Хуш келибсиз, меҳмонлар, ёки, кечирим сўрайман, азизлар!

Жорий йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга ташриф буюрган туристлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан  икки баробарга ошди,- хабар беради Республика оммавий ахборот воситалари.

Бу жуда қувонарли ҳолат, аммо…

Шу йилнинг июнь ойида Қўнғирот шаҳрига ишларим билан бориб, бир воқеанинг гувоҳи бўлдим.

Шаҳардан чикаверишдаги автомобиль ювиш шоҳобчасига келиб тўхтаган мижоз  чет эллик бўлиб, ўзининг  “ДЖИП”ини тозалатмоқчи бўлди.

Меҳмоннинг  инглизчасини тушунмаган ходимлар эса атрофга олазарак бўлиб қарар  ва тез-тез русчалаб, сорок тысяч, сорок тысяч, дейишарди. Бу  машинани ювиш хизмат хаққи эканлигини биз маҳаллий  кишилар дарров тушундик.

Лекин нарх  одатдагидан икки каррадан кўпроқ эди. Хатто “ДЖИП” га нисбатан олганда ҳам: чунки маҳаллий турли маркадаги автомобилларни ичи ва сиртини 15 минг сўмга Қорақалпоғистоннинг  истаган ҳудудида тозалаб-ювиб беришади.

Устига-устак, меҳмонлар фақат машинасиниг сиртинигина ювдирмоқчи эканлар.

Буни камина ўзининг камтарона инглизчасидан билиб олдим.

Таржимонлик қилишга тўғри келди.  Бир амаллаб,  меҳмонлар  истагини ходимларга тушунтирдим, лекин улар нарх барибир шу, деб қотиб тураверишди.

Хуллас, уларга ўз ноинсофликларини, меҳмон мана шундай майда- чуйдадан бизнинг юртимиз ҳақида, одамларимиз ҳақида фикр қилишини, машина ювиш қанча туришини улар яхши билишини, аммо  тортишиб- баҳолашиб туришни ўзларига эп кўрмасликларини тушунтирган бўлдим.

Нихоят , 32 мингга келишдик. (фақат сиртини ювишни). Айтишим лозим-ки, маҳаллий ахоли шу хажмдаги хизматга нари борса 8-10 минг сўм беради, бир тийин ҳам ортиқмас.

Ювгичлар  ишлари билан булаётганда меҳмонлар билан гаплашиб қолдик.

Улар Америкадан, Нью- Йоркдан экан. Россия, Козоғистон, Ўзбекистонда бўлиб, кейин Қирғизистонга ўтишмоқчи   эканлар.

Одатда биз ўзбеклар чет элликларни хали ҳам худди марсликларни кўргандек қаршилаймиз, бўлар-бўлмас саволлар беравериб жонларига тегамиз. Уларнинг ҳушмуомалалик қилиб, жавоб беришларини уларнинг этикет тарбиясига йўймасдан, гўё улар бизга шундай қилишга мажбур, дея қабул қиламиз.

Камина ўзимни ушбулардан тийиб, хатто уларнинг исмларини ҳам, нима иш қилишларини қам, Қорақалпоғистон худудидаги дастлабки таассуротлари ҳақида хам сўрамадим.

Фақат бирга  суратга тушиш мумкинми, дея сўрадим, ва улар бунга рози бўлишди.

Суратдаги қўнғиротликларга айтгим келади: кимнингдир муҳтожлигидан фойдаланиб, ёки соддалигидан, фарқи йўқ, хизмат хаққини ошириб олсак, бу икки дунёда ҳам лаънатланади.

Бундай нон топгувчиларнинг ҳеч қачон бири икки бўлмаган. Тарихда бунга кўплаб мисоллар келтириш мумкин.

Қолаберса, ўз юртини севгувчилар ўзга юртдан келганларга имкон қадар беминнат хизмат қиладилар, қўлларидан келганларича ҳурмат кўрсатадилар.

Тасодифий танишларимга эса дейман:

Сизлардан қўнғиротлик автоювиш ходимлари учун самимий узр сўрайман. Воқеани бир тасодиф ва англашилмовчилик деб қабул қилишингизни, агар яна Қорақалпоғистонга йўлингиз тушиб қолса, нафақат мен, балки яна минглаб юртдошларим нафақат машинангизни  беминнат ювиб-тозалаб беришади, балки сутли қорачой дамлаб, оддий инсоний суҳбатлар қилишади.

Самимийлигимга ишонарсиз, деб, яхши истаклар билан,

Солижон Абдурахмонов.

 Қорақалпоғистон Республикаси.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ички ишлар бӯлими бошлиғи фермерни калтаклаш ҳуқуқига эгами?

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қарши туманида буғдой режасини бажара олмаган бир неча фермерлар туман ички ишлар бӯлими бошлиғи Жаҳонгир Ражабов томонидан ...

Қўқоннинг саланг бозорида хижоб дўконлари мухрланмоқда

"Саланг улгуржи-чакана савдо бозори"(Қўқон Оптом бозори)да соқол ва хижоб учун очиқ кураш бошланди. Бу ҳақда фейсбук фойдаланувчиларидан бири ўз саҳифасида ёзмоқда. Унинг ...

Бир ҳафта давомида онлайн аукцион орқали 2,5 млрдни сўмлик автомобиль рақамлари сотилди

Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,5 млрд сўмни ташкил қилди, - дея хабар бермоқда spot.uz. 5 августдан 11 августгача бўлган давр мобайнида онлайн аукцион ...