Ўзбекистон халқаро Consumers International ташкилотининг аъзоси

Ўзбекистоннинг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Халқаро истеъмолчилар ташкилоти – Consumers Internationalнинг тўлақонли аъзоси бўлди.

Ўзбекистонни ушбу нуфузли ташкилотга аъзо қилиш ҳақидаги қарор шу йил март ойида бўлиб ўтган Consumers International бошқарув раҳбарияти йиғилишида қабул қилинган эди.

Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси Жаҳонгир Саримсоқов бошчилигидаги делегация Лондонга келди ва Consumers International ташкилоти раҳбарлари билан учрашди.

Consumers Internationalнинг Бош директори Аманда Лонг Жаҳонгир Саримсоқовга Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ушбу халқаро ташкилотга тўлақонли аъзо бўлганини тасдиқловчи сертификатни топширди.

ЎИҲҲҚЖФ Матбуот хизматиФото муаллифлик ҳуқуқиЎИҲҲҚЖФ МАТБУОТ ХИЗМАТИ

Лондондаги мулоқотлар чоғи Ўзбекистон истеъмолчиларининг федерацияси фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи видео лавҳа намойиш этилди.

Халқаро ташкилот раҳбарларига Ўзбекистон Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси 14 та ҳудудий бирлашмани, 195 шаҳар ва туман жамиятларини бирлаштириши маълум қилинди.

Мамлакатда истеъмолчилар ҳуқуқлари тушунчасини кенг оммага етказиш, истеъмол маданиятини юксалтириш мақсадида салмоқли тарғибот ишлари амалга оширилаётгани қайд этилди.

Аммо кўп соҳаларда бўлгани сингари Ўзбекистонда ҳам ҳамма ўзининг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларини яхши билмайди, Consumers International билан Ўзбекистон истеъмолчилари федерацияси ўртасидаги ҳамкорлик ўзбекистонликларнинг бу борадаги бохабарлигини яхшилашига умид қилинмоқда.

Манба: bbc.com

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент шаҳар ҳокимининг тадбиркор билан ёввойи «самосуд»и ҳақида

Тошкент шаҳар ҳокимининг тадбиркор билан ёввойи «самосуд»ини кўриб, бир-икки фикр айтишни жоиз деб билдик. Кимга қанақа билмадиг-у, лекин жуда хунук ва ёввойи йўл билан ...

Ўзбекистонда электр энергияси, газ ва бензин нархи ошди

Ўзбекистонда 15 августдан бошлаб электр энергияси, табиий газ, бензин ва дизель ёқилғисининг янги нархлари кучга кирди, деб ёзади “Кун.уз” сайти. Адлия вазирлиги ...

Давлат бюджети маблағларининг талон-торож қилиниш ҳолатлари ортиб бормоқда

Жорий йил 91,4 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди, 2018 йилнинг мос даврида эса ушбу кўрсаткич 38,3 млрд сўмни ташкил этган. Давлат молиявий назорати департаменти ...