Энг кўп ўртача иш ҳақи Тошкентда, энг ками эса Наманганда – Статистика қўмитаси

Тошкент шаҳрида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 2 252,1 минг сўмни ташкил этган

2018 йил январ-июн ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақининг юқори миқдори Тошкент шаҳрида қайд этилди, деб маълум қилди Давлат статистика қўмитаси.

Маълумот берилишича, Тошкент шаҳрида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 2 252,1 минг сўмни ташкил этган бўлиб, республикадаги ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан 140 %га кўпдир.

Ўзбекистонда қайси соҳа ходимлари маоши энг тез суръатларда ортганлиги маълум қилинди

Навоий вилоятида бу миқдор 2 153 минг сўмни (133,8 %) ва Тошкент вилоятида 1 768,5 минг сўмни (109,9 %) ташкил этган.

Бу кўрсаткич Наманган вилоятида 1 263,3 минг сўмни (78,5 %), Самарқанд вилоятида 1 273,6 минг сўмни (79,2 %) ташкил этиб, бошқа ҳудудларга нисбатан кам миқдорга эга бўлган.

Статистика қўмитасининг таҳлилига кўра, 2018 йил январ-июн ойларида Ўзбекистонда ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи 1 609,1 минг сўмни ташкил этган. Бунда иш ҳақига устама, мукофот, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар, компенсация ва ишланмаган вақт учун ҳақ каби тўловлар киритилган, шунингдек унинг таркибида жисмоний шахслар даромад солиғи, ижтимоий суғурта ва касаба уюшмасига тўловлар ҳам мавжуд.

Манба: Sputnik

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«андижонча фонограмма». ногиронларга уй бериб, қайтариб олиш томошаси

Ўтган 2017 йил бошида давлат раҳбари ташаббуси билан бошланган юксак инсоний лойиҳалардан бири — меҳнатга лаёқати чекланган, ногиронлиги бўлган юртдошларимизга имтиёзли ...

Ўзбекистон истеъмол нархлари ўсиши бўйича собиқ ссср ҳудудида биринчи ўринни эгаллади

БелаПАН томонидан ўтказилган миллий статистика органлари маълумоти таҳлилига кўра, тўққиз ой якунлари бўйича Ўзбекистонда нархлар 8,1%га ошди. Ўзбекистон 2018 йил ...

Қирғизистон: коррупцияга қарши курашишдан тушган маблағ учун очилган маҳсус ҳисобга 255,5 млн. сом йиғилди

Қирғизистон миллий валютаси сом Коррупцияга қарши курашишдан тушган маблағ учун очилган маҳсус ҳисобига  255 миллион 509 минг 77 сом йиғилган. Бу ҳақда Қирғизистон Молия ...