Ўзбекистондаги болалар боғчасида тарбиячи олти ёшли қизалоқнинг устига шўрва тўкиб юборди

Ўзбекистондаги болалар боғчасида тарбиячи олти ёшли қизалоқнинг устига иссиқ шўрва солинган кастрюлкани тушириб юборди, дейилади Мактабгача таълим вазирлигининг Facebook’даги расмий сайтида.

Вазирликнинг хабар қилишича, тушлик беришдан аввал тарбиячининг ёрдамчиси югуриб келаётган қизчани пайқамасдан у билан тўқнашиб кетган ва шу тариқа қизчанинг устига иссиқ овқат тўкилиб кетган. Таълим муассасаси ходимининг эҳтиётсизлиги оқибатида қизча иккинчи ва учинчи даражали куйиш жароҳатини, шунингдек, чап кўз қовоғи атрофидан жароҳат олди.

Кейинчалик маълум бўлишича, болалар боғчаси раҳбарияти тез ёрдам чақиришни ўзига эп кўрмади ва туман мактабгача таълим бўлимига ҳодиса ҳақида маълумот бермаган.

«Ҳодисани ўрганиш натижасида болалар боғчаси маъмурияти воқеага бефарқ бўлгани аниқланди: тез ёрдам чақирилмади, тарбиячи ҳам, боғча мудираси ҳам даволаниш даврида қизчанинг саломатлиги билан қизиқмаган, мудира ота-она билан учрашмаган, айбдорларни жазоламаган, келажакда бу каби ҳодисалар такрорланмаслиги учун чора кўрмаган. Бундан ташқари бу факт мактабгача тарбия туман бўлими раҳбариятидан беркитилган», –дейилади вазирлик хабарида.

Муассасанинг ойдинлик киритишича, айни дамда тарбиячи ишдан бўшатилган, болалар боғчаси ходимларининг малакаси юзасидан суриштирув ишлари давом этмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Давлатназар рўзметов озод этилди

29 октябрь куни  хизмат вазифасини ўтаётган пайтда, Қўшкўпир тумани ИИБ ходимлари томонидан Урганч шаҳрида ушланган журналист озодликка чиқарилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар ...

Телевизор пультини боссангиз, ватан ҳақидаги баландпарвоз гапларни эшитасиз

Адабиётшунос Иброҳим Ҳаққул бугунги ўзбек жамиятида учраётган иллатларни қаттиқ танқид остига олди. Унинг фикрича, жамиятимизда ёшларнинг эркин фикрлаши, журъатига дахл ...

Хоразмда номаълум йиртқич бир ҳафтада 20 та қўйни бўғизлади

Ўтган ҳафтада Хоразм вилоятининг Шовот тумани Беруний қишлоғидаги «Уста-Ҳунарманд» маҳалласида номаълум йиртқич ҳайвон йигирмата қўйни ўлдирган, деб ёзмоқда«Дарё.уз». Фото: ...