Хоразмда онаси ва укасини ўлдирган 17 ёшли қотилга ҳукм ўқилди

Хоразмда онаси ва укасини ўлдирган 17 ёшли қотилга ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят судида онаси ва 5 ёшли укасини ўлдирган коллеж ўқувчиси О.А. га нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда

Хоразм вилоятининг Хонқа туманида туғилган 17 яшар судланувчи О.А. муқаддам ўғрилик жиноятини содир этган. Бироқ тайинланган жазодан тегишли хулоса чиқармай, ўта оғир жиноятга қўл урди.

У 2018 йил 31 январь куни уйида ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик оқибатида онаси Г.Т. ни ғишт бўлаги билан укасининг кўзи олдида бошига бир неча маротаба уриб, рўмол билан бўйнидан бўғиб, қасддан ўлдирган.

Сўнг содир қилган жиноятини яшириш мақсадида укаси, вояга етмаган М.А. ни ҳам рўмол билан бўғиб ўлдирган.

Судланувчи О.А. га нисбатан Жиноят Кодексининг 97-моддаси («Қасддан одам ўлдириш») тегишли бандлари билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Манба: sof.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туш… яъни ш. мирзиёев қабулида (4-махсус қисм)

Бу кеча ётарканман, бугунча тушимда Президент билан бильярд ўйинини давом эттиришдан-да кўра, бу тун Шавкат ака билан фавқулотда ҳолатда учрашишим шарт деган ўйдан бошқаси ...

Толибон «tiktok» ва pubg ўйинини тақиқлади

Афғонистондаги Толибон ҳукумати TikTok ижтимоий тармоғи ва PUBG онлайн ўйинини тақиқлади. Бу ҳақда ҳукумат матбуот котиби Иномуллоҳ Самангоний Твиттер саҳифасида ёзди. Унинг ...

Ўзбекистонликлар асосан қозоғистон, россия ва ақшга кўчиб кетмоқда

АҚШ ўзбекистонликлар энг кўп кўчиб кетаётган давлатлар учлигига кирди. Давлат статистика қўмитасининг январь-июнь ойлари учун маълумотлари шундан далолат бермоқда, деб ёзади ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400