Ўйим ўйлайверсам уйга етаклар… “Супер-контракт”

2018/2019 ўқув йилида қабул имтихонларида  56,7  ёки ундан юқори балл тўплаган, аммо қабул квотаси бўйича рақобатда етарли балл тўплай олмаган  абитуриентлар оширилган тўлов-контракт суммасини тўлаш орқали талабаликка  тавсия этилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси  Олий ва ўрта  махсус таълим вазири Ином Мажидов “Кун. уз”га маълум қилади.

Сайтнинг ёзишича, Давлат  қабул  комиссияси аъзолари абитуриент ҳеч қандай балл тўплай олмаган такдирда ҳам талабаликка тавсия этилиши ҳақида ўйланмоқда.

Вазирга кўра, агар шундай тизим йўлга қўйилса, оширилган тўлов- контракт миқдори анча юқори бўлиши  тайин.

Бундан 30-40 йил олдинги  чоллар бўлганида,  янгиликни ўқиб, хайрон бўлганимдан ёқамни ушладим, деган бўларди. Ҳозирги чоллар бундай қилишмайди ҳам, бундай дейишмайди ҳам. Сабаби, мустақиллик йилларидан бери ёқаларини ушлайвериб, аллақачон йиртиб бўлишган, гапиравериб эса тиллари қотиб қолишган.

Биз-ку ёшроқмиз ва хали ҳам бир-икки оғиз фикр айтиш умидимиз батамом сўнган эмас.

Авваламбор, 57 баллнинг умуман олинадиган балларнинг  учдан биридан ҳам камлигини инобатга олсак, шунча балл тўплаган  талабгорнинг  билим савияси пастлиги сабаблари нимада деган савол туғилади.  Бунда, биринчи навбатда талабгорнинг мантиқий хулосалар қила олмаслиги,  билим багажи керагича тахлай олмаслиги, нима қаерда жойлашишини билмаслиги кўзга ташланади. Уни талабаликка олиш билан давлат  фақат зиёнга қолади. Ахир, жойларда чаласавод ёки умуман саводсиз дипломлилар  шусиз ҳам қалашиб ётибди-ку?

Кейингиси , “Давлат қабул комиссияси аъзолари абитуриент ҳеч қандай балл тўплай олмаган тақдирда ҳам талабаликка тавсия         этилиши ҳакида ўйланмокда” га келсак, хоразмликларда бир ибора бор: “Ўйим ўйларверсам уйга етаклар”. Уй- бу хоразм шевасида паст, тубан жой дегани.

Кўринишидан, Олий таълим вазирлигидагилар вазир Ином Мажидов бошчилигида энг охирги, паст, тубан жойга келиб қолган кўринади.

Уларни ( Олий таълим мутасаддиларини) келгусида ҳам ҳеч қандай билими йўқларни дипломлаштириш ҳақида ўйлайвериш бош оғригидан қутқариш учун маслаҳат қилардим:  университетлар ва институтлар ёнида кичкина дўкончалар очсангиз ва дипломларни тўғридан-тўғри сотувга қўйсангиз, сизлар  ҳам, бизлар ҳам бош оғриғидан қутулган бўлардик.

Жумри Жайхун

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Минор масжидида пул ўғирланди

Тошкент шаҳар Юнусобод туманидаги “Минор” жоме масжидида ўғрилик содир этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати хабар берди. Воқеа жорий йилнинг 8 июль куни соат ...

Буркина-фасодаги ҳужум оқибатида 50 киши ҳалок бўлди

Буркина-Фасонинг Сахел минтақасида содир этилган қуролли ҳужумда 50 киши ҳалок бўлди. Ҳукуматнинг матбуот котиби Лионел Бильго матбуот анжуманида шанба оқшомида номаълум ...

Корейслар бирлаша бошладими?

Шимолий Корея президенти Ким Чен Ин Пхеньянда Жанубий Корея делегацияси билан “очиқ ва ошкора гаплар” бўлганлиги ҳақида гапириб, унда Жанубий Корея билан бирлашиш тўғрисидаги ...