Ўзбекистонда бизнес-омбудсман тергов ҳибсхоналарига монеликсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди

Ўзбекистонда бизнес-омбудсман тергов ҳибсхоналарига монеликсиз киришга ҳамда тергов қилинаётганлар ва маҳкумларнинг мурожаатларини олишга ҳақли бўлди.

Озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига ва Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Бунда тергов ҳибсхоналари маъмурияти томонидан Вакилнинг хавфсизлиги таъминланади. Бу борада бизнес-омбудсман Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилига тенглаштирилди. Бироқ парламент Вакилидан фарқли ўлароқ, унга жазони ижро этиш колонияларига бундай тартибда киришга рухсат берилмади, деб хабар қилмоқда маҳаллий нашрлар.

ИИВ тергов ҳибсхоналарида ва жазони ижро этиш колонияларида бўлган шахсларнинг Бизнес-омбудсман номига йўллаган ариза ва шикоятлари кўздан кечирилмайди ва муҳрланган тарзда 24 соатдан кечиктирмай юборилади. Телеграммалар эса дарҳол юборилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Исмат хушев билан юзма-юз, ёҳуд иккиланиш қанча давом этади?

Хориждаги ўзбек журналисти Исмат Хушев билан ғойибона суҳбат. 2012 йилда муҳожирликда ташкил қилиниб, Канаданинг Торонто шаҳридан эшиттиришлар бераётган "Дунё ўзбеклари " ...

Баҳодир хон туркистон: ҳозирги сиёсат натижалари қимматга тушиши мумкин

Баҳодир Хон Туркистон Ўзбекистонга, амалдаги ҳукуматга душман эмас, дўст! У мухолифат сафига ўтган кунидан, “Бирдамлик”ка асос солганидан то шу пайтгача ўзининг давлат ...

Каримовнинг хатоларини бартараф этиш мавриди келди!

 АҚШ президенти Дональд Трамп 2 миллион мигрантни АҚШ фуқароси сифатида тан олишини, Қўшма Штатларга болалигида ноқонуний равишда келган 1,8 млн мигрант Америка фуқаролигини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400