ЭҲТИЁТ БЎЛИНГ, СОҚОЛ!

Ўзи сериал деганини камдан кам кўраман. Телеканалларимиздан бирида намойиш қилинадиган телесериалга қизиқиб қолиб, уни мунтазам кўра бошлагандим. Аммо кейинги пайтларда ғалати ҳодисанинг гувоҳи бўлдим: қаҳрамонлардан баъзилари гапираётган пайтда уларнинг қиёфаси ўрнига умуман суҳбатга алоқаси бўлмаган, аммо шу телесериалдан олинган табиат манзаралари кўрсатила бошлади. Аввалига тушунмадим: бу лавҳаларнинг ушбу қаҳрамонларга нима алоқаси бор? Кейин суриштириб билсам, айнан соқоли бор қаҳрамонлар гапираётган пайтда шунақа лавҳаларни кесиб, ҳалиги “соқолтойлар”нинг юзини “ёпишаркан”.

Шу-шу ушбу сериал эфирга кетадиган бўлса, ортиқча асабийлашмаслик учун бошқа каналга ўтадиган бўлиб қолдим.

Аввало, айтиб қўяй, мен соқол қўйишга тарафдор ҳам, унга қарши ҳам эмасман. Соқол қўйиш ёки қўймаслик ҳар кимнинг ўз иши. Қолаверса, инсоннинг яхши ё ёмонлигини, ҳақ ё ноҳақлигини, иймонининг даражасини, ҳатто эркак ёки эркак эмаслигини ҳам соқол белгиламайди. Аммо, кейинги пайтларда “соқолга тарафдор” бўлиб кўринмаслик учун айрим телеканаллар раҳбарлари йўл қўяётган бундай ҳаракатларин кўриб, кулишни ҳам, куйишни ҳам билмайсан киши.

Қизиғи, ушбу сериалнинг диний мавзуга заррача алоқаси йўқ. Аммо, нима учун айнан соқолли қаҳрамонларнинг юзини кўрсатмасликка уринишни ҳечам тушунолмадим. Мақсад нима ўзи? Ёшларни ушбу сериал қаҳрамонларига тақлидан соқол қўйишларига йўл қўймасликми? Агар шу усул билан соқолнинг оммалашишига қарши курашиш мумкин, деб ўйлаётганлар бор бўлса, улар қаттиқ адашишади. Соқол қўйгиси келган одам Туркия, Мексика ёки Озарбойжоннинг қайсидир сериалини кутиб ўтирмайди. Қўяверади.

Ўзи, бундай усуллар муаллифлик ҳуқуқига тўғри келармикин? Ушбу телесериални суратга олган хорижлик киноусталар ўз асарлари не куйга тушганини кўришса, қай аҳволга тушишаркин? “Барака топкурлар, агар юрагингиз дов бермаса, бизни сериални бунақа “бежагандан” кўра, тинчгина эфирга бермай қўя қолинглар” дейишмасмикин?

Бошқа телеканалларда ҳам шундай ҳаракатлар бошландимикин, деган ўйда қолганларига ҳам бирма-бир “мўралаб” чиқдим. Хайрият, ҳозирча бошқаларида бунақа ҳолатни кузатмадим. Қолаверса, муборак Рамазон ойида диний мавзудаги бир қанча сериалларнинг намойиш этилишига ҳам ҳеч ким қаршилик кўрсатмаганди.

Аммо, шу ҳолатда кетаверса, ушбу телеканал раҳбариятининг “антиқа услуби” бошқа телеканалларга “юқмасмикин” деган хавотирдаман. Акс ҳолда, совет даврида суратга олинган “Навоий”, “Улуғбек хазинаси”, “Бобур” сингари видеофильмларни ҳам тез орада телеэкранда фақат овозини эшитадиган бўлиб қолсак керак…

Муаллиф: Рустам Иқбол

(Муаллифнинг “Фейсбук”даги саҳифасидан олинди)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мирзиëев электр ва газ учун ҳақ ундирадиган “полиция” тузди

  Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро ...

Қирғизистондаги тӯртта пансионат ӯзбекистонга қайтарилади

Жӯқӯрғу Кенгешнинг Иқтисодий ва фискал сиёсат бӯйича қӯмитаси бугун Иссиқкӯл соҳилида жойлашган тӯртта пансионатни Ӯзбекистонга қайтариш бӯйича битимни тасдиқлади. ...

Аёлларнинг “ишид”га қўшилиш сабаблари

Тожикистонда Бирлашган миллатлар ташкилоти молиявий ёрдами билан аёлларнинг “Ироқ Шом исломий давлати” террористик гуруҳига қўшилиши сабаблари ўрганилмоқда. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400