Ўзбекистонга хорижлик туристлар ташрифи икки бараварга ошди

2018 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонга ташриф буюрган хорижлик туристлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб икки бараварга ўсди, деб хабар берди Давлат туризмни ривожлантириш қўмитаси матбуот хизмати.

Жорий йилнинг дастлабки олти ойида Ўзбекистонга 2 688 962 хорижлик турист келган.

Қўмитанинг билдиришича, Ўзбекистон визасиз режим тартибини жорий этган давлатлардан туристлар келиши ошган. Масалан, Туркиядан 31 966 нафар турист келган бўлиб, бу 2017 йилги кўрсаткичга нисбатан 95,6%га кўп. Шунингдек, Япония (68,1%), Исроил (86,2%), Индонезия (уч баравардан кўпроқ), Сингапур (2,5 баравардан кўпроқ)га ўсган .

Июн ойида шунингдек, Жанубий Корея (57,5%), Малайзия (2,6 баравар) давлатларидан ҳам туристлар оқими ўсганлиги қайд этилган.

 Манба: sputniknews-uz.com

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бундан буёғига ҳокимлар фаолияти баҳоланади

 «Биз туман маъмуриятининг раҳбарларига баҳо бериш мезонларини ишлаб чиқдик, бунинг асосида конкрет кўрсаткичлар орқали уларнинг фаолиятига баҳо берилади”,-деди Қирғизистон ...

Ўзбекистонда автомобиль ташувчилар ва логистика компанияларига солиқ имтиёзлари берилди

Президентнинг «2018—2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юкларни ташиш бўйича ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ...

“конвертация очилса¸ бир доллар 10 минг сўмга сакраши мумкин”

  Август ойидан бошлаб қора бозорда арзонлай бошлаган АҚШ доллари нархи 14 август куни 7500 сўмга тушди. Айни шу куни мамлакат тижорат банклари юридик шахсларга ...