Германия фуқароси Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев фармони билан Германия фуқароси Карстен Хайнц Ўзбекистон инновацион ривожланиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда gazeta.uz Ўзбекистоннинг Берлиндаги элчихонасига таяниб хабар қилди.

Ўзбекистонда замонавий инновацион инфратузилмаларни шакллантиришда Германиянинг бой тажрибасини жорий этиш мақсадида республиканинг ГФРдаги элчихонаси ташаббуси билан Таълим ва илмий тадқиқотлар федерал вазирлиги билан қатор музокаралар олиб борилди ва улар якунлари бўйича немис томони Инновация вазирлиги билан ишлаш учун эксперт юборишга розилик билдирди.

Вазир ўринбосари лавозимига бевосита ушбу вазирликда фаолият олиб борувчи тажрибали мутахассис тавсия қилинди. Карстен Хайнц Тошкентда бўлиб, Ўзбекистоннинг ваколатли вазирликларида учрашувлар ўтказган.

Германия ҳукумати учун давлат хизматчисининг бошқа мамлакат ҳукуматида юқори лавозимга тайинланиши биринчи шу каби ҳолат бўлди. мазкур қарор Ўзбекистондаги ислоҳотлар жараёнини қўллаб-қувватлашга қаратилган, дейилади хабарда.

Манба: ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Саломбек ҳабибуллаев вафот этди

6 январь куни, Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Саломбек Ҳабибуллаев 47 ёшида вафот этди. Бу ҳақда "UzNews.uz" сайти маълум қилди. Саломбек Ҳабибуллаев инвестициялар, ...

Шаршара (ҳикоя)

Ушбу ҳикояни “Шаршара” ресторани колбаса цехида эшак гўшти ишлатилган деган нотўғри тушунчага келиб қолганлар ўқисин! (more…)

Ўзбекистонда шифокорлар ва ўқитувчиларнинг ойлиги яна оширилади

Ўзбекистонда шифокорларнинг иш ҳақи 1 декабрдан 20 фоизга, келаси йил 1 апрелдан яна 15 фоизга оширилади.  Бу ҳақда молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов ОАВ вакиллари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400