МИБ инспектори пора олмади, аммо…

“Нафси – амир, ақли – асир бўлганларнинг ҳолига вой”, дейди доно халқимиз. Дарҳақиқат, нафс шундай туйғуки, бир бор унинг қутқусига учдингми, тамом, секин-аста домига тортиб бораверади. Бориб-бориб, асирига айлантиради. Кун келиб, бошинг деворга урилганида эса, кеч бўлади.

Янгийўллик тадбиркор Умид Тешаев (Исм, фамилияси ўзгартирилган) ҳам нафсининг домига илинганлардан. Аслидаку, Тешаев туппа-тузук тадбиркор. 16 сотихли иссиқхонасидан ҳар йили яхшигина даромад олади. Бу йил иссиқхонасида парваришланаётган булғори қалампирнинг ривожи баравж. Демак, ҳосил ва даромад ҳам шунга яраша бўлиши аниқ.
Афсуски, Тешаевнинг фикри бундай бўлмади. Иссиқхона сарф-харажатларини қисқартириш йўли билан даромадини янада кўпайтиришни мақсад қилиб, уни газ тармоғига ноқонуний улади. Режалар рисоладагидек кетаётган бир пайтда қайдандир бир йигит пайдо бўлиб, барчасини чиппакка чиқарди. Ўзини Мажбурий ижро бюроси Янгийўл тумани бўлими инспектори Жасур Аслонов деб таништирган ходимга гап уқтириб бўлмади, “Қонуний чора кўрамиз“дан нарига ўтмайди. Тешаев қийин аҳволга тушиб қолди. Ахир инспектор жарима ёзса, даромадга путур етади. Ноилож, мавжуд вазиятни қайд этмаслиги учун МИБ ходимига 400 доллар пора таклиф қилди.
Ушбу ҳолат бўйича Мажбурий ижро бюроси Янгийўл тумани бўлими тезкор шўъба инспектори Жасур Аслонов бошқармага хабар қилди. Бошқарма масъуллари томонидан тегишли чоралар кўрилиб, тадбиркор Тешаев 400 АҚШ долларини пора тариқасида бераётган пайтда холислар иштирокида ушланади.
Прокуратура органлари томонидан Тешаевга нисбатан жиноят кодексининг 211-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят ишлари бўйича Янгийўл тумани судида мазкур жиноий иш кўриб чиқилиб, Тешаевга нисбатан тегишли жазо чоралари тайинланди.
Манба: uza.uz
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бмт: украина аҳолисининг 90 фоизи қашшоқ бўлади

Агар Украинадаги қуролли можаро узоқ давом этса, аҳолининг 90 фоизи, яъни ҳар ўн кишидан тўққиз нафари камбағал бўлади. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури ...

Пензада ўз ватандошини бўғиб ўлдирган ўзбекистонлик 7 йилга қамалди

Ўз ҳамкасби ва ҳамюртини иш юзасидан юзага келган можаро оқибатида ўлдирган Ўзбекистон фуқароси Пензада 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда  Sputnik Тергов ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400