Ўзбекистон маориф тизимида порахўрлик юзасидан 83 та жиноий иш қўзғатилган

Ўзбекистонда 2018 йил бошидан бугунга қадар маориф тизимида коррупция, тамагирлик ва мансабни суиистеъмол қилишга доир 83та жиноий иш қўзғатилган, деб хабар беради Бош прокуратура маълумотларига таянган ҳолда Podrobno.uz.

Жиноятларнинг 36 таси коллеж ва академик лицецларда, 31 таси ОТМ ва 16 таси ўрта таълим мактабларида содир этилган. Прокуратура маълумотларига кўра, жиноятларнинг аксарият қисми ОТМга ҳужжатлар қабул қилиш даврида юз берган ва бу вақтда 49 та жиноий иш қўзғатилган.

26 та ҳолатда қўлга олинганлар олий таълим муассасаларига, 21 ҳолатда эса коллеж, лицей ва мактабларга ўқишга киритиб қўйиш учун пора олганлар.

Ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари имтиҳон олиш, диплом ва аттестатлар бериш даврида таъмагирлик ҳолатлари кўплаб юз бераётганини аниқлаганлар. ОТМга доир тўртта, махсус ўқув юртларига доир ўн иккита, мактабларга доир иккита мана шундай ҳолатлар кузатилган. Тошкентнинг №247 мактаб директори биринчи синфга ўқувчини қабул қилиш учун 500 минг сўм ($62,5) пора олаётган пайт қўлга олинади.

Иккита аёл Тошкент педиатрия тиббиёт институтига ўқишга киритиб қўйиш учун $15 минг олаётганда ҳибсга олинади. Тошкент давлат педагогика институтида лобарант абитуриентни ўқишга киритиш учун $8 минг сўрайди. Ушбу ўқув даргоҳининг кафедра доцентининг иштаҳаси пастроқ бўлади. У бор-йўғи бундай иш учун $4 минг сўрайди.

Ўзбекистон маориф тизимида кейинги ўн беш йил ичида коррупция икки баробарга кучайган. Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Ўзбекистон Рсепубликаси олий таълим муассасаларида 2017-2018 ўқув йилига қабул қилиш тўғрисида”ги фармони давлат комиссиясида қанча абитуриент ва қандай шартнома миқдорида ўқишга киришини белгилайдиган айрим қўли қинғир амалдорларнинг коррупцияга берилиши учун яна бир имконият яратди.

2017 йили олий таълим муассасалари учун «суперконтракт» жорий қилинди, яъни кириш учун керакли балларни тўплолмаган абитуриентларнинг ўқишга кириши учун имконият яратилди. Авваллари “суперконтракт” тартиби пинхона амалга ошириларди, лекин 2017 йил 20 июнидан унга қонуний тус берилди. Бу кўпчиликнинг таълим олишига имкон яратади, лекин келажакда меҳнат бозори юрист ва молиячи каби мутахассисларга тўлиб кетишига замин яратиши мумкин.

Манба: “Фарғона” халқаро ахборот агентлиги

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нукус шаҳрида йўловчи поезди қулоғида наушник бўлган 17 ёшли ўсмирни босиб кетди

Қорақалпоғистон Республикасы Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати Нукус шаҳри темир йўл вокзали ёнида бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида маълумот берди, деб ёзмоқда Makan.uz сайти. ...

Россия аэропортида ўзбекистондан келтирилган сут ва гўшт маҳсулотлари ёқиб юборилди

Воронеж вилояти бўйича Россия ветеринар ва фитосанитар назорат федерал хизмати (Россельхознадзор) бошқармаси «Аэропорт-Воронеж» халқаро ўтказиш пунктида чегара ветеринар ...

Туркияда озиқ-овқат нархи кескин ошди

Туркияда инфляция деярли 20 йилдан буён энг юқори даражага етди. Мамлакат Статистика институтининг 3 январдаги маълумотларига кўра, декабрь ойида истеъмол нархлари ўтган ...