Қозоғистон банклари ўзбек бозорига кирмоқда

Қозоғистон банклари Ўзбекистонда шўъба тузилмаларини очиш имкониятига эга бўлди. Бу борадаги Келишув 10 июль куни Қозоғистон Миллий банки ва Ўзбекистон Марказий банки томонидан имзоланди.

«Биз банк назорати соҳасида ахборот алмашинуви тўғрисидаги Келишувни имзоладик, бу Қозоғистон банкларининг Ўзбекистонда шўъба банкларини очиш имконини беради», – деди Қозоғистон Миллий банки раиси Данияр Акишев журналистлар учун ўтказган брифингида. Унинг сўзларига қараганда, Қозоғистон банкларига “қўшни мамлакатда ишлаш қизиқарли”, чунки у ерда “катта бозор мавжуд, аҳолиси кўп, молиявий имкониятлар бор”.

Ўтган йилнинг сентябрь ойида Ўзбекистон расмийлари баёнот бериб, сўмнинг Америка долларига нисбатан курсини ушлаб туришдан воз кечиб валютани мувоффиқлаштиришни либераллаштириш режаси ва хорижий валютани жисмоний ва юридик шахсларга сотишдаги чекловларни олиб ташлашлари ҳақида маълум қилган эди.

Ўзбекистон ҳукуматининг фармойишига кўра, миллий валютанинг долларга нисбатан курсини бозор механизмлари белгилайди. Сўмни долларга нисбатан курси мустақил Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов даврида белгиланарди, бу ўз навбатида қора бозорда доллар курсини расмий ўрнатилган курсдан юқори бўлишига олиб келди (бугунги кунда расмий доллар курси – 7 846,27 сўмни ташкил қилади).

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Атиргул  (етиштириш) учун 50 миллион доллар сармоя тикилди

Кеча хабар қилганимиздек, Бухорода бўлиб ўтган “Agro business Bukhara” Халқаро бизнес Форумининг иккинчи кунида ҳам хорижлик сармоядорлар билан инвестицион келишувлар ...

Ўзбекистонда доллар рекорд даражада ошди

Марказий банк 18 сентябрдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини эълон қилди. Унга кўра, бир АҚШ доллари 8039 сўмни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги кўрсаткичга ...

Рустам иноятов мхх раҳбарлигидан кетди

1995 йил ёзидан буён узлуксиз равишда Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси лавозимида бўлиб келган генерал-полковник Рустам Иноятов лавозимини тарк этди. ...