Булунғурлик ёш ихтирочи 753 минг сўмлик экиш машинасини яратди

Булунғурлик ёш ихтирочи 753 минг сўмлик экиш машинасини яратди

Булунғурлик ёш ихтирочи нархи 753 минг сўм турадиган экиш машинасини яратди, деб хабар қилинди “ЎзЛиДеп” расмий саҳифасида.

Маълум бўлишича, илгарироқ “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Ёш инновациячи” кўрик-танловининг Республика босқичи бўлиб ўтган. Унда Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудудидан истеъдодли ёшлар ўзларининг инновацион лойиҳалари билан қатнашганлар.

“Ана шундай иштирокчилардан бири Булунғур маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Нурмуҳаммад Файзуллаевдир. У дуккакли экинликлар экишга мўлжалланган, ёқилғи ишлатилмайдиган янги ускуна яратди”, — дейилади хабарда.

Нурмуҳаммад ўзининг ихтироси ҳақида қуйидагиларни гапириб берган:

“Ушбу ускуна маккажўхори ва ловия уруғларини экишга мўлжалланган. Энди бу мосламани соя экишга ҳам мослаштирмоқчимиз. Бу ускунадан илк бор апрель ойида фойдаланганмиз ва унинг ҳосилини йиғиб бозорга олиб чиқиб сотяпмиз. Яна бир афзаллик жиҳати шундаки, агар қўл меҳнатидан фойдаланган ҳолда уруғларни экадиган бўлсак, бир кунда 8-10 сотихга экин экиш мумкин, ушбу мослама орқали эса бир кунда 45-50 сотих ерга уруғ экиш мумкин”, — дейди у.

Ихтирочининг сўзларига кўра, бу мосламани яратиш учун бор йўғи 753 минг сўм ҳаражат қилинган.

Манба: sputniknews-uz.com

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Журналистларимиз тўртинчи ҳокимиятми ёки тўртинчи даражали одамлар?

Айни кунларда Хитойда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) давлатларидаги  муҳим ОАВларининг халқаро бўлимининг масъуллари учун семинар ўтказилмоқда. Унда Ўзбекистондан ҳам 14 ...

Шавкат мирзиёев: қош қўяман деб кўз чиқардиларинг, бутун дунёга шарманда қилдиларинг

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2 август куни кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлилига ...

Шотландия мустақилликни эълон қилиш референдумига тайёрлана бошлади

Шотландиянинг биринчи вазири Никола Стёрджен Эдинбург сешанба куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Бирлашган Қиролликдан мустақилликни эълон қилиш референдумига тайёргарликни ...