Тожикистонда собиқ вазирнинг ўғли томонидан милиционернинг калтакланиши ўрганилмоқда

Тожикистон ички ишлар вазирлиги Душанбе шаҳрида милиция ходимининг калтакланиши билан боғлиқ ҳодисани ўрганмоқда. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора матбуот котиби Умаржони Эмомали 10 июль куни маълум қилди.

ИИВнинг баёнот беришича тергов тугаганидан кейин ҳодиса тафсилотлари ошкор қилинади.

Бизнинг манба берган маълумотларга кўра, ТР ИИВнинг Уюшган жиноятчиликка қарши минтақавий кураш бошқармаси ходими 33 ёшли Дилшод Нарзуллозода Тожикистон энергетика ва саноат собиқ вазирининг ўғли Диловар Гулов томонидан калтакланган. Ҳодиса якшанба куни пойтахтдаги кўчалардан бирида юз берган – Диловар Гулов милиция ходими билан даҳанаки тортишувдан сўнг уни калтаклаган, дейди манба.

Миллий Тиббиёт маркази (Караболо шифохонаси) ходимларининг айтишларича, Дилшод Нарзуллозоданинг бурни синган, унинг бошига кучли зарба берилган, шу сабабли у шифохонага ётқизилди. Калтак зарбидан юзлари кўкариб кетган Дилшод Нарзуллозода ҳодиса ҳақида гапиришни истамади.

Тожикистон собиқ энергетика ва саноат вазири Гул Шерали сешанба куни баёнот бериб, ўғли томонидан милиция ходимининг калтакланиши борасидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди.

Шу билан бирга, 9 июль куни эрталаб, собиқ юқори лавозимли амалдорнинг ўғли истиқомат қиладиган уй атрофи милиция ходимлари томонидан қуршаб олинди, бу ҳақда қўшнилар гувоҳлик берди. Уларнинг айтишича, Диловар Гулов уйда бўлган ва ОМОН ходимлари уни ташқарига чиқишига рухсат бермаган. «Собиқ вазир ҳам уйда эди. Тахминларга кўра, милиция ходимларига уйга киришга рухсат берилмаган. Кун ярмида улар кетишди, уй атрофида тўрт нафар ОМОН ходими қолди. Кечқурун улар ҳам кетишди», – дейди қўшнилардан бири.

Айрим манбаларнинг айтишича, Диловар Гулов 9 июль куни кечқурун ўз хоҳиши билан милицияга борган ва кўрсатма берган. Унга айб қўйилган ё қўйилмагани номаълум. Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг март ойида Диловар Гулов майда безорилик учун 5 кунга ҳибсга олинган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мухолифатчиларга муносабат нега ўзгармаяпди?

Ҳукуматимиз оилаларнинг бир-бири билан ажрашиб кетишини шунчаки оддий ҳолат сифатида қабул қилишни одат тусига айлантирган. Баъзан бу муаммога эътибор қаратади, баъзан эса ...

Пахтаобод туманида 5 ёшли қизчанинг ўлимида айбланаётган шахс қўлга олинди

28 январь куни Андижон вилояти Пахтаобод туманида беш ёшли қизчанинг жасади топилди. Унинг қўшниси М.И. қотилликда айбланиб қўлга олинди. Бу ҳақда  Газета.uz нашри хабар ...

Ўзбекистонда интернетдаги сайтлардан фойдаланишни чеклаш тартиби белгиланди

Бутунжаҳон Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги  Ўзбекистон Ҳукумати қарори қабул қилинди. Қарор билан Ўзбекистон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400