Жиззах ҳокими фермерларни режадан ортган ғалласи пулига машина олишга мажбурламоқда

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев ғалла топшириш режасини бажарган фермерларнинг ортиб қолган буғдойини давлат нархида сотишга ва уларни Асакада ишлаб чиқарилган автомобилларни кредитга сотиб олишга мажбурламоқда.

Жиззах вилоятининг Зафаробод туманидаги исми сир қолишини сўраган фермерлардан бири 12 июль куни режадан орттирган ғалласининг давлат нархида мажбуран ўриб олинганидан шикоят қилди.

“Давлат биздан буғдойнинг килосини 750 сўмдан сотиб олаяпти. Агар, мисол учун режадан орттирган 50 тонна буғдойимни давлат сотиб олса бу 37,5 миллион сўм бўлади. Агар бу буғдой ўзимда қолиб, бозор нархи, 1600-1700 сўмдан сотганимда эди, камида 80 миллион сўм бўларди. Кўраяпсизми, мен 42,5 миллион сўм ютқазаяпман. Ҳоким вилоят режасини бажариш учун ана шу “ҳийла”ни ўйлаб топди. Гўё, илғор фермерларни тақдирлагандай бўлиб, аслида бизни шилиб оляпти”, дейди фермер.

Исми сир қолишини сўраган жиззахлик бошқа фермернинг айтишича, режадан ташқари 30 тонна буғдойи бўлган фермерга Спарк, 40 тоннага Равон, 50 тоннага Жентра, 100 тоннага Каптива автомобилини мажбуран сотиб олиш мажбурияти юклатилган.

“Давлат нархида сотиб олинган буғдой билан машина нархининг бир қисми қопланаяпти. Қолганига “Халқ банки”дан кредит расмийлаштирилаяпти. Бу кредит фермернинг буғдой ва пахтаси пулидан ушлаб қолинади экан. Кредит фоизи ҳам бизнинг бўйнимизда қолаяпти. Агар машина олмасанг, қолган буғдойингни ўриб олгани комбайн бермайман¸ деяпти”, дейди фермер.

Зафаробод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев фермерларнинг режадан ортган буғдойига аралашмаганини айтди. “Ҳа, ўзлари шартнома қилиб олишаяпти, ҳеч ким уларни мажбурламаган. Бизда қанча фермер машина олганини билмайман, бу ишларга мен аралашганим йўқ”, деди Зафаробод тумани ҳокими Иброҳим Қаршибоев.

Жиззах вилояти ҳокимлигининг ўзини таништирмаган мулозими вилоят ҳокимининг топшириғи билан Асакадаги “GM O’zbekiston” қўшма корхонасидан фермерларга сотиш учун 300 та автомобиль олиб келинганини тасдиқлади. Мулозим бу автомобиллар илғор фермерларни тақдирлаш учун келтирилганини айтди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Абдимухтор  эргашев молия вазирига ўринбосар бўлди

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 17 сентябрдаги 4457-сонли қарори билан Абдимухтор Эргашевич Эргашев молия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. ...

Эврил туронни қутлаймиз

Бугун том маънодаги элсевар, атоқли, туғма иқтидорли адиб, закий инсон Эврил Турон (Мамадали Маҳмудов) ӯзининг 75 ёшини қаршилаётир. (more…)

Фориш туманида чўпонни уриб, 215 бош қўйни ҳайдаб кетган жиноятчилар ушланди

ИИВнинг маълумотига кўра, Шу йил 15 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида фуқаро М.А. ИИБга мурожаат қилиб, жорий йилнинг 14 ноябрь куни 3 нафар номаълум шахс уни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400