин ўшанда мактабда ўқиган йилларимни айблардим. Менга доимо ўқиш ва мутахассисликни эгаллаш нақадар муҳимлигини айтишса-да, бу гапларга қулоқ солмасдим.

Ўз ҳаётимни қандай ташкил этишим зарурлигини билмас эдим. Мен ғоят хафа, эзилган аҳволда, алам оғушида эдим. Бировларда янги машиналар, катта иморатлар бор, улар буюртма бериб кийим тиктирадилар, жаннатдай жойларда ҳордиқ чиқарадилар–у, мен эса нима учун бундай қилолмайман. Бошқалар шуларга эга бўлиш учун ўз вақти ва ҳаракатларини сарфладилар ва шунга эришдилар, мен эса ўз ёшлигимни беҳуда совуриб юбордим, деган хаёллар мени тарк этмасди. Бунинг учун ўз ота–онамни, ўқитувчиларни, ҳатто ҳукуматни ҳам айбдор ҳисоблардим, аммо ҳақиқатда айбдор фақат бир киши – менинг ўзим эдим.

Кунлардан бир кун кекса холамдан мерос олдим ва икки ҳафтада ҳаммасини совуриб, яхшилаб дам олиб келиш учун қандай жой танласам экан, дея саёҳатчилар бюросига бордим. У ердан саёҳатлар лойиҳаларини олиб, диққат билан ўрганиб чиқиш мақсадида боққа йўл олдим.

Ёнимда кимдир борлигини сезиб қолдим. Бу кекса хитойлик эди. У мендан қаерга саёҳат қилмоқчилигимни сўради. мен ҳозирча билмайман, деб айтдим. Фақат бир неча ҳафта саёҳат қилмоқчилигимни билишимни айтдим. Нима учун саёҳатга кетмоқчи бўлаётганимни сўраганида, менинг ҳеч қандай ишим ҳам, келажагим ҳам йўқлигини билдирдим. У қайрилиб, кўзларимга тикилиб қараб: “У ҳолда келажагингни ўзинг яратишинг керак”, – деди.

– Киши келажагини ўзи қандай яратиши мумкин, – унинг гапини бўлди йигит.

– Мен ҳам худди шуни сўрагандим, – деди жаноб Чепмэн, – чол: “Ҳақиқий Бойлик сирлари кўмагида” деб жавоб берди. Шундан сўнг унинг айтишича, менга тушунтириб бера оладиган кишилар рўйхатини берди.

– Йигит ўзича жилмайиб қуйди.

– Ўша кишилар ёрдамида, – давом этди жаноб Чепмэн, – менинг энг асосий муаммоларимдан бири – ҳеч қандай жиддий мақсадим, ниятимга эришиш учун аниқ хатти–ҳаракатим бўлмагани сабабли, ҳаётда ҳеч нарсага эришолмаётганимни билиб олдим. Мен нимаики истасам, ўшанга, ҳатто ундан-да ортиғига эришишим мумкинлигини, лекин бунинг учун нима хохлашимни аниқ билишим зарурлигини англадим. Бу – ниятнинг аниқлиги қувватидир.

– Ниятнинг аниқлиги, – такрорлади йигит, ён дафтарчасига қайд қилар экан. – Бойлик яратиш учун олдимизга аниқ мақсад қўйишимиз керак, демоқчимисиз?

– Ҳа, энг аввало – мақсад, – таъкидлади жаноб Чепмэн. – Сизнинг аниқ мақсадингиз бўлиши керак. Шунчаки “мен бой бўлишни истардим” деб айтишнинг ўзи етмайди. Ўз келажагингизни қуришингиз учун нимага эга бўлиш ва айнан қачон шунга эга бўлишга диққатингизни жамлашингиз керак. Сизнинг танлаганингиз ҳар доим ана шу мақсадлар билан белгиланади. Агар, масалан, ҳафта тугагунига қадар бирор–бир юмушни тугаллаш мақсадида бўлсангиз, сиз буш вақтингизни телевизор кўриш ўрнига ана ўша юмушни бажаришга сарфлайсиз.

Энг юқори натижаларга эришиш учун эса мақсадларингиз шундай ифодаланган бўлиши керакки, улар сизнинг ғайриихтиёрий мақсадларингиз билан уйғунлашсин, – қўшимча қилди жаноб Чепмэн.

– Аниқроғи? – сўради йигит.

– Мақсадлар, одатда, қандай ифодаланади. Масалан, кишилар янги йил ваъдаларини, одатда, қандай изҳор этадилар? Улар: “Умид қиламанки, “Ниятим шуки…”, “Уриниб кўраман…” дейдилар. Бундай сўз бирикмалари ишга яроқсиз, шу боис кўпчилик янги йил ваъдаларининг бажарилишини уддалолмайдилар, – тушунтирди жаноб Чепмэн.

– Хўш, бунинг нимаси тўғри келмайди? – сўради йигит.

– Масалан, кимдир чекишни ташлашга уриниб кўрмоқчи. У бунинг уддасидан чиқади. деб ўйлайсизми?

Йигит елка қисди.

– Гаров боғлашим мумкинки, у бунинг уддасидан чиқолмайди, – деди жаноб Чепмэн. – чунки бу зарарли одатдан қутулишга қатъий жазм этган ҳар қандай киши: “Мен чекмайман”, – дейди.

Кишига таъсир ўтказиб, ухлатиб қўя оладиган сеҳргар бир кишининг калласи ҳамда товонлари билан ўртасида ҳеч қандай суянчиғи бўлмаган иккита стулга ёт-қизгани ҳақида эшитганмисиз?

– Ҳа, эшитгандим, – жавоб берди йигит.

– Тасаввур этинг–а, башарти сеҳргар ўша кишига: “Сизнинг гавдангиз тахтадек тўғри бўлиши мумкин. Биз жисмингизни пўлатдек қаттиқ қилмоқчимиз”, – деса, ўша одам ухлатишга унамай, жойига бориб ўтирарди. Бунинг ўрнига сеҳргар: “Сизнинг гавдангиз тахтадек тўғри, пўлатдек қаттиқ”, – дейди. Ҳеч қандай “ҳаракат қиламан”, “умид қиламан”, “ниятдаман…” сўзлари йўқ. Сеҳргар ҳозирги замонда ифодаланган ижобий тасдиқлардан фойдаланади.

Мақсадларингизни ифодалаш йўриғи тўғрисида ҳам худди шундай дейиш мумкин. Шу йил 31 декабргача 100000 фунт ишлаб топишга “ҳаракат қиламан” ёки “истар эдим” ёки “умидим бор” дейиш ўрнига, “Бугундан эътиборан бу йилнинг 31 декабригача 100000 фунт ишлаб топаман” дейиш зарур. Ўз мақсадларингизни ёзиб борар экансиз, доимо эсда тутинг: уларни ҳозирги замонда ва бўладиган тасдиқ кўринишида шакллантиринг.

Агар сиз мақсадингизни ёзиб қўйсангиз, унга эришишнинг ярим йўлига етган бўласиз. Мақсадларингизни ҳозирги замонда ва бўлиши мумкин тарзда ёзиб боришнинг ўзига хос жодудек хусусияти бор – бу сизнинг ҳаётингизга уларни ҳақиқатан киритади. Уларнинг қоғоз варағида ёзилгани ва кунда уч бора – эрталаб, тушда ва кечда қайталаб ўқилиши шуларга эришиш жараёнининг бошланишидир.

– Наҳотки шу рост бўлса? – сўради йигитча.

– Хўш, сизга маслаҳатим – синаб кўринг, нима бўлишини ўзингиз кўрасиз, – жавоб берди жаноб Чепмэн. – Мақсадларни ёзиш – ҳаётингизда нимага етишишингизни аниқловчи ғоят кучли қувват. Уларни ёзиб қўйишингиз билан, сиз ўзингизни бу мақсадларга эришаётгандек ҳис қиласиз.

– Ҳозирча бу билан нима де-моқчи бўлаётганингизни унчалик англамаяпман.

– Бу жараён ижодий кўриниш деб номланади. Мақсадингиз қандай бўлишидан қатъи назар, ўзингизни унга эришгандек тарзда тасаввур қилинг. Башарти, масалан, мақсадларингиздан бири – маълум бир уйда яшаш бўлса, ўзингизни ўша уйда яшаётгандек кўришга ҳаракат қилинг. Ёки башарти мақсадингиз – бирон–бир ишни қўлга киритиш бўлса, ўзингизни ўша ишни бажараётган ҳолда кўришингиз зарур.

– Лекин ахир бу шунчаки истагимизни амалдагидек қабул қилиш бўлмайдими? – эътироз билдирди йигит.

– Биласизми, кекса донишманд киши бир куни менга: “Агар сен шуни хоҳласанг, бу энди орзу эмас”, деган эди. Сиз ўзингизни мақсадингизга етишгандек тасаввур этсангиз, мақсад янада аниқташуви, янада имкони бордай туюлади. Бундай услубият барча буюк спортчилар томонидан қўлланади, чунки у, шубҳасиз, ўз олдингизга қўйган мақсадингизга етишга қодирлигингиз ва шунга эришиш зарурлигига ишонч ҳиссини сингдиради.

– Яхши, – деди йигитча. – Демак, биз ўз мақсадларимизни белгилаб олиб, уларни ёзиб қўйишимиз ва хаёлда уларга эришгандек тасаввур қилишимиз керак экан–да.

– Ҳа, лекин мақсадга эришиш жараёнини янада таъсирчан қиладиган яна бир нарса борки, бу – қўйилган мақсадга эришишингизни хоқлайдиган ёки зарур бўлган сабабларни белгилашдир.

– Нима учун? – сўради йигитча.

– Чунки сабаб мақсадга ниятни қўшади. Масалан, маълум бир миқдордаги маблағни ишлаб топиш мақсади сизнинг аниқ уй сотиб олиш ёки маълум бир ерда дам олиш учун кетиш ва фарзандингизни коллежга ўқиш учун юборишга имкон топиш кабиларга маълум бир миқдорда пул топишдек ҳаракатларингиз кучли сабаб бўла олмайди. Нима бўлишидан қатъи назар, ният бўлиши зарур. Сизга нима кўпроқ зарурий сабаб бўлади – 100000 фунтни шунчаки ишлаб топишми ёки шунча миқдордаги пулни шахсий уй сотиб олиш учун йиғиш мақсадими? Эсингизда бўлсин, бойлик – шунчаки пул йиғиш ёки маблағга эга бўлишнинг ўзигина эмас, бу ўз ниятларингизни рўёбга ошириш учун мана шу пуллар берувчи қувватдир. Сабабларни белгилаш ниятларингизнинг равшанлик қувватини беради.

Кечқурун йигитча ёзганларини қайта ўқиб кўрди: Ҳақиқий Бойликнинг учинчи сири-ниятлар равшанлиги қуввати.

Сиз нимани исташингизни ва нима учун шуни хохлашингизни аниқ билсангизгина бу ҳаётда барча ниятларингизга етасиз.

Сиз ўз мақсадларингиз сабабларини, бу мақсадларга эришиш нима учун зарурлигини ва буни қачон бажаришингиз даркорлигини аниқ белгилашингиз керак. (Масалан, сиз бой бўлишни истайман, дейишингизнинг ўзи кифоя этмайди. Сиз қанча микдордаги маблағга эга бўлиш ва нима қилмоқчилигингизни аниқ белгилаб олишингиз зарур.)

Ўз мақсадларингизни доимо ҳозирги замонда ва бўлаётгандек тарзда ифодаланг. (Масалан, “Бугу

Тўртинчи сир ҲАРАКАТЛАРНИНГ ПУХТА ЎЙЛАНГАН РЕЖАСИ ҚУВВАТИ

ҲАРАКАТЛАРНИНГ ПУХТА ЎЙЛАНГАН РЕЖАСИ ҚУВВАТИ

– Демак, сиз мақсадларингизни ёзиб қўйиб, уларни ҳозирги замонда ва бўладиган тарзда ифодаладингиз; ушбу мақсадларга эришиш учун истаган муддатингизни белгиладингиз ва уларга етишишга муҳим бўлган сабабларни аниқладингиз. Энди ниятингиз равшан – сиз нимани хоҳлашингиз, нима учун хоҳлашингиз ва қайси муддатгача уни хоҳлашингизни биласиз – хўш, энди у ёғига нима қиласиз?

Йигитча ўз рўйхатидаги туртинчи одам, катта халқаро нашриёт компаниясининг бош муҳаррири Эрика Хилл рўпарасида ўтирар эди. Йигитча миссис Хиллни кўрганда унинг ниҳоятда ёшлигидан ҳайратга тушди. Бундай лавозимда ёши улуғроқ кимсани учратишни кутарди, лекин Хилл хоним 39 ёшда бўлишига қарамасдан, у ёшига нисбатан ўн ёшга ёшроқ кўринарди. Бу сариқ сочлари узун ва кулранг кўзлари чақноқ мафтункор аёл уч фарзандли эса–да, ўзининг сарв қоматини сақлаб қолган эди.

– Ростини айтсам, – жавоб берди йигитча, – билмайман. Ўйлайманки, сиз ҳақсиз. Мен ўз мақсадларимни биламан, лекинқачон бўлмасин, уларга қандай эриша олишимни билмайман.

– Ҳа, худди шундай, – деди Хилл хоним. – Ўн икки йил муқаддам мен худди шундай вазиятда эдим. Мен ўз хизмат соҳамни эркин журналист сифатида бошлаганман, ҳатто ҳомиладорлик чоғимда ҳам, шунингдек, фарзандлар тарбияси билан шуғулланиш вақтида ҳам фаолиятимни давом эттирганман. Ўша кезлари мени қизиқтирган мавзу – ёш оналар ва оилаларҳақида ёзардим. Бу дегани, оиламизда қандай воқеа содир бўлмасин, одатда, мақолаларимга материал топа олардим. Улардан кўпчилигини мен газета ва журналларга сотардим, агар уч боламнинг тарбияси билан ҳам бандлигимни ҳисобга олганда, умуман, ҳаётим ёмон эмасди. Лекин бошқа орзуларим бор эди. Истагим – шахсий журнал нашр этиш эди. Бунинг учун жуда катта маблағ зарурлиги боис, бу орзуим ҳеч амалга ошмасдек туюларди.

Кунлардан бирида мен интервpю олиш учун шимолга йўл олдим ва ногоҳ ўша шаҳарга кетаётган кекса хитойликни кўрибқолдим. У бағоят дўстона кайфиятда эди ва биз йўл бўйи гурунглашиб кетдик. Қайсидир сонияда унга журналистлигимни ва ўз шахсий журналимни яратишни орзу қилишимни, аммо бунинг учун каттагина маблағ талаб этилиши боис орзуим қачон бўлмасин, амалга ошиши гумонлигини айтдим.

У мен томонга хиёл энгашиб, қўлимдан тутди ва: “Башарти сиз буни астойдил истасангиз, бу орзу эмас” деди.

– Бу нима дегани? – сўради йигитча.

– Мен унга худди шу саволни бердим, – жавоб берди Хилл хоним, – кекса: “Сизнинг ақлингиз етган ва ишона олган барча нарсага етишиш мумкин” деди.

Йигитча кекса хитойлик унга худди шундай деганини хотирлади ва ён дафтарчасига ёза бошлади.

– Шундан сўнг чол Ҳақиқий Бойлик сирлари ҳақида тўхталди, – давом этди Хилл хоним. – У менга ўн кишининг исм–фамилияси ва телефон рақамларини берди ва бу сирлар нималигини ўша кишилар англатиши мумкинлигини айтди. Мен уларнинг ҳаммаси билан кўришмоқчи бўлдим, чунки бундан шунчаки яхши бир ҳикоя чиқиши мумкин эди, лекин тез орада чол ваъда қилганини улар бажараётганига амин бўлдим. Бутун ҳаётимга улкан таъсир этган сирлардан бири ҳаракатларнинг пухта ўйланган режаси қуввати эди.

– Бунинг замирида айнан нимани назарда тутяпсиз? – сўради йигитча.

– Сиз нимани исташингиз ва нима учун исташингизни билишингиз жуда муҳим ва баъзан ҳаётингизга мақсадларингизни киритиш учун шунинг ўзиёқ кифоя этади. Башарти кўзлаган мақсадингизга эришиш йўлида бирор–бир ҳаракатни қўлламоқчи бўлсангиз, сизни бу мақсадларга яқинлаштирувчи хатти-ҳаракатлар йўриқларини ишлаб чиқишингиз керак. Ҳамма илғор спортчилар ўз келажагини режалаштирадилар. Улар мусобақалар вақтида яхши формада бўлишга ҳаракат қилиши ва шуҳолатни ўзларига таъминлаш учун машқ қилиш жадвалини тузадилар. Мусобақадан аввал ва кейин икки ҳафта – уларга тўғри келмайди. Агар улар энг яхши натижаларга эришмоқчи бўлсалар, ўша воқеанинг айнан ўша даврида уларнинг энг яхши ҳолати зарур. Худди шунинг каби ҳаётда ҳам: ўз мулкини яратишда аввал ҳаракатлар режасини ўйлаб олиб, шу асосда амал қилмаган бирон–бир миллионер йўқ. Бундан бир неча йиллар муқаддам жуда бадавлат ва тадбиркор бизнесмендан унинг муваффақиятларининг сири нимадалигини сўраганимда, у менга уч нарсага: тартибли бўлиш, тартибли бўлиш, тартибли бўлиш!.. қоидасига амал қилгани туфайли ҳамма тилакларига етганини айтиб берди. Бу жавобда чуқур маъно бор. Сиз архитектор режасисиз иморат қуришни тасаввур эта оласизми? Бунинг учун қандай ашё ва ускуналар талаб этилади? Пойдевор қаерга қўйилади? Бино қандай шаклда бўлади ва неча қаватли қурилади? Агар режангиз бўлмаса, ҳатто ишни нимадан бошлашни ҳам билмайсиз.

Йигитча рози бўлгандай бош ирғади.

– Нима қуриш ниятида бўлсангиз ҳам, бу уй, кема, автомобилp… ёки давлат бўлсин, ўша тамойиллар ҳамма нарсаларгақўлланади. Барчаси учун ҳаракатларнинг ўйланган режаси зарур.

Ҳаракатларнинг ўйланган режасини тузиб, ҳаётимизни шунчаки қуришга киришиш ўрнига ўзимиз истаганимизча умр кечирмоқ учун ҳаётимизни режалаштира оламиз. Бу ҳатто майда масалаларда ҳам асосий ўриндир: фараз қилайлик, телевизорингиз ишдан чиқди ва сизга янгиси керак. Сиз сотиб олмоқчи бўлган телевизор русуми ва сотувчи ҳам маълум. Кейинги савол: уни олиш учун нима қилиш керак?

– Сиз ўша дўконни топишингиз, у ерга бориб, зарур молни харид қилишингиз керак, – деди йигитча.

– Яхши, бундай телевизорлар сотиладиган дўконни топдингиз. Лекин улар жуда қиммат бўлса–чи?

– У ҳолда уни харид қилолмайсиз. Бу жуда оддий ҳол, – жавоб берди йигит.

– Кекса хитойлик билан суҳбатлашганингизда у муаммоларни ечишнинг олтин қоидасини айтганмиди? – сўради Хилл хоним.

– Ён дафтарчасини варақлаб, йигитча керакли бетни топди. “Сен барча имкониятларни синаб кўргандек туюлган тақдирда, – ўқиди у, – бундай эмаслигини ёдингда тут”.

– Тўғри! – хитоб қилди Хилл хоним. – Доимо бошқа бир йўл бор. Шунчаки уни топишингиз

керак. Демак, фараз қилайлик, телевизор икки юз фунт туради, сизда эса фақат юз фунт бор. Ўша телевизорни сотиб олиш учун нима қиласиз?

– Кутишингиз мумкин. Юз фунтини тўлаб. қолганини йиғишингиз мумкин. Ойига ўн фунтдан йиғилса, ўн ой ичида телевизор сизники.

– Ҳа, шундай имконият ҳам бор. Лекин унда ўн ой давомида умрингизни телевизорсиз ўтказишингизга тўғри келади. Яна нима қилишингиз мумкин?

– Менимча, қарз кўтаришим ёки уни кредитга олишим мумкин.

– Бу яна бир имконият, лекин башарти тез муддатда қарздан қутулолмасангиз, катта миқдорда фоиз тўлашингизга тўғри келади.

– Ўйлаб топишим мумкин бўлганининг ҳаммаси шу, – деди йигитча.

– Яхши. Бироқ, улар нархини туширишга кўнмасмиканлар? Кўпчилик дўконлар молларига юқори баҳоларни қўядилар, лекин улар сағал арзонроқ баҳода ҳам сотишга тайёр эканини ҳатто тасаввур ҳам қилолмайсиз. Ёки сиз улардан фоизсиз кредит бериши мумкинлиги тўғрисида сўрашингиз ҳам мумкин. Улар ҳатто сизнинг эски телевизорингизни тўлов қисми сифатидақабул этишлари ҳам мумкин. Кўриб турганингиздек, доимо бир қанча вариантлар мавжуд. Биринчи қарашда ҳеч қандай имконсиз туюлган нарса, башарти ўтириб, ҳаракатларнинг ўйланган режасини тузиб олсангиз, аслида жуда кўп имкониятлар мавжудлигини кўрасиз.

Талаб этилажак нарса – бу бор–йўғи ўнта банддан иборат амал этиш режасини тузмоқ – имкони мавжуд бўлган ўнта ечимни ёзишдир.

– Сиз бирон–бир мисол келтира оласизми? – сўради йигитча.

– Албатта. Масалан, менга тааллуқли масала юзасидан, шахсий журнал чиқаришим учун юз минг фунт зарур эди. Натижада мен ўнта имкони мавжуд ечимни ёздим:

1. Юз минг фунт маблағ кирита оладиган одам ёки компанияни топиш.

2. Ҳар бири беш юз фунтдан маблағ кирита оладиган иккита инвесторни топиш.

3. Ҳар бири йигирма минг фунт-дан маблағ кирита оладиган бешта инвесторни топиш.

4. Ҳар бири ўн минг фунтдан маблағ кирита оладиган ўнта инвесторни топиш.

5. Ҳар бири беш минг фунтдан маблағ кирита оладиган йигирмата инвесторни топиш.

6. Ҳар бири икки минг фунтдан маблағ кирита оладиган элликта инвесторни топиш.

7. Ҳар бири минг фунтдан маблағ кирита оладиган юзта инвесторни топиш.

8. Ҳар бири беш юз фунтдан маблағ кирита оладиган икки юзта инвесторни топиш.

9. Қайсидир миқдордаги маблағни банкдан қарзга олиш.

10. Мен билан ҳамкорликда журнал чиқарадиган бирон–бир давлат нашриёт компаниясига ғоямни сотиш.

Энди бутун лойиҳам аввал бошдагидек унчалик эҳтимолдан узоқ-дай бўлиб кўринмай қолди. Мен имкони мавжуд ечимлар рўйхатини туздим. Энди кетига тушган ҳар қандай мақсадим лойиҳасини амалга ошириш учун ўн банддан иборат режа тузиб оламан.

– Тушунарли. Бу ҳар қандай вазиятда қўл келадими? – сўради йигитча.

– Албатта, чунки бу ўз мақсадингизга етишиш йўлида аввал ҳатто ўйламаган турли–туман йўлларни тадқиқ қилишга мажбур этади. Бир куни бошқа бир шаҳарда янги черков очмоқчи бўлган америкалик руҳоний тўғрисида ҳикоя ўқиб қолдим. Черковқуриш учун маблағи бўлмаганидан у ўнта банддан иборат режа тузибди. У қуйидагиларни ёзган:

1. Мактаб биносини ижарага олиш.

2. Масонлар жойини ижарага олиш.

3. Овчилар уйини ижарага олиш.

4. Жаноза ўқиладиган масжид биносини ижарага олиш.

5. Бўш омбор ўрнини ижарага олиш.

6. Жамоат клуби жойини ижарага олиш.

7. Еттинчи кун адвентистлари черковини ижарага олиш.

8. Яҳудийлар ибодат қиладиган жойни ижарага олиш.

9. Автомобилчилар театрини ижарага олиш.

10. Ҳали қурилмаган ер участкаси, тент ва йиғма ўриндиқларни ижарага олиш.

Кутилмаганда унда ўнта имконият пайдо бўлди ва у ишини автомобилчилар театрида ўз черковини жойлаштиришдан бошлади. Бир неча йиллардан сўнг доктор Роберт Шуллернинг бутун мамлакатга кўринарли даражада баландқўнғироқхонали кафедрал собор қуриш орзуси туғилди. Бу собор “умид минораси” деб аталиб, нафақат тоат–ибодат қилиш ва ўқитиш даргоҳи, ёинки жамоатчилик маркази, балки бутун мамлакат учун умид ва илҳом манбаи бўлиши лозим эди. Аммо бунинг ўзига яраша муаммоси бор эди: бу ишга бир миллион доллар зарур эди. Доктор Шуллерга бу амалга ошмайдиган фикр деб уқтиришларигақарамай, у яна ўн банддан иборат режадан фойдаланди:

1. Бир миллион доллар берадиган одамни топиш.

2. Беш юз минг доллардан берадиган икки кишини топиш.

3. Ҳар бири икки юз эллик минг доллардан берадиган тўрт кишини топиш.

4. Юз минг доллардан берадиган ўн кишини топиш.

(5 кисм)                                                            Адам Жексон

 Бой бўлишни хоҳлайсизми?

 Агар сиз бой бўлишни хоҳласангиз, бу саҳифани албатта ўқинг!
Биз олтмиш беш ёшга етганимизда туқсон фоиздан купимиз ё ҳеч вақога ярамайдиган ёхуд барбод бўлиб  тугагандек кўринамиз. Саккиз фоиз эркаклар ва икки фоиз аёлларнигина молиявий жиҳатдан мустақил деб  аташ мумкин бўлгани ҳолда фақат бир фоизгина аҳолини бой деса бўлади. Бунинг сабаби нимада? Ўша бир  фоиз кишиларга бошқалар билмайдиган яна қандай нарсалар маълум? Улар бошқалардан кўра ақллироқми? Маълумоти тузукроқми? Кўпроқ меҳнат қиладиларми? Ёки улар тақдирнинг эркатойлари бўлган оддий бахтиёр инсонларми?

 

Сиз бой бўлишни истадингизми? Демак, сизга ушбу бешинчи сирнинг аҳамияти кўпроқ. Чунки махсус билимларга эга бўлмасдан муваффақиятга эришиш ғоятда мушкул бўлади. Бойликка эришган ҳолда ҳам, тез кунда қўлдан бой бериши мумкин. Мазкур сирни ўқиб, ўзингизда мақсад туғилади деган умиддамиз.

Бешинчи сир МАХСУС БИЛИМЛАР ҚУВВАТИ

Глория Браун хонимнинг бошидан кечирган воқеаси гарчи у ҳаққоний бўлса-да, ажабланарли туюлади. У унча катта бўлмаган савдо тармоғи компаниясининг идора хизматчиси бўлиб, иқтисодий инқироз оқибатида кўчада қолишгача ўзининг компpютери олдида ўтирарди. Келажакда иш топишга аниқ мўлжали бўлмаса-да, у нафақат тирик қолиш йўлини топди, балки шахсий бизнесини ташкил этишга асосланганининг биринчи йилидаёқ у офисида ишлаб топганидан беш баравар ортиқ маблағ топишга муваффақ бўлди.
Йигитча Браун хонимнинг ҳалокатли вазиятда қолган чоғида қай тарзда бундай муваффақиятга эришганини билишга шошарди.
– Модомики, сиз реал бойликка эга бўлмоқчи бўлсангиз, – тушунтирди у, – ҳар қандай воқеадан фойдали томонини юзага чиқаришга ўрганмоғингиз даркор.
Йигитча кекса хитойликнинг: “Ҳар қандай омадсизлик ортида ўшанга яраша ёхуд ундан-да ортиқроқ омад уруғи бор,” – деган сўзларини хотирлади.- Наҳотки, ҳақиқатда ҳам шундай? – ўзича ўйларди у.
– Ишсиз қолганимда бир неча ой давомида ҳеч бир ижобий хислат топмадим, сўзида давом этди жилмайиб Браун хоним. – Мен тушиб қолган вазиятдан бағоят тушкунликда эдим, чунки истиқболда ҳеч нимани кўрмасдим. Кейин кекса хитойликни учратиб қолдим.
– Уйимда музлатгич бузилиб қолганда уни таъмирлаш хизматини чақирдим. Пастроқ бўйли хитойлик келди. У музлатгични кўраётганида кофе тайёрладим ва суҳбатлашиб қолдик. Чолга ишдан бўшаганим ҳақида сўзлаб бердим, у кўзларимга тикилиб: “Агар ҳаёт сизга бир эшикни ёпса, бошқасини очишингиз керак”, – деди. Кейин у Ҳақиқий Бойлик сирлари тўғрисида сўз бошлади. Табиийки, унинг гапларига унча ишонқирамай, лекин қизиқсиндим. Ўша кезда ҳеч қандай маблағсиз, яқин келажакда бирон-бир ёруғлик чиқишидан умидсиз, бунинг устига-устак, яна музлатгичсиз қолгандим. Унинг гапларини ўйлаб кўриш керак эди. Шу боис чолнинг айтишича, ўша сирларни англата олувчи ўн кишидан иборат рўйхатни қўлимга тутганида, улар билан учрашиб, бу ҳақда кўпроқ билиб олишга аҳд қилдим.
Омадим келгани шу-да! Улар ҳаётимда мен учун энг муҳим дарс бердилар, унга кўра, ўз тақдирим учун ўзим масъулиятли эканимни англадим. Нима бўлишидан қатъи назар, йўлимда қандай вазиятлар кўндаланглигига қарамай, истиқболим учун жавобгарман ва ўзим истаганча келажакни яратиш қувватига эгаман.
Браун хонимнинг кучли ҳиссиёт ва ишонч уфуриб турган ҳикояси йигитчанинг руҳини кўтарди – унинг сўзларида самимий ишонч борлигига ҳеч шубҳа йўқ эди.
– Менда айниқса кучли таассурот қолдирган сир – бу махсус билимлар сири, – деди у.
– Чол ҳақиқатни сўзлаган, – деди йигитча. – Билим – бу куч.
– Йўқ! – жавоб берди Браун хоним, – билим – бу яширин куч. Улар тартиблаштирилиб ва ҳаракатларнинг ўйланган режаси ёрдамида аниқ вазифани ақл билан бажарилган тақдирдагина кучга айланади.
Йигитча ён дафтарчасига ёзиб қўйди. Браун хоним эса сўзида давом этарди:
– Бойлик тўплаш учун умумий билимлар ҳеч қандай қимматга эга эмас, – тушунтирди у. – Қулоғингизга чалинган мингларча майда-чуйдаларни билишингиз мумкин, лекин улар сиздаги яширин имкониятларга ҳеч бир таъсир кўрсатмади ёки сизни бироз бўлса-да бойитмайди.
Бошқа томондан, махсус билимлар доимо даромад келтиришга қодир. Қайси бизнесга қўл урманг, агар ўша бизнес ҳақида махсус билимларга эга бўлмасангиз, муваффақиятга эришиш ғоятда мушкул бўлади.
– Башарти махсус билимларга эга бўлсангиз, ҳар қандай мажбуриятлар бўйича тўланадиган ҳисобларни камайтириш имконини топа олишингиз мумкин. Агар солиқлар ҳақида маълумотга ўзингиз эга бўлмасангиз, улар ҳақида яхши биладиган ишончли ҳисобчини ишга олишингиз керак; агар бизнесингиз, шуғулланаётган маҳсулот ёки хизмат ҳақида махсус билимлардан бехабар бўлсангиз, бундан яхши хабардор одам билан ишлашингиз даркор ва бизнеснинг бирон-бир томони, айтайлик, маркетинг ҳақида билмасангиз, сотувга чиқараётган маҳсулот ёки хизмат турининг маркетинги пири ҳисобланган кишини ишлатишингиз зарур.
Ҳеч қандай, ҳатто энг зўр ҳуқуқшунос ҳам барча қонунларни батамом билиши маҳол. Инсон барчасини калласига сиғдираолиши мумкин бўлмаган жуда кўп қарор ва суд қоидалари мавжуд. Бундан ташқари, қонунлар доимо ўзгариб туради. Лекин яхши ҳуқуқшунос бу қонунлар ҳақида нима билиш зарур бўлса, ҳаммасини қаердан топишни билади.
– Сиз бойлик яратиш учун нима қилдингиз? – сўради йигитча.
– Даромад келтирувчи бошқа манба топишим зарурлигини англадим, лекин ҳамма гап мен нима иш бажара олишимда эди. Ёки нима ҳақда махсус билимларга эгалигимда эди. Бу саволга жавоб шуки, жуда кам билар эканман. Ўша кам билимим ҳам компpютерлар ҳақидадир. Ҳеч қандай ҳақиқий малакам ёки бирор махсус билимларим ҳам йўқ эди. Лекин бойлик яратмоқчи эканман, мазкур аҳволни тузатишим кераклигини билардим.
Мен кечки мактабга бориб компpютер технологиясини ўрганишга қарор қилдим. Компpютерлар ҳар қандай бизнеснинг ҳаётий му-ҳим қисмига айланаётгани боис, компpютер технологияси деярли ҳар қандай бизнесда қўлланилади, деган хулосага келдим.
Ҳаммасини яхшилаб ўйлаб кўрдим. Кичикроқ компpютер, принтер ва телефон кўмагида уйда ўтириб маслаҳат беришдай кичикроқ бизнесдан иш бошлашим мумкин эди. Мен қатор ташкилотларга қўнгироқ қилиб, улар уз офисларида компpютерлардан фойдаланишадими, агар фойдаланишса, нималарда ишлатишлари ва бунда қандай муаммоларга дуч келишларини суриштириб аниқладим.
Йигитча табассум қилди.
– Тушунарли… бўлғуси мижозлар ва уларнинг ҳожатлари ҳақида махсус билимлар, – деди у.
– Худди шундай. Шу тариқа қайси соҳада хизмат кўрсатишим мумкинлиги ҳақида маълумотларни белгилаб олдим. Балки бу сизга тўғри келувчи махсус билимларнинг энг муҳим қисмидир, бу билим – келгусидаги мижозлар эҳтиёжлари ҳақида махсус билимлар. Агар сиз одамлар нимани хоҳлашлари ва нимага талабгорликларини билсангиз, ҳар қандай ишда муваффақиятга эриша оласиз. Кўпгина кишилар бизнесга киришганида нима сотишга диққатини қаратадилар, лекин харидор нуқтаи назаридан келиб чиқиб, ўзларига: “Харидор нима сотиб олмоқчи ва нимага эҳтиёжманд?” дея савол бериб, сўнг унинг эҳтиёжини қондиришга ҳаракат қилганларгина муваффақиятга эришадилар.
Бўлажак мижозларим эҳтиёжларини аниқлаб олганимдан сўнг хизматларим улар ишининг самарасини ошириш ва пулини қай тарзда иқтисод қилишини таъкидлаган таклифларимни шакллантиришга муваффақ бўлдим. Техник жиҳозлаш ва уларнинг аниқ талабларини қондирувчи махсус дастурий таъминот тайёрлаш, шунингдек, уларга компpютерларидан аввалгидан кўра яхшироқ фойдаланишлари мумкинлигини кўрсатиш қўлимдан келарди. Ҳаммасининг ни-ҳоясида бошқариш харажатларини бир йил мобайнида иқтисод қилиш натижасида менга тўлаган иш ҳақининг ўрнини тўлдиришлари мумкинлигини кўрсатиб беришга муваффақ бўлдим. Шундай қилиб ҳамма хурсанд эди. Илк мижозим ким бўлганини биласизми?
Йигит йўқ дегандай бошини чайқади.
– Мени ишдан бўшатган компания. Улар иқтисодий таназзул оқибатида азият чекканидан хабардор эдим, шу боис қўлимдаги рақамлар билан махсус дастурлардан самарали фойдаланиш ҳисобига улар бошқарув харажатларини камида 25 фоизга камайтириш мумкинлигини кўрсатдим. Мазкур компаниянинг қандай ишлаши тўғрисида билганларим асқотгани учун олти ойдан сўнг янги компpю-терлар ўрнатилгани ва уларни дастурий таъминланилгани туфайли компания ўзининг 35 фоиз харажатларини камайтирди. Бу шу даражада қўл келдики, улар ҳар йили ўз маъмурий фаолиятларида компpютерлардан қандай фойдаланаётганликларини назорат этиб туришим учун менга доимий равишда маош тўлашни таклиф қилдилар.
Бир йил давомида 25 та битим туздим ва офисдаги лавозимда оладиган маошимдан беш баробар ортиқ пул топдим. Келаси йили бизнесим шу қадар ривожландики, энди одамлар ёллаб ишлатишга мажбур бўлдим ва уч йил мобайнида даромадим бир миллион фунтдан ошиб кетди.
Кўриб турганингиздек, кекса хитойликнинг ҳар қандай омадсизлик ортида худди шу миқдорда ёки ундан-да каттароқ омад илдизи бор, деган сўзлари ҳақ экан. Ахир ўшанда кўчада қолмаганимда, компpю-тер технологиясини ўрганмаган бўлардим ва бугун ўтирган жойимда ҳеч қачон бўлмасдим.”
– Буларнинг барчаси махсус билимлар натижасидир, – деди йигитча.
– Махсус билимларнинг ўзиёқ муваффақиятга кифоя қилмайди, – деди Браун хоним. – Эсингизда бўлсин, Ҳақиқий Бойликнинг ўнта сирининг ҳар бири бирдек муҳимдир. Лекин катта сармоя тўплашга эришган бирон-бир шахс ўз бизнеси соҳаси солиқ ҳуқуқи, инвестиция ва омонатлар дастурлари ҳақидаги махсус билимларга эга бўлмай туриб бунинг уддасидан чиқмайди.
– Айтинг-чи, – сўради йигитча, Браун хоним билан хайрлашишдан олдин, – кекса хитойлик ишлайдиган компаниянинг номи қандай аталади?
– Нима қиласиз? Сиз чол билан учрашмоқчимисиз?
– Ҳа.
– Афсуски, мен уриниб кўрдим. У билан учрашганимдан уч ой ўтгач, чолни қаердан топишим мумкинлигини билиш учун бош офисга қўнғироқ қилдим.
– Хўш, улар нима деб жавоб қилишди?
– Жавоб ажабтовур қизиқ бўлди, – деди Браун хоним. – Компанияда қачон бўлса-да, бирон-бир хитойлик ишлагани тўғрисида умуман маълумот йўқ экан!
Кечқурун йигитча ёзувларини қайта ўқиб чиқди.
Ҳақиқий Бойликнинг бешинчи сири – махсус билимлар кучи.
Қачон бўлмасин катта бойлик тўплашга муваффақ бўлган бирон-бир шахс ўз бизнес соҳасининг солиқ ҳуқуқи, инвестиция ва омонатлар дастурлари, шунингдек, харидорларининг истак ва талаблари ҳақидаги махсус билимларга эга бўлмай туриб бунинг уддасидан чиқмайди.
Билимлар ҳаракатларнинг амалий режаси асосида аниқ мақсадга эришиш учун тўғри ташкил этилган ва ақл билан ишлатилган тақдирдагина куч бўлиб ҳисобланади.
Сиз ўзингиз ҳамма нарсани билишингиз шарт эмас, лекин керакли маълумотни қаердан ва қандай топишни билишингиз керак.

Олтинчи сир ҚАТЪИЯТ ҚУВВАТИ

Йигитча рўйхатдаги олтинчи киши билан дам олиш куни учрашди. Стюарт Ижли таниқли актёр эди. Таниқли инсон билан кўришмоқ йигитни ич-ичидан бироз қалтироққа солса-да, тайинланган жойга келгач у анчайин одми, жозибадор кўринишли одамни учратди. Жаноб Ижли йигитча билан эски танишидай сўрашди.

– Демак, ўтган ҳафтада сиз кекса хитойликни учратдингизми? – сўради у йигитчадан.

– Ҳа, – жавоб берди у ва учрашув тафсилотини сўзлай кетди.

– Мен уни ўн икки йил аввал учратгандим, – деди жаноб Ижли. – Худди мана шу қаҳвахонада. Ўша биргина учрашув мавқеим ва ҳаётимни ўзгартирди.

– Қандай қилиб? – сўради йигитча.

– Ўшанда бошимдан анча мушкул аҳволни кечирардим. Доимий ишим йўқ эди, бир амаллаб кун кўриш умидида шу ерда таом ташувчи сифатида пул топардим. Кунларнинг бирида кичиккина жуссали хитой кириб, худди биз ўтирган столга келиб ўтирди. Шу кун пешиндан оғгандан сўнг, тинч-осойишта вақт эди. Чол билан саломлашдим ва тезда орамизда суҳбат қизиб кетди.

Мен ишсиз актёрлигимни айтиб, касбимиз муаммолари бўл-миш молиялаштирилиши етарли бўлмаган даражадаги энг кам сонли роллар учун ҳаддан зиёд одамлар талашаётгани тўғрисида сўзлаб бердим. Тўқсон фоиздан зиёд актёрлар истаган вақтда ёки ишсиз, ёки ҳаёт кечириш учун бошқа иш билан машғулдирлар.

Шунда чол деди:

– Сен тўғри келадиган шароитларни кутиб ўтиролмайсан. Уларни яратишни бошлашинг керак.

Ўзимни ҳимоя қилиш учун кўпгина танловларда иштирок этсам-да, ҳеч қандай рол ололмаганимни тан олдим. Чол нигоҳини косадан узиб менга қаради ва:

– У ҳолда тошкесар сингари ҳаракат қилмоғинг даркор, – деди.

Мен бу билан нима демоқчи бўлганини сўрадим. У жавоб берди:

– Тошкесар тошни ураверса ҳам унда ҳатто дарз ҳам пайдо бўлмайди. Лекин қатъият билан ўз ишини давом эттирса, тош ёриладиган муддат келади. Тошни ёриш учун биргина зарб етарли эмас. Бунинг учун бир неча зарб-лар йиғиндиси зарур. Агар сиз тошни тарошлаб, муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз, тош ёрилгунига қадар уни сабот билан ураверишингиз зарур.

“Мен то рол олмагунимча танловларда иштирок этаверишим керак деб ҳисоблайсизми?” – сўрадим. “Албатта, – тасдиқлади у. – Мақсадига ета оладиган ва бунинг уддасидан чиқолмайдиган кишилар ўртасидаги фарқ қобилиятда бўлиши шарт эмас, бу – собитликда! Бошқалар енгилган ерда қатъиятли кишилар муваффақиятга эришадилар”.

Кейин у ўз мавқеларига етиша бошлаган чоғда рад этилган Силpвестр Сталлоне, Клинт Иствуд, Син Коннери каби айрим кино юлдузларининг исм-шарифларини келтирди. Силpвестр Сталлоне тўғрисида унча яхши гаплар бўлмаганини, ҳатто ваколатини тақдим этувчи вакилни ҳам топиш унга қийин кечгани, ниҳоят, ўзи бош ролни ўйнаши керак бўлган шахсий сценарийни ёзишга қарор қилганини айтиб берди. Қўлёзмасини юборган кинопродюссерлар бирин-кетин қайтариб берса-да, у сабот билан янги ва янги манзилларни топиб, ахийри бир компания филpмни суратга олишга рози бўлгунига қадар тинчимади. Муаллиф филpмдаги бош ролни бошқа биров ўйнамаслиги зарур, деган шартни қўйди. Ўша кезларда Сталлоне пулга ниҳоятда муҳтож бўлса-да, ўз тамойилларидан чекинмади ва фикрида қатъият билан турди, натижада компания “Роки” филpмидаги бош ролни унга беришга розилик билдирди. Кўп компаниялар юз ўгирган филpм энг яхши асар сифатида халқаро Оскар мукофотига сазовор бўлди. Кўриб турганингиздай, Силpвестр Сталлоне уз муваффақиятига нафақат ноёб қобилияти, балки қатъияти туфайли эришди.

Кекса кишининг ҳикояси мени илҳомлантирди. Қатъиятнинг муҳимлигини унча англамагандим ва энг зўр юлдузлар ҳам рад этилиши мумкинлигини ҳатто тасаввур ҳам этолмасдим. Кейинчалик эса улар нафақат рад эгишга тўғри келиши, балки айримлари бундан тез-тез азият чекишларини билиб олдим. Сўнгра чол менга Ҳақиқий Бойлик сирлари ҳақида сўзлаб берди.

– Хўш, сиз бу ҳақда нима деб ўйлайсиз? – сўради йигитча.

– Аввалига эшитганларимга ишонқирамай қарадим, – деди жаноб Ижли. – Улар ҳақида кўпроқ билиш ва бундан ҳеч нима йўқотмаслигим боис, менга қандай ёрдам беришларини кўришга қарор қилдим. Айни шу ондан бошлаб ҳаётимда катта ўзгаришлар юз берди. Ёнимда бир мирисиз ҳолда қаҳвахонадаги хўрандаларга хизмат қилардим, бир йил ўтмай, биринчи ролимни олишга ва чорак миллион доллар миқдорида битим тузишга муваффақ бўлдим.

– Ҳазиллашаяпсизми? – хитоб қилди йигитча. – Ҳаётингиз шу қадар кескин ўзгардими?

Жаноб Ижли бош ирғади.

– Бу сирларнинг қувватида. Кекса хитойликни учратган чоғда ўзимнинг артистлик мавқеимга ишончни йўқотишга улгургандим. Буни ёриб ўтишнинг иложи йўқдай туюларди. Менинг ўз ишончли вакилим ҳам, бирон-бир ролим ҳам йўқ эди. Ўттиздан ортиқ вакиллар томонидан рад этилгандим, улардан айримлари ҳатто бошқа иш топишни маслаҳат берарди. Улар талабга жавоб бермаслигимни уқтирардилар. Мана, энди қарияни учратганимдан кейин Ҳақиқий Бойлик сирларидан бохабар бўлдим.

Ҳар қайси вазиятда барча сирлар менга ёрдам берди, аммо ҳозир орқага назар ташлаб, энг аҳамиятлиси қатъият кучини ўрганишдалигини кўраяпман.

Сизга навбатдаги мисолни келтиришга ижозат этгайсиз. Буюк давлат арбоби бўлмоқни орзу қилувчи йигитни тасаввур қилинг. Барча зўр ҳаракатларига қарамай, ўттиз икки ёшида тўла банк-ротликка дучор бўлади. Ўттиз бешга етганида ёшликда кўнгил берган аёл вафот этади, орадан бир йил ўтгач, у асаб бузилиши дардига дучор бўлади. Кейинги йилларда у бирин-кетин бир неча сайловларда мағлубиятни кечирди. У ўз уринишларидан қачон воз кечиши керак, деб ўйлайсиз?

– Билмадим, лекин бу киши ҳеч қачон давлат арбоби бўлмайдиганга ўхшайди.

Жаноб Ижли жилмайди.

– Мен ҳикоя қилган киши – Авраам Линколpндир.

Йигитча ён дафтарчасига нималарнидир ёзиб қўйди.

– Ҳаётда шунчалик кўп нарсаларга етишган инсонлар қачонлардир мағлубият аламларига чидаган ёки рад этилганликларидан ҳатто бехабар эдим, – деди у.

– Албатта. Аслида илғор кишилар ўз муваффақиятларига эришишларининг сабаби ҳам мағлубиятларга шунча бор дучор бўлганликларида.

Жаноб Ижли чўнтагидан буклаб тахланган қоғоз олди.

– Буни қатъият қуввати тўғрисида эслатма сифатида доимо ёнимда олиб юраман, – деди у йигитчага қоғозни узатаркан. Йигитча букланган хатни очиб, ўқиди: Орқага чекинмангиз!  Баъзан юз берадиган ҳамма ишлар ёмон кечса. Сиз судралиб кетаётгандек туюлган йўл доим тоғ томонга йўналган, Пулингиз кам, қарзингиз эса куп бўлганда. Сиз жилмайишни истасангиз-да, хўрсинмоққа мажбур бўлсангиз, Ташвишлар сизни эзиб юборганда, Башарти эҳтиёжингиз бўлса, дамингизни олинг, Лекин асло чекинмангиз! Баъзан ҳаёт бизни қандай бурилишлар ва ўзгаришларга дучор этишини ҳаммамиз биламиз, Башарти биз охиригача чидам кўрсатсак, кўпгина мағлубиятлар ғалабага айланади. Олға силжиш секинлик билан бўлаётгандек туюлгани туфайли чекинманг. – Кейинги зарба сизга ғалаба келтириши мумкин. Сизга қийин бўлган сари, кўрашга янада чуқурроқ киришинг.

Ишларингиз қанчалик ёмон кетаётган бўлмасин – чекинмангиз!      Эдгар А. Гест

Шу куни кечқурун йигитча ҳаёти ҳақида рўй-рост узоқ ўйлади. Кўп йиллар ортга назар ташлаб, шунга амин бўлдики, қайсарлик ва чидам сифатларини ривожлантиришга мутлақо ҳаракат қилмабди. Унинг йўлида бирон қийинчилик ёки тўсиқ учраши билан ҳеч иккиланмай ортга чекинар ва ундан осонроқ нимадир излай бошлар экан. Энди, жаноб Ижли билан учрашганидан сўнг, модомики бирон-бир нарсада муваффақиятга эришишни хоҳласа, у ўзгариш учун қатъий қарор қилиши ва тошйўнар сингари йўл тутиши зарур эканлигини англади. Унинг йўлида қандай тўсиқлар дуч келса, то муваффақиятга эришмагунича қатъият билан олға илгарилаши зарур. Йигит ён дафтарчасини олди-да, жаноб Ижли билан суҳбатлашаётган чоғда ёзганларини яна бир бор қайта ўқиб чиқди: Ҳақиқий бойликнинг олтинчи сири – қатъиятлилик кучи. Муваффақият, одатда, биргина зўр бериш натижасида юзага келмайди, у кўпгина зўриқишлар маҳсулидир. Муваффақиятга эришган ва бунга етишолмаган кишилар орасидаги фарқ, одатда, улар истеъдодида эмас, балки қатъиятда! Истаган натижага эришолмаган ҳар қандай ҳаракатдан сўнг ўзингизга доим: “Қайси лаҳзага қадар тўғри ҳаракат қилдим?” деган саволни беринг. Бу сизни келгуси ҳаракатга доимо илҳомлангиради. Агар сиз тошйўнар сингари ҳаракат қилсангиз ва доим қатъият кўрсатсангиз, ҳар бир ҳаракатингиз тажрибасидан хулоса чиқариб, ўргансангиз, саъй-ҳаракатларингиз ҳар доим муваффақиятли бўлади.

Агар сиз ҳалигача ночорликда яшаётган бўлсангиз, ҳеч йўқ ўрта-ҳол одамлардек яшашни истасангиз, сўнгра янада бойиб кетишни хоҳласангиз, бой бўлмоқнинг еттинчи сирини ўқинг ва амал қилинг.

Еттинчи сир САРФ-ХАРАЖАТЛАРНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ҚУВВАТИ

Йигитчанинг рўйхатида навбатдагиси Жуди Ормэн исмли аёл эди. Йигит унга эрталаб қўнғироқ қилиб, тушдан сўнг учрашишни келишиб олди.

Ормэн хонимнинг офиси уйининг орқа қисмида эди. Бу ёруғ, кенг хона эди. Йигитнинг назари уй ичкарисидаги бурчакда қадимий услубда безатилган ёғоч стол, ўшанга мос суянчиғи баланд креслога тушди. Хона столнинг ўнг тарафида автоматлаштирилган ишчи ўриндаги компpютер, иккита телефон ҳамда анчагина замонавий офис жиҳозларидан иборат эди.

Столнинг чап томонидаги айвон эшигидан боққа қараган очиқ равонга чиқиш мумкин эди. Боғ яқинида зумрад ўт босган ялангликда сербарг мажнунтол буй чўзган ва ундан бир неча қадам нарида бир қаватли ёғоч уйча турарди. Бу ажиб манзарага боғ теграсида оққан сув ўзига хос жозиба бағишларди.

– Нақадар гўзал манзара, – деди йигитча. – Ишдан узилиб деразадан боқиш жуда мароқли бўлса керак.

– Раҳмат, – жилмайди Ормэн хоним. – Айни ҳақиқатни айтдингиз. Мен уйда ишлаш ва дарёни томоша қилиш имкониятига эга бўлишни доимо орзу қилардим. Бу тариқа ишлашнинг энг яхши томони, албатта, тиқилинч транспорт ёки поездда ҳар куни беҳуда вақт сарф-лангандан кўра оилам билан кўпроқ бирга бўлишимдир. Ҳар куни ишга бориб келиш учун уч соатга яқин вақти кетадиган кишиларни танийман. Тасаввур қилиб кўринг-а? Бу ҳафтада ўн беш соат ёки бутун бошли икки иш куни демакдир!

Вақт – оламда энг қимматбаҳо неъматдир, ҳатто олтиндан-да қимматли, ахир у беҳуда кетса, ортга сира қайтариб бўлмайди.

Ормэн хоним имлаб йигитни ўтиришга таклиф этди, ўзи ҳам ёнига чўкди.

– Хўш, Ҳақиқий Бойлик сирларидан хабардормисиз? – сўради у.

– Ҳа, – жавоб берди йигитча.

– Улар ҳақида илк бор қандай билгансиз?

– Ҳозир айтиб бераман. Бу ҳақда илк бор ўн йил аввал эшитгандим. Ўшанда яшаш шароитим ҳозиргидай эмасди: биринчи эрим билан ажрашган чоғим эди, қулоғимгача қарзга ботгандим. Тўлов карточкаларим бўйича минглаб фунт қарзим борлиги боис, қарз берган компаниялар мени тинимсиз таъқиб этишар ва унинг эвазига яшаб турган уйимни олиб қўйишмоқчи эди. Суд қарз берувчилар билан ишларни жўнаштиришим учун бир ой муҳлат берди, ундан кейин барча мулкимдан ажралдим.

– Вой, худойим-эй, – ҳайратланди йигитча. – Бу аҳволдан қандай чиқиб кетдингиз?

– Ўша кунни жуда яхши эслайман, – давом этди Ормэн хоним. – Суд зали остонасида бу вазиятдан қандай чиқишга йўл топишдан буткул умид узиб, йиғлаб ўтирардим. Бехос елкамга кимнингдир қўли текканини сездим ва ўгирилиб қараб, ёнимда ўтирган кичик жуссали кекса хитойликни кўрдим. Унинг салобатли кийинганидан аввалига суд амалдори деб ўйладим. У мендан бирор-бир ёрдами тегиши мумкинлигини сўради. Унинг ҳамдардлиги учун миннатдорчилик билдирдим-да, йўқ, дея жавоб бердим. Лекин у кетмади ва орамизда суҳбат уланиб кетди. Унинг гапларининг купи ёдимда қолмаган-у, битта гапи бир умрга эсимда қолди – буни у барча муаммоларни ҳал этмоқнинг олтин қоидаси деб атади. “Сизга ҳамма имко-ниятлардан фойдаланиб бўлгандек туюлса-да, шуни унутмангки… бу ундаймас!”

Йигитча кекса хитойликнинг унга берган худди шундай маслаҳатини хотирлаб, ўзича кулимсираб қуйди.

– Чол “Ҳақиқий Бойлик сирлари” тўғрисида сўзлай кетди. Албатта, авваллари бу ҳақда ҳеч эшитмагандим, аммо унинг гаплари мени қизиқтириб қолди. Кимдир биз ўз такдиримизни бошқара олишимиз мумкиндек ҳисоблашини илк бор эшитардим. Бутун умрим давомида ҳаёт менга нисбатан меҳрли ёки қаҳрли бўлиши мумкинлигини, биз нимагадир эга бўлишимиз ёхуд йў-қотишимиз… барчаси тақдир ёки омадга боғлиқлигини уқтириб келишган. Ваҳоланки, қаршимдаги отахон тақдиримиз учун ўзимиз масъул-лигимиз ва барчамиз бойлик яратиш қувватига эгалигимизни сўзлаяпти.

Кетаётиб, чолнинг айтишига қараганда, муаммоларимни ечишга кўмаклашувчи бир варақ қоғоз ташлаб кетди. Унга кўз югуртирарканман, ҳайрону лол қолдим, чунки ўн кишининг исм-шарифи ва телефон рақамлари қайд этилган рўйхат бор эди, холос.

– Мен ҳам худди шундай ҳиссиётларни кечиргандим, – деди йигитча жилмайганча.

– Тан олишим керакки, унчалик умидвор бўлмадим, – сўзида давом этди Ормэн хоним, – лекин рўйхатда келтирилган кишиларнинг ҳаммаси билан учрашдим ва уларнинг гапларини эшитдим. Уларнинг барчаси чолнинг ҳақлигини ажойиб равишда исботларди. Гарчи Ҳақиқий Бойликнинг сирлари менга ёрдами тегишига унчалик ишонмаётган бўлсам-да, эшитганларимни қўллашга ҳаракат қилдим ва ҳаётим секин-аста ўзгара борди.

Йигитча ён дафтарчаси ва қаламини олиб, ёза бошлади. Сўнг Ормэн хонимга қараб:

– Ҳаётингиз қай тарзда ўзгарди? – дея сўради.

– Аввалига ўзимни шунчаки бахтиёрроқ ҳис эта бошладим, чунки ҳаётимга таъсири янада кучлироқ бўлишини англагандим. Лекин ажабланарлиси шундаки, уч йилда қарз-лардан қутулиб. унча катта бўлмаган хусусий бизнесимни йўлга қў-йишга етарли маблағ ҳам орттирдим.

– Ўзгаришларга энг самарали таъсир этган сир қай бири экан? – сўради йигит Ормэн хонимнинг бошидан кечирган воқеаларга қизиқсиниб.

– Уларнинг барчаси менга ёрдам берди, – жавоб берди Ормэн хоним, – лекин, энди ортга назар ташларканман, ўша чоғда ҳаётимга энг чуқур таъсир кўрсатган харажатларни назоратга олиш қуввати бўлганини кўрмоқдаман.

– Харажатлар назорати? – такрорлади йигитча. – Сиз харажатларни режалаштиришни назарда тутаяпсизми?

– Ҳа, шунақа деса ҳам бўлади, – жавоб берди аёл.

– Бироқ харажатларни режалаштириш бойлик яратмоққа қандай ёрдам бериши мумкин? – сўради ёш йигит.

– Аввало шуни эсда тутингки, бойлик сизнинг қанча пул топаётганингиз билан эмас, балки топган пулингиз эвазига қандай яхши яшашингиз билан белгиланади, – давом этди Ормэн хоним.

– Нима фарқи бор? – деди йигит. – Ахир қанча кўп миқдорда пул топган сари шунчалик кўп сарфлаш ҳамда тузукроқ ҳаёт кечиришингиз мумкинлиги аниқ-ку.

– Шарт эмас, – жавоб берди Ормэн хоним. – Ҳақиқатда сиз қанча кўп пул топсангиз, шунча кўп сарфлашингиз ва ўзингизга шунча миқдорда жабр қилишингизга тўғри келади. Масалан, маошингиз қанчалик баланд бўлса, ишингизда шунчалик кўп соат сарфлаб, банд бўласиз, демак, оилангизга ҳам шунча кам вақт қолиши мумкин. Башарти сиз катта маош олсангиз-да, фарзандларингиз билан бирга бўлишга ҳафтасига бир неча соатдан мўлроқ вақт ажратолмасангиз, ўзингизни бадавлатроқ ҳисоблайсизми?

Йигитча энгагини қашлади.

– Нимани назарда тутаётганингизни англадим, – деди у.

– Бойлик топаётган маошингиз миқдоридан кўра кечираётган ҳаётингиз сифатига кўпроқ тааллуқ-ли бўлади, – тушунтирди Ормэн хоним. – Ҳақиқий Бойлик моҳиятини англашингиз учун асло мулpтимил-лионер бўлишингиз шарт эмас. Фақат умрингизни тилаганингизча яшашга етарли микдорда пулингиз бўлса бас!

– Шундай экан, башарти бой бўлишни истасангиз, – давом этди Ормэн хоним, – биринчидан, мавжуд имкониятингиз даражасида яшашга ўрганишингиз зарур, бу эса харажатларни назорат қилишни билдиради. Агар минг фунт маош олиб, тўққиз юзини сарфласангиз, бу фаровонликка етказади. Модомики, худди ўша маош билан минг бир юз фунт сарфласангиз, бу қашшоқликка олиб боради. Башарти харажатингиз даромадингиздан ортиқ-роқ бўлса, сизни нохушликлар кутади.

– Ўз маблағларини режалаштириш қарзлар йиғилиб қолишининг олдини олишга кўмаклашувини тушунаман, – деди йигитча, – лекин у даромадларни орттиришга қандай ёрдам беради?

– Ҳақиқатда ёрдам бера олади! Харажатларингизни назорат этиш нафақат борингизга қаноат қилиб бахтли умр кечиришингиз учун зарур, – деди Ормэн хоним, – балки катта даромадни таъминлашнинг мутлақо зарур бўлагидир.

– Ростданми? – сўради йигит. – Лекин қай йўсинда?

– Ҳеч ким доимий даромадга эга бўлмай ва уларни йиғмай туриб ўзига бойликни яратолмайди ҳам, орттиролмайди ҳам. Фикримга қўшиласизми?

Йигит бошини ирғади.

– Қанчалик катта маблағга эга бўлманг, – давом этди Ормэн хоним, – агар унинг ўрнини тўлдирадиган ҳеч қандай даромадингиз бўлмаса ва фақат сарфлайверсангиз, у вақти келиб тугайди.

Доимий даромадингизни таъминлашнинг ягона йўли – бу ё кўпроқ пул топиш ёки топилган пулнинг бир қисмини сиз учун ишлатишдир.

– Пулни иқтисод қилишни назарда тутаяпсизми ёхуд бирор ишга киритишними? – сўради йигит.

– Ҳа. Башарти доимий равишда қай бир миқдордаги маблағни иқтисод қилиб, ақл-фаросат билан ишлашига жалб этсангиз, маблағингиз фоиз келтириб, миқдори ортиб бораверади.

– Лекин иқтисод қилиш ва омонатга қўйиш учун, авваламбор, ўша миқдордаги пулга эга бўлиш керак, – деди йигитча. – Айтмоқчиманки, ҳозир ҳисоб-китобларим учун тўлаётган пул миқдори нафақат орттиришга, балки учма-уч кун кечиришимга базўр етади.

– Ишонинг, бунинг уддасидан чиқиш мумкин, – деди Ормэн хоним, – лекин, бунинг учун албатта, зиммангизга маълум мажбуриятларни олишингизга тўғри келади. Авваламбор, ўзингизга: “Даромадимнинг бир қисмини узим учун қолдиришимга ҳаққим бор” дейишингиз лозим.

– Лекин бутун даромадимни ўзимга қолдиришга ҳаққим бор, – деди йигитча.

– Аммо, ҳозиргина ўзингиз топганим учма-уч кун кечиришга базўр етади дедингиз, демак, моҳиятан ҳозир сизга ҳеч нима қолмаяпти. Даромадингиз асосан тўловларга кетмоқда.

– Ҳм… ҳа… лекин… – чайналди йигитча.

– Кўпчилик одамлар, – шу жумладан, камина ҳам шулардан бири эди, – учма-уч кун кечириш учун кўраш олиб борадилар ва улар фақат тўловлар учун ишлаётгандай бўлиб туюлади, – давом этди Ормэн хоним. – Лекин кўпинча бу даромадларидан ўзлари учун ҳеч қандай бўлак қолдирмаганлари туфайли содир бўлади.

Агар Ҳақиқий Бойлик яратишни бошлашни истасангиз, даромадингиздан бир қисмини ўзингиз учун тўлашингиз ва бу бўлакни пул йи-ғишга жалб қилиб, доимий даромадингизни таъминлашингиз зарур.

– Анча иқтисод қила олишимга мутлақо кўзим етмайди, ҳатто умуман бирон-бир умид ҳам йўқ, – эътироз қилди йигитча.

– Демак, сарф-харажатларингизни етарли даражада донолик билан назорат этмас экансиз, – деди Ормэн хоним. – Менга ишонинг, сиз иқтисод қилиб ва омонатга қўйиш имкониятига эга бўлмаслигингиз мумкин эмас.

– Эҳтимол, лекин буни бажаришдан кўра айтиш осонроқдир.

– Ундай бўлса, шуни айтишим мумкинки, бу менинг фойдамга ишлаётганини пайқадим. Аввалига олаётган маошингизнинг ўн фоизини ажратиб йиғинг. Қанча пул топишингиздан қатpи назар, харажатларни шундай назоратга олинг-ки, маошингизнинг ўндан тўққиз қисмини тўловларингизга етказинг. Бунга ўрганиш ва одатланиш керак. Бунинг учун маълум бир қисқа вақт давомида айрим роҳат-фароғатлардан воз кечишга тўғри келади, аммо натижаси шунга арзигулик бўлади.

– Биргина мисол келтиришимга рухсат беринг, – деди Ормэн хоним. – Келинг, фараз қилайлик, сиз ҳафтасига 20 фунтдан ажрата оласиз, яъни, бир йилда 1000 фунт йиғилади, бу пулларни омонат дастурига қўйсангиз, саккиз фоизлик йиллик даромадга эга бўласиз. Йигирма беш йил давомида 25000 фунт йиғсангиз, фоизлар ҳисобидан маблағингиз 78950 фунтга етади.

– Ростданми? – ҳайратланди йигитча. – Лекин бунинг иложи борми?

Давоми бор
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Раҳбарларни ҳар куни янада кучлироқ қиладиган нарса нима?

Бошлиқларга жуда кўп нарса боғлиқ. Масалан, Gallup тадқиқотига кўра, ходимларнинг ишга жалб қилинганлик даражасининг камида 70 фоизи раҳбарнинг шахсияти билан боғлиқ экан. Бу ...

Муваффақиятнинг 5 омили

  Нима сабабдан айрим мамлакатлар ривожланиб боряпти, айримлари эса турғунлик давридан чиқиб кетолмаяпти? Нега айрим компаниялар бизнесда муваффақиятга эришяптию, ...

Баҳодир чориев: сиёсий ислоҳотлар ўтказилмас экан, ҳар қандай ўзгаришлардан наф йўқ

18.05.2017 09:21 msk Фарғона   Ўзбекистонда яқин ўн йил ичида иқтисодий ўсиш ва ривожланиш бўлмайди, негаки янги президент ўтмишдоши Ислом Каримовнинг йўлидан кета ...