Беш денгиз оша ёхуд кекса миллионернинг угитлари

 

Равшанбек Хонниёзов асари

 Китобдан қиска парча

 Беш денгиз оша ёхуд кекса миллионернинг угитлариМен бойлик сари ўз йўлимни катта камбағалликдан бошладим. Менинг сизлардан ёки Бобилнинг бошқа ҳар бир  фуқаросидан устун жиҳатим йўқ эди.
“Ғазнамнинг” илк “ғазнахонаси” – анчайин эскириб қолган ҳамёним эди. Унинг бўшаганидан жаҳлим чиқарди. Тўла  ва думалоқ бўлишини, ичида ҳар доим олтин тангалар жиринглаб туришини хоҳлар эдим. Шунинг учун,  Ҳамёним бўшаганидан мени холос этадиган ҳар қандай усулни қидирардим ва мен еттита усулни топдим.
Сизларга бўш ҳамённи қандай қилиб тўлдиришнинг ана шу сирлари ҳақида айтиб бераман. Бу усулларни, кўп       пуллар эгаси бўлишни хоҳлаганларга тавсия этаман. Етти кун мобайнида, ҳар куни сизларга ана шу ҳақда  бирма-бир айтиб бераман.
Диққат билан қулоқ тутинг. Мен билан биргаликда муҳокама қилинг. Ўзаро баҳслашинг…

1-қисм.
МЕН АВСТРАЛИЯГА БОРАМАН!

Болаликда ҳар биримиз орзулар қанотида учамиз, ҳаёт аталмиш бепоёнлик бизга куч, раўбат беради. Дунёнинг тўрт бурчига ёйилган бу чексизлик ҳеч бир монеликсиз ҳаммамизни ўзида жо этади. Ўз олдимизга турли-туман орзу-мақсадлар қўямиз, уларга етишиш осондек кўринади.
Ўн олти ёшга тўлганимда, энг кучли орзум – ота-онам ёнидан узоқроққа кетиш ва озод, қувноқ, беўам ҳаёт баўрига шўнўиш эди. Кўз олдимга гўзал, мафтункор манзаралар намоён бўларди. Ўзимни бой-бадавлат одам сифатида тасаввур қилардим. Хаёлот оламимда муҳташам уйим, палмалар остидаги мармар ҳовузим, энг қиммат нархдаги автомобилим бор эди. Эътиборлиси, уларни кўз олдимга келтириш учун тасаввур қобилиятимни унчалик қийнаб ўтирмасдим. Ичимда митти мусаввир уйўондек эди, гўё. У орзуларим қай тарзда рўёбга чиқажагини тасвирлар, тасвирлар, яна-яна тасвирлайверарди. Бу митти мусаввир мўйқалами остида яратилган хаёлий манзараларнинг бари менга хуш ёқарди.

Хориж мамлакатларидаги ҳаёт эртак мисоли кўринар, бу ажиб маталнинг якун топишини сира-сира истамасдим. Муваффақиятли тадбиркорга айланиб, ижобий ҳиссиётлар кучи ҳақидаги талай китобларни ўқиб, амин бўлдимки, ютуқларга эришишимда ана шу орзу-ўйларим бирламчи аҳамият касб этган экан. Ҳаётим ўзим томонимдан дастурлаштирилганини, бу дастур эса, аниқ, муайян тарзда амалга ошганини англаб етдим. Бир-биридан ширин орзуларим орқали эртанги кунимни тасаввур қилиб, ҳаётимни ўзим истаган оқимга йўналтирардим. Ҳа, айнан орзулар орқали!
Хаёлан осмонда парвоз қилардим. Аммо ҳаётим аввал қандай бўлса, шундайлигича қоларди. Турмуш тарзим турар жойимга, вақтга, шунингдек, менга ҳаёт баўишлаган инсонлар – ота-онамга боўланган эди. Мен яшаган жой – Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳри, Бобур сайилгоҳи ёнидаги Тепа маҳалласидир. Сизга баён қилаётган воқеалар асримизнинг бошига тўўри келади.
Исмим Жавлонбек. Отам Саид Алимов – тадбиркор. Маҳалла-кўйда ҳурмат-обрўси баланд. Каттагина заводда бошлиўи. Яқин-яқингача ҳам отамнинг қўл остидаги завод ҳеч нима ишлаб чиқармас, деярли инқироз ҳолатида эди. Энди эса, янгидан иш бошлаб, олдинги ҳолатига қайтиб, яна одамларни ишга қабул қилмоқда. Буюртмалар кундан-кунга кўпайиб борарди. Отамни ўз ишининг устаси ва бир сўзлиги учун қадрлашади. У киши, ҳатто ўзига зарар етишини билганида ҳам, берган ваъдасининг устидан чиқишга ўрганган. Бу хислат отамга нисбатан ҳурматимни янада оширади. Мен ўзим эса, ҳали жуда ҳам кўп ўрганишим керак. Онам Мавжудахон опа мактабда ишлаб, тарих фанидан дарс беради. У кишининг отамга ва биз, болаларига муносабати рисоладагидек. Яна икки синглим ҳам бор.
Ўшанда тўққизинчи синфда таҳсил олардим. Ўқиш билан ўзимни унча қийнамасдим. Спорт билан шуўулланардим. У менга «синус альфанинг квадратига косинус альфа квадратини қўшиш»ни ёдлашдан кўра кўпроқ хуш ёқарди. Ҳатто, ҳамма нарсани биладиган отам ҳам мазкур формула миясига бир умрга ўрнашиб қолганини, аммо ҳали бирор марта ундан фойдаланмаганини таъкидларди. Хуллас, турли масалаларни ёд олишни эп кўрмай, ўзимни ҳадеб қийнамайман. Мушакларим тўлганини, ўзимни ва яқинларимни муҳофаза қилиш учун куч-қувватим етишини билганимдан роҳатланаман.
Шундай қилиб мен мактабга қатнар ва яқин орада ҳаётим нақадар ўзгариб кетиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилолмасдим. Кўплаб қизиқарли асарлар каби бу ҳикоя ҳам «бир кун…» сўзларидан бошланди.
Оддий кунларнинг бирида мактабимизга Майкл исмли хорижлик бир меҳмон ташриф буюрди. У билан уюштирилган тадбирда сўзга чиқар экан, Австралиядан келганини билиб олдик. Бу икки давлат иқлими бир-бирига зид бўлиб, бизда қиш кирганида, у ерда ёз бошланар экан. Майкл Австралия улкан ва бой давлат эканлиги ҳақида айтиб, мамлакат фуқаролари ҳақида, шунингдек, эвкалипт дарахтлари ва ёввойи ҳайвонлар, ҳатто Сидней кўчаларида югуриб юрадиган кенгурулар, акулалари бор океан хусусида тўлқинланиб сўзлади. Биз учун ҳозирги кунимизгача яшаб келаётган, урф-одатлари ва ҳаётини ўзгартиришни сира истамайдиган ёввойи қабилалар ҳақида эшитиш ҳам қизиқарли эди. Майкл кўрфаз узра кўтарилган машҳур Сидней кўприги, ер юзидаги ўзига хос ягона иншоот – уммонга туташган ер ости аквариуми, дунёнинг еттинчи мўъжизаси – Опер Хаус борасида ҳам сўзлаб берди. Хорижлик меҳмоннинг айтишича, Австралиянинг бошқа давлатлардан фарқи – ундаги замонавий тамаддуннинг тирик табиат билан чамбарчас боўлиқлигида. «Ер юзида жаннат йўқ, лекин унга ўхшаш Австралия мавжуд», дея таъкидлади Майкл.
Ниҳоят, у мақсадга ўтиб, биз Австралияга бориб ўқишимиз ва юқорида сўзлаб берганларининг барини ўз кўзимиз билан кўришимиз мумкинлигини таъкидлади. Австралия мактабларини ўқиб битирганларга тижорат учун қулайликлар ўзидан-ўзи очилишини таърифлай кетди.
Ўшанда хориж ҳақида фақат газета ва телекўрсатувлар орқали маълумот олардик. Шу боис бўлса керак, хорижлик меҳмонни тинглаш биз учун мароқли эди. Майклдан янада кўпроқ сўраб билгим келди. «Мана!» – хаёлан ўзимга гапириб, хушнуд бўлдим мен, Австралиянинг бепоён кенгликлари бўй очаётганини тасаввур қилиб. Ўзимни улкан тўлқинлар келиб урилаётган океан бўйида ҳис қилиб, ёнгинамда сакраётган ва қўлимдан емиш олаётган кенгуруларни кўз олдимга келтирдим. Энди ота-онамни Австралияда ўқишим кераклиги, бу менга катта фойда келтириши мумкинлигига ишонтиришим керак. Бу кўҳна қитъа тинчимни ўўирлаб, тобора илҳомлантирарди. Олис ва эртаконмонанд Австралия оҳанрабоси ила мени ўзига тортар эди.
Отам ўқишим ва йўлкирамга пул тўлашга рози бўлармикан? Ахир, у киши ҳар бир долларнинг қимматини яхши билади. Онамни ишга солишга аҳд қилдим. Онам менинг Америка ёки Англиядаги олий ўқув юртларидан бирида таълим олишимни хоҳлайди.
Австралияда ўқишим мумкинлиги ҳақидаги янгилик онамни таажжубга солди: биз таниган-билган тенгдошларимдан ҳали бирортаси ҳам бу мамлакатда таҳсил олмаган-да! Мен онамга илтимос қилавергач, отам билан гаплашиб кўришга ваъда берди…
– Жавлонбек, ростдан ҳам Австралияда ўқимоқчимисан? – отамнинг биринчи саволи шу бўлди. – Балки бу уйни тезроқ тарк этиб, саргузаштлар қўйнига шўнўишдир мақсадинг?
– Йўқ, у ерда ўқимоқчиман, – дедим, рост гапирганимга ўзим ҳам унча ишонмай.
– Унда ўша хорижлик меҳмон билан аввал ўзим гаплашиб кўрай, кимлигини, бизни алдамаяптими, шуларни суриштирай. Якка-ю ёлўиз ўўлимни шунча олисга жўнатиш осон гап эмас! Марҳамат, шартларини айтсин, бизга тўўри келса, борасан. Ўн олтига тўлдинг, ўз ақл-идрокинг билан пул ишлаб топиш вақтинг келди.
– Биламан, отажон, – ҳовлиқиб гапира кетдим мен, – қандай қилиб кўп пул топиш мумкинлигини биламан! Мен ўқишдан ҳам, ишдан ҳам қўрқмайман. Иккита, керак бўлса, учта жойда ишлаб, ойига минг, икки минг доллар пул топаман!
Отам менга шундай оўир ва маҳзун назар билан қарадики, ўзимни йўқотиб, жим бўлиб қолдим.
– Бир ойда минг эмас, ўн минг доллар ишлаб топадиганлар ўн карра кўпроқ ишлайди, деб ўйлайсанми? – деб сўради кейин.
– Бир ой ўттиз бир кундан ошмайди-ку, ахир! Шундай экан, ўн карра кўпроқ ишлашнинг иложи йўқ, – жавоб бердим мен.
– Ҳа, иложи йўқ, ўўлим. Кимдир сендан кўпроқ ишламай, ўн ҳисса кўп пул топса, демак, у пул топишнинг сенга номаълум бирор усул ва йўлларини билади. Шу ҳақда ўйлаб кўр. Унинг сен ҳали билмайдиган сирлари бор. Шундай эмасми?
Нима учун баъзилар бошқалардан кўпроқ пул ишлаб топишлари, бунинг учун тунни кунни улаб меҳнат қилишлари шарт эмаслиги ҳақида ҳали ўйлаб кўрмагандим. Агар ростдан ҳам бирор сир-асрори бўлса, уни билишим керак, акс ҳолда, катта сармоялар мен етолмайдиган марра бўлиб қолади. Отамга, ана шу тилсимни албатта билиб ўрганаман, деб ваъда бердим.
– Буни англаб етганингдан хурсандман, ўўлим, – деди отам ўктам овозда. – Одатда, бундай фикрлар одамлар хаёлига анча кечикиб келади. Кундалик бир хиллик уларни эзиб қўяди, тўхтаб, ортга назар ташлай олмайдилар. Шунинг учун ўзларининг молиявий муаммолари ҳақида ўйламайдилар, борига қаноат қилиб юраверадилар.
Мен иш ота-оналар учун оиладан кейинги муҳим, ҳаётларининг асл маъносини ташкил этадиган жабҳа эканлигини билардим. Улар ишга эрта кетиб, кеч қайтишарди. Лекин барибир уйга кам пул олиб келишар, бу пул кундалик эҳтиёжларнинг ҳаммасига ҳам етавермасди. Бунинг асл сабабини, яхши пул топиш учун нималар қилиш кераклиги ҳақида эса ҳали ўйлаб кўрмагандим. Хаёлим бошқа ўй-фикр – ўқиш, дўстларимда эди.
Отам менга тикилиб турди. Кейин кулимсираб, енгил киноя билан деди:
– Австралияга бориб ўқишинг сенга фойда келтиради, буни сезиб турибман. Эртанги кунда ўз ўрнингни, янги дўст ва йўлдошлар топишингга ёрдам беради.
– Ҳа, ота, ҳали кўп нарсани тушуниб етишим керак. Сизлардан олисда бўлганимда ўзимга қарашни, пулни тўўри ишлатишни ўрганаман. Буларнинг бари мустақил иш тутишимнинг асоси бўлиб қолади.
– Яхши, ўўлим. Қарорингни маъқуллайман. Фақат, кел, шошилмайлик. Аввал ўша чет эллик билан гаплашиб олай, кейин якуний қарорга келаман. Хулоса чиқаришда адашиб қолмаслигимиз учун шошилмаслик, ҳаммасини тарозига қўйиш керак, – отам гапини тугатиб, хонасига кириб кетди. Мен эса эртанги дарсларимни тайёрлашга киришдим.
Орадан кўп ўтмай, отам Майкл билан учрашди. Ҳаммасини икир-чикиригача гаплашиб олибди:
– Майкл билан анча суҳбатлашдик. Сидней мактабининг Ўзбекистондаги вакили экан. Гувоҳномасини ҳам кўрдим. Қонунийга ўхшайди. Шундай экан, Австралияга бориб таҳсил олишинг мумкин. Бизни уялтирма, яхши ўқи! Ўқиш ва яшашинг учун пул бераман, лекин харажатларингни шундай режалаштиргинки, ортиқча чиқимга ҳожат қолмасин. Чиройли ҳаётга маҳлиё бўлма! Кўзбўямачилик қилма! Аслини олганда сени нотаниш, янги ҳаёт билан яккама-якка қолдиришни хоҳламасдим. Лекин буларнинг ҳаммасини кўриб-биладиган ёшдасан. Шундай экан, денгиз бўйлаб катта ҳаёт сари сузиб кетишингга оқ йўл тилайман! Агар ҳозир сени аяб, эҳтиёт қилсам, эртага ҳаёт сенга ачинмайди. Энди ҳар бир босган қадамингга ўзинг жавобгарсан. Бу гапларни қулоўингга яхшилаб қуйиб ол. Мен ҳам сенинг ёшингда шунақа эдим. Ўн беш ёшимда уйдан қочиб, археология экспедициясига қўшилганман. Бир ой мобайнида қазилма ишларига кетиб қолганман. Ота-онам бунга қарши эдилар, лекин барибир қочиб кетдим. Қирқ даражали жазирама иссиқда куни билан ер қазиш ниҳоятда оўир эди. Ахир, умримда бундай иш қилмаганман. Ўлгудек чанқардим. Кунига бир челаклаб сув ичган пайтларим бўлган. Чўмиладиган жой йўқ, бунинг устига сув кам, ҳатто устимиздаги чангни ювиб ташлашга ҳам етмасди. Уч кундан сўнг чидай олмай, уйга кетиб қолгим келди. Архелогларнинг машиналари ҳафтада икки маротаба шаҳарга қатнар, у ердан сув ва озиқ-овқат келтирарди. Ана шу транспортда уйимизга етиб олишим, кейин ота-онам қўйнида сира қийналмай тўқ-фаровон ҳаёт кечиришим мумкин эди. Лекин қандай қилиб қайтишимни, бош эгишимни ўйладим. Рембранднинг «Дайди ўўилнинг қайтиши» номли сурати кўз олдимда келди. Тишларимни маҳкам босиб, уйга қайтиш истагимни енгдим. Мен ота-онам олиб бермаган икки кассетали магнитофонга пул топиш учун шу ерга келганман. Ана шу истагимни амалга оширишим, ўз хоҳишим ва қиладиган ишим ўртасида тенглик белгисини қўйишим керак эди. Ўзимни енгдим ва чўлда қолдим. Кўп ўтмай, мушакларим меҳнатга, қадоқдан қақшаётган қўлларим куракка ўрганиб, иш унчалик оўир кўринмай қолди. Бир ойдан сўнг уйга қайтдим ва отамдан яхшигина калтак едим. Шундай бўлса-да, ота-онам энди менинг истакларимга эътибор билан қараш кераклигини тушуниб, кейинги мустақил қарорларимга қарши чиқмай қўйдилар.
Отам тантанавор овозда деди:
– Эркак бўл, Жавлонбек! Қийинчиликлардан қўрқма, уларни енгишни ўрган. Ишлаш ва яхши даромад топишни ўзлаштириб ол. Дўстлар орттир. Уларнинг сенга, сенинг уларга фойданг тегишига ҳаракат қил. Ўзаро фойда, бу – дўстликни мустаҳкамлайдиган қоришма. Асосийси эса, айтган сўзингга содиқ бўл! Ҳатто, ўзингга зиён тегишини билганингда ҳам.
Отам елкамга қоқиб қўйди. Савол бермадим – азбаройи хурсандлигимдан отамни маҳкам қучдим ва олис сафарга отлана бошладим.

2-қисм
«ҚОВУН ТУШИРИШ» ВА УНИНГ ОҚИБАТЛАРИ

Ҳужжатларимни тайёрлаб, лаш-лушларимни йиққунча бир ой ўтиб ўтди.
Ва, мана, мен ўала-ўовурга лиммо-лим аэропортда турибман. Учиб кетаётганларга тикилиб, уларнинг юз ифодаси сафардан қайтаётганларникига нисбатан бошқача эканига эътибор бердим. Уларнинг юзида қизиқиш, учиб келганлариникида эса чуқур қониқиш акс этганди. Менинг юз ифодам нимани билдираётган экан? Охирги дақиқагача ҳам олис мамлакатга учиб кетаётганимга ақлим бовар қилмасди. Бари чиройли тушда кечаётгандек. Дўстларим Мансур, Сергей ва Файсал бошимга бахт қуши қўнганидан шодон, мендан ажралмасликка ҳаракат қилишарди. Ўзим ҳам фахр-ифтихор ва мамнунлик оўушида эдим. Бу ой ичида, Австралияда ўзлаштириб оламан, деб ўқишларимни ҳам ташлаб қўйгандим. Фақат битта фанга – инглиз тилига жиддий эътибор қаратдим. Акс ҳолда етти ёт бегона Австралияда бамисоли қўлсиз қолишим мумкин эди.
Мени кузатиш учун оила аъзоларим ҳам чиқишганди. Ота-онам, сингилларимдан ташқари буви-буваларим, амаки, холаларим ҳам бор… Бераётган насиҳатларини қулоқларимга қуйиб олардим. Ахир, Австралия – мен учун янги дунё, у нақадар улкан ва бепоён бўлса, камина шунчалик ёш ва ўўрман! Энди қатъий амал қилишим керак бўлган ҳар бир ўгитни – эҳтиёт бўлишим, яхши ўқишим, вақтида овқатланишим, шамолламаслигим, ёмон йўлга юрмаслигим ва ҳоказо-ҳоказоларни эслаб қолишим керак. Гапираверинглар, жон қулоўим билан тинглайман! Ахир эртага, сиз, азизларим, ёнимда бўлмайсизлар!
Мен улар бераётган маслаҳатларга “хўп” деб тиржайиб турардим. Лекин микрофон орқали рўйхатдан ўтишга таклиф қилганларида, афт-ангорим ўзгарди, кўпчиликнинг эса кўзида ёш ҳалқаланди. Уларнинг мен билан хайрлашиши оўир эди. Шунда менинг ҳам кўзларимни нам тортди, рўмолча чиқариб, мижжаларимни артдим. Ҳамма билан хайрлашдим. Улардан йироқлашар эканман, ортимда нақадар азиз ва қадрдон одамлар қолаётганини чуқур ҳис этардим. Тўхтаб, ортимга қайтгим келдим. Йўқ, бундай қилмадим.
Мен билан бирга Тимур исмли тенгқурим ҳам учиб кетаётганди. Энди бирга ўқиймиз. Биринчи дақиқаданоқ гапларимиз қовушди, бу эса сафаримизни бирмунча енгиллаштирди.
Аввалига Банкокка қўндик. У Таиланд давлати аэропорти бўлиб, Ҳинди-Хитой ярим оролида жойлашган эди. Самолётлар қўниб учадиган аэропортнинг кутиш залида саккиз соат ўтирдик. Ниҳоятда катта аэропорт, самолётлар шовқини бир дақиқага ҳам тинмайди.
Сиднейга учадиган самолётга чиқдик. Тимур икковимиз ҳаммаси бўлиб, умумий ҳисобда йўлда йигирма тўрт соатни ўтказишимиз керак. Бу мени чўчитмасди. Аксинча, янги саргузашт, синов ва ҳиссиётлар ёқимли кайфият бахш этарди. Қолаверса, ўзимни анчайин бой ҳам ҳис қила бошлагандим, ахир чўнтагимда мўмай пул бор. У билан Сиднейда олти ой яшашим мумкин.
Тимур мактабда француз тилини ўргангани сабабли, инглизчани яхши билмас, зўрўа гапирар экан. Мен эса, инглиз тилини тўлиқ ўзлаштирмаган бўлсам-да, ҳар ҳолда мақсадимни тушунтира олардим. Ҳозирча бу мендаги мавжуд ва фойдаси тегиши мумкин бўлган ягона билимлар эди.
Майкл, пулни тежамоқчи бўлибди. Чипталарни Банкокдан тўўридан-тўўри Сиднейга парвоз қиладиган Австралия самолётига эмас, учиш давомида бир нечта жойга қўнадиган Филиппин самолётига олган экан. Биз осмонга кўтарилар, қўнар, сўнг яна парвоз қилиб, яна қўним топардик. Оўир эди, албатта. Ҳеч қаёққа учмасдан, бирор-бир аэропортда қолгимиз келарди. Уч кунни йўлда ўтказдик. Ваҳоланки, бир кун ҳам кифоя қиларди.
Беш денгизни ошиб ўтдик. Бу вақт ичида бизнинг қаердалигимизни билолмаган ота-оналаримиз Майклни тилка-пора қилиб ташлашга тайёр эдилар. У эса, телефон орқали, болаларингиз узоқ йўлдан чарчашган, сизларни эслаётганлиги ҳам йўқ, каби ёлўон-яшиқ гаплар билан уларни тинчлантирарди. Майклнинг алдовларидан чарчаган ота-оналаримиз охир-оқибатда халқаро полиция ходимларини ишга солишга мажбур бўлишибди. Олис йўл, тўхтовсиз учиб-қўниш, қолаверса, ошқозонимизга кирган янги егуликлар туфайли Тимур иккимизнинг қорнимизга оўриқ кирди. Дард устига чипқон! Роса азоб едик ўзиям! Азбаройи қийналганимиз учун ҳам чек-чегараси йўқ улкан дунёга ёлўиз ўзимизни чиқариб юборган ота-онамиздан хафа бўлардик…
Ниҳоят Австралияга ҳам қўндик. Қаттиқ толиққанимизга қарамай, қийинчиликлар ортда қолганидан хурсанд эдик. Ўзимизга келиб олишимиз учун бир ҳафта керак бўлди. Бу орада Австралия ҳақиқатдан ҳам чиройли, ажойиб мамлакат эканлигига ишонч ҳосил қилдик. Дунёнинг бир чеккаси, дейишганди. Бўлмаган гап. Бу ерда фақат юлдузлар ўзгача, бошқа ҳаммаси ўзимиздагидек. Албатта, кўп нарсалар фарқ ҳам қилади.
Тезда ўқишга киришиб кетдик. Атрофимизда дунёнинг турли бурчакларидан келган ёшлар – япон, хитой, немис, ҳинд, руслар бор эди. Ўзбеклардан фақат мен билан Тимур. Синфдошларимиз ичида Ўзбекистон ҳақида руслардан бошқа ҳеч ким билмас, бизни покистонлик ва афўонистонликлар билан адаштиришарди. Аввалига уқувсиз ва маданиятсиз, деб қабул қилишди. Ўзаро танишувдан сўнг мулоқотга киришгач, уларнинг биз ҳақимиздаги фикри ўзгарди. Ана шу нуқтада она сути билан кирган қадим маданиятимизнинг устуворлиги сезилди. Бу, айниқса, бошқа миллат, диндаги кишиларга нисбатан ҳурмат-эътибор, меҳмондорчилик, дўстона муносабатлардаги такаллуф ва нозиктаъблик, ўзимизга нисбатан қилинган ҳар бир илиқ ҳаракат учун миннатдорчилигимизда, қўлимизни кўксимизга қўйиб, бошимизни хиёл эгишимизда яққол билинарди. Хитойга Европани, Европага Хитойни (ахир Ҳиндистонгача етиб борган Искандар Зулқарнайн ҳам Хитой ҳақида ҳеч нима билмасди) очиб берган Буюк Ипак йўли, қадим Самарқанд ва Бухоро шаҳарлари, соҳибқирон Амир Темур ва унинг набираси Бобур, шунингдек, урф-одатларимиз ва қонунларимиз ҳақида янги танишларимизга ўурур билан сўзлаб берардик. Улар диққат билан тинглашар ва бизга бўлган муносабатлари кўз ўнгимизда ўзгара бошларди.
Австралиядаги ҳаётим ана шундай бошланди. Ҳис-туйўулар бошимни айлантирган, мен учун бари янгича ва қизиқ эди. Ота-онамнинг, пулларни эҳтиёт қилиб ишлат, тежамкор бўл, деб берган насиҳатларини унутиб, орқа-олдимга қарамай сарфлардим. Икки ой давом этган енгил ва гўзал ҳаётдан сўнг, бир кун келиб, пулим деярли қолмаганини англаб етдим. Мен учун бу кутилмаган ҳол эди. Ўзимни йўқотиб қўйдим. Наҳотки, олдинроқ ўйлаб кўрмадим? Ахир, ярим йилга мўлжалланган пулни қандай қилиб икки ойда сарфлашим мумкин? Энди ота-онамга нима дейман? Мени узоқ сафарга жўнатиш учун шусиз ҳам анча қийналишди, ахир! Чўнтагимни қаппайтирган пуллари қаёққа кетди? Хитой таомларидан тортиб, французларнинг тансиқ егуликларигача таклиф этаётган кафе ва ресторанлар тавсия қилган турли тузлама ва ноёб таомларсиз кун кўра олмасмидим? Дискотека ва тунги клубларсиз яшасам бўлмасмиди? Дунёнинг турли маҳсулотлари келтириб сотиладиган дўконлардаги молларни сотиб олишдан ўзимни тийишим мумкин эди-ку! Такси белгиси ўрнатилган узундан-узун лимузинларда юрмасдан, метро ва автобусга чиқсам ҳам бўларди, ахир! Нима учун шу қадар оқлаб бўлмас даражада исрофгарчиликка, пулни кўкка совуришга йўл қўйдим? Янги дўстларимга ўзимнинг нақадар очиққўл эканимни исботламоқчи бўлдимми? Улар ҳам ўз навбатида шуни намоён этмоқчи бўлдиларми? Савол кетидан савол туўилар, ўзимни қай тарзда оқлашни билмасдим. Нима бўлганда ҳам, пулимдан унумли фойдалана олмадим. Энди нафақат яшашимга, ҳатто орқага қайтиб кетишимга ҳам маблаўим қолмаганди.
Энди уйга қандай кетаман? Отам, онамга нима дейман? Умуман, ниманинг эвазига яшайман?
Ночорлигимдан йиўлагим келарди. Ҳаммаси аниқ-тиниқ ва яхши эди, энди эса мавҳумлик, ночорликка айланди.
Икки кунни ҳеч кимга кўринмай ўтказдим. Дарс қолдирдим. Ота-онамга хат ёзиб, бўлган гапларни баён этишга чоўландим ҳам, лекин айбимни тан олишга юрагим дов бермасди. Улардан пул сўрашдан осонроқ нима бўлиши мумкин? Олиб кетишларини илтимос қилайми? Ахир, бу кучсизлигимни тан олганимни билдиради-ку!
Мени уят, хижолатпазлик босди. Ота-онам ўқишим учун берган пулни сарфлаб қўйдим. Уларнинг ишонч ва умидини оқлай олмадим. Ўзимни эркинликдан бошини йўқотиб қўйган ёш боладек тутдим. Ақл билан эмас, юрак амри билан иш тутдим. Кўнгилхушликларга берилдим, қониқтирилишини кейинроққа қолдириш мумкин бўлган битта ҳам истагимни рад этолмадим.
Хўш, ота-онамга, қовун туширдим, менга раҳмингиз келсин, дейманми? Ўртоқларим олдида нима деган одамман?..
Шу орада Тимур югура солиб келди. Унинг юзида ҳадик, қўрқув намоён эди:
– Сени директор чақиряпти! Бўла қол!
Энди менга барибир эди. Директор бўлса, директор-да! Шошилмадим. Мактаб унча узоқ эмас. Лекин директор қошига юрган сари хаёлларим бошқача йўналиш ола бошлади. “Қизиқ, – ўйлардим мен, – нима учун айнан директорнинг ўзи чақиряпти? Икки кун дарс қолдирганим учунми? Нима дер экан?”
Мана, унинг эшиги ёнига ҳам келдим. Тақиллатиб, кирдим. Директоримиз ёши анчага бориб қолган, қалин сочлари ва мўйловига қиров оралаган киши эди. Кенг бичимли жинси шим, сафсарранг кўйлак, ичидан футболка кийган. Уст-боши ниҳоятда озода, замонавий. Имкониятлари кучли, хоҳлаган нарсасини сотиб олиши мумкинлиги юз-кўзидан кўриниб турибди. У қаттиққўл, лекин инсофли одам эди. Биз, ўқувчиларни яхши кўради, лекин буни билдирмайди. Ҳурмат қиламиз. Умуман олганда, уни энг яхши директорлардан бири, дея эътироф этишади.
У биз таҳсил олаётган мактабнинг хўжайини ҳам эди. Ҳаётида нимагаки эришган бўлса, ўз кучи, иқтидори орқали эришган. Камбаўал эмаслигини, биз таҳсил олаётган мактабдан ташқари яна бир нечта кўчмас мулк эгаси эканлиги ҳақида ҳам эшитганман. У биз билан катта ва мустақил одамларга қиладигандек муомалада бўларди. Оўир кунларимизда узундан-узоқ суҳбат қурадиган, доно маслаҳатлари мушкул аҳволдан чиқиб кетишимизга ёрдам берадиган инсон. Қанчалик ёрдам қўлини чўзмасин, бу ҳақда жар солиб юрмасди ҳам.
Директор мутолаа билан банд эди.
– Хўш йигитча, нима хизмат? – деди бошини ортга ташлаб.
– Чақиртирган экансиз. Мен – Жавлонбек Саидовман, Тошкентдан, – инглиз тилида энди яхшигина мурожаат қилар, лекин ҳали ҳам сўзлашувда нуқсонларим бор эди.
– Нима бўлди, дўстим? Икки кун дарс қолдирдингиз?
Бошимни хам қилганимча, индамай туравердим. Кечаси ўўрилар тунаб кетгани ҳақида ёлўон тўқигим келди. Лекин кўпни кўрган, алдамчиларни уялтирадиган ва афсусланишгача мажбур қиладиган бу инсонни алдай олмасдим. Яхшиси, бор гапни айтишим керак. Шундай қилдим ҳам. Пулсизликка дучор қилган очиққўллигим ҳақида батафсил сўзлаб бердим.
– Хўш, ёшинг нечада? – сўради директор гапимни тугатганимдан сўнг.
– Ўн олтида.
– Илтимос, ўз Ватанинг, оила аъзоларинг ҳақида сўзлаб бер.
Мен Ўзбекистон, урф-одатларимиз, анъаналаримиз, уйимиз ва оиламиз ҳақида узоқ гапирдим. Директор диққат билан эшитди. Кейин савол берди:
– Ота-онанг ким, нима билан шуўулланишади? Улардан маслаҳат ва ёрдам сўраш керак, деб ўйлайман. Нега уйдагилардан пул сўрагинг келмаяпти ўзи?
– Дадам завод директори булиб ишлайди. Бу ерга жўнатиш учун битта уйимизни сотишга мажбур бўлди. Алматида яшовчи ўртоўи – Муротбек акадан қарз ҳам олди. Энди отам ўша дўстига нима дейди? Ўўлим аҳмоқ, ҳамма пулни кўкка совурибди, дейдими? Йўқ, мен бундай қилолмайман.
– Унда дўстларингдан қарз сўра, беришади. Мен шундай қилган бўлардим.
– Улар шундоқ ҳам зўрўа кун кечиришяпти.
– Унда… Пулингни ким билан бирга сарфлаган бўлсанг, ўшандан сўра.
– Сўрадим. Беришди, лекин кўп эмас. Ўн беш кунларга етказишим мумкин, холос.
– Яхши. Айтайлик, қарз сўрайдиган ҳеч киминг йўқ. Лекин, бу – энди руҳан тушкунликка тушиб, қанотларингни туширишинг керак, дегани эмас. Ҳозирги аҳволингни тушунаман, чорасизлик қопқонига тушиб қолдинг. Ҳатто, бундан ўзгача йўл билан чиқиб кетишни ҳам ўйлаётганинг йўқ. Боши берк кўчага кириб қолгандек сезяпсан ўзингни. Амалга ошмайдиган ишлар ҳақида ўйлаш билан оворасан. Демак, ҳақиқатдан ҳам, ҳеч нарса амалга ошмайди. Сен бошқа нарсалар ҳақида ўйлашинг керак…
Директорнинг сўзлари мени ўйлантириб қўйди.
– Ишлаб пул топ! – ҳозирги ҳолатимдан чиқишнинг энг тўўри йўлини кўрсатди у.
– Қандай қилиб? Ахир мен ҳали ҳеч нарсани билмайман.
– Бундан осони йўқ! – жавоб берди директор жилмайиб. – Пул ишлаб топиш-топмаслигинг каллангга қандайдир фикр келиш-келмаслигига боўлиқ эмас. Жон-жаҳдинг билан ишлайсанми-йўқми, бунинг ҳам аҳамияти йўқ. Асосийси, ўзингга ишонч бўлсин. Ҳаммаси ана шунга боўлиқ.
– Ўзимга ишонч? Ахир бунинг пулга нима дахли бор?
Директор муҳим гапни уқтирмоқчидек ўрнидан турди:
– Айнан дахли бор. Ўзингга бўлган ишончинг мақсад сари интилишга, унга эришишгача ўсиб боради. Муваффақиятингга ишонмасанг, ҳатто ишни ҳам бошлай олмайсан, қўлларинг бўшашиб қолади.
Бу гапни эшитиб, яқинда рўй берган бир воқеа эсимга тушди.
– Бир ҳафта аввал ўз ватаним ҳақидаги ҳикоя билан сўзга чиқишим керак эди, – дедим. – Инглизчани тўлиқ билмаганим учун роса ҳаяжонландим. Кечаси билан ухламадим. Далилларни ўйладим, улардан энг эътиборлиларини танлаб олдим. Сўзга чиққанимда эса қўрқувни енгдим. Илк сўзларимданоқ эшитаётганларнинг диққатини ўзимга жалб қила олдим, “аъло” баҳо олдим. Ўзимга ишончим бўлмаганида, шунчалик пухта тайёрланмасдим. Ҳаммасини ўз оқимига ташлаб қўярдим.
– Жуда зўр! – деди директор тантанавор оҳангда. – Мана шу: ишончнинг айнан ўзгинаси!
– Аммо, назаримда, ўзимга бўлган ишончим ҳали унча катта эмас, – дедим мен.
– Тўўри. Лекин буни тузатса бўлади. Ўзингга нисбатан ишончни кучайтириш учун нималар қилиш лозимлигини билишни истайсанми?
– Албатта! – жавоб бердим мен.
– Унда диққат билан қулоқ сол. Тоза дафтар олгин-да, муқовасига “Муваффақият кундалиги” деб ёз. Бу дафтарга амалга оширган барча ишларингни қайд этиб чиқ. Ҳар куни ёз, муваффақиятларингни топа бил. Улардан ҳаммасиям катта ва кўзга кўринарли бўлмайди. Майли, кичик муваффақиятлар бўлсин, лекин қоидага риоя қил: уларнинг сони бештадан кам чиқмасин. Муваффақият эканига иккиланганингда ҳам, ютуққа киритавер. Ҳисобингда қанча кўп ютуқ бўлса, ўзингга ишончинг ҳам шунча юқори бўлади.
Директор бир оз сукут сақлади.
– Сенга ким ёрдам қўлини чўзишини биламан! – деди кейин. – Бир вақтлар менга йўл-йўриқ кўрсатган дўстим бор. Исми Миклош. У бизнинг фахримиз, машҳур одам. Балки эшитгандирсан?
– Йўқ, – бош чайқадим мен.
– Миклош муваффақиятга эришиш сирларини очгани туфайли зафар қучган. Сенга, ҳеч бўлмаганда, ютуқларга эришиш йўлларини биладиган одамлардек фикр юритишни ўргатади. Ҳақиқатдан ҳам пул ишлашни ва бойиб кетишни хоҳлайсанми?
– Албатта. Энг катта мақсадим шу!
– Улкан мақсад, орзу, бу – ютуқнинг энг биринчи ва асосий шарти. Лекин биргина орзунинг ўзи камлик қилади, уни омад ҳақидаги билимлар билан тўлдириш лозим. Жаноб Миклош сенга ёрдам беради. Ёдингда тут: ютуқларга эришган ҳар қандай инсоннинг ҳам мураббийси бўлган. Миклошдан сенга мураббийлик қилишини илтимос қиламан. Бунга эътироз билдирмайсан, деб ўйлайман? – шу сўзларни айтиб, у Австралия харитаси ёнига борди ва кичкина шаҳарчани белгиловчи нуқтани кўрсатди. – Жаноб Миклош мана шу шаҳарда яшарди. У ерда бўлганмисан?
– Йўқ , албатта.
– Унда таваккал қилиб кўр. Жаноб Миклошнинг ҳузурига бор. Балки у сенинг олўа силжишингга ёрдам берар. Топишинг қийин бўлмайди, уни ҳамма танийди.
– Ўқишим -чи? Дарс қолдираман-ку!
– Сенга бир ҳафта жавоб. Ўқитувчиларга айтиб қўяман, хавотир олма. Мана йўлингга пул, кейин қайтарарсан. Мана бу эса тавсиянома. Жаноб Миклошнинг манзилини ҳам ёзиб бераман…
Директорга чин кўнгилдан ташаккур билдирдим, лекин… “Шунча узоққа бориб нима қиламан? Ўша бойлик сирларини ўзи айтса ҳам бўларди-ку!» деб ўйладим ичимда. Мени шу каби саволлар қийнарди. Кейин эса, шундай бўлгани маъқул, деган қарорга келдим. Ўйлашимча, жаноб Миклош бойликка элтадиган йўлни олдиндан кўра биладиган одам.

http://biznestrener.uz/yosh-tabirkor/116-besh-dengiz-osha-ehud-keksa-millionerning-ugitlari-ravshanbek-honniezov-asari-2-1179ism.html

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Устозим рауф парфи – устозга шеърий эҳтиром

Бошқа шоирларда қандоқ, билмадим, аммо мен ёзган шеърларимни ўз танқидимдан бир неча бор ўтказмагунча эълон қилишни истамайман. Баъзи шеърлар эса  умуман нашр этилишига ...

Мeҳробдан чаён-қув одам экан

Сафар бўзчи дарбозадан кирганда, ичкаридан ясамол бир хотин чиқиб қолди. Мундай яхши кийинган ва ҳусндор хотинни ул ўз умрида биринчи мартаба кўргани учун бўлса керак, хотин ...

Мусулмонқул истибдодига хотима

Учинчи бўлим 1. МУСУЛМОНҚУЛ ИСТИБДОДИГА ХОТИМА Мусулмонқулнинг аҳоли устига бўлған жабру зулми ҳаддан ташқари кетди. Унинг истибдоди ўзга шаҳар-ларга унча сезилмаса ҳам, ...