Тожикистонда қизининг тўйига бир ой қолганида эр-хотин ўз жонига қасд қилди

Тожикистон шимолидаги Конибодом шаҳрида эр-хотиннинг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ ҳодиса тергов қилинмоқда. Хабарларга кўра, қизларининг тўйига бир ой қолганида эр-хотин ўз жонига қасд қилган.

Конибодом шаҳар прокуратурасидаги манбанинг айтишича, Пулодон қишлоқ кенгашида истиқомат қилувчи Муроджон Ғаниев 13 июлдан 14 июлга ўтар кечаси ўз уйида ўзини осган. «14 июль куни эрта тонгда унинг хотини Шоирахон Ғаниева ва 19-ёшли қизи таксида Фарғона канали томон йўлга чиққан, уларнинг мақсади чўкиб кетиш эди. Ҳодиса яқинида бўлган такси ҳайдовчиси фақат қизни қутқариб қолишга муваффақ бўлди», – дейди манба. Муроджон Ғаниев ва Шоирахон Ғаниева 42 ёшда эди.

Прокуратура бир оила аъзоларнинг ўз жонига қасд қилиши билан боғлиқ ҳодисани тергов қилмоқда. Терговчилар уларни бу қадамни қўйишига нима мажбур қилгани ноаниқ эканлигини айтишмоқда. Ягона гувоҳ бўлмиш – таксичилар томонидан қутқарилган қиз ўзини йўқотиб қўйгани боис саволларга аниқ жавоб бера олмаяпти.

Пулодон қишлоқ кенгаши ходимларидан бири Аюбжон Тоҳировнинг айтишича, эр-хотин 16 июль куни дафн этилди. «Менга маълум бўлишича, Муроджон ва Шоирахон қизларининг 13 августга белгилаган тўйига тайёргарлик кўраётган эди. Куёв пул топиш учун Россияда меҳнат қилади», -дейди Тоҳиров.

Конибодомлик журналист Маҳмуди Ашурмаҳмад ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида дастлабки тиббий кўрик натижасида қизлари бокира чиқмагани учун эр-хотин ўз жонига қасд қилгани ҳақида ёзди.

Тожикистонда никоҳни расмийлаштирмоқчи бўлганлар тиббий кўрикдан ўтишлари ва соғлиқлари ҳақидаги тиббиёт маълумотномани ФХДЁга топширишлари керак. ВИЧ, гепатит ёки бошқа касалликларига чалинганларнинг турмушга чиқиши ёки уйланиши тақиқланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бир пайтда «овир» ва хорижга чиқиш паспорти билан ҳаракатланиш мумкинми?

Хорижга чиқиш паспорти ва стикер биргаликда амалда тенг қўлланилмайди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси бўлим бошлиғи, полковник Санжар Қосимов Kun.uz'га ...

Тошкентдаги 70 ўринли шифохонада 140 та ўрин яратилган ва тиббий жиҳозлар, асбоб-ускуналар эскириб кетган

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мухаррам Дадахўжаева Тошкент вилоятининг Тошкент туманида ўтказган ўрганишлари давомида туман тиббиёт бирлашмаси, шифохона, қатор ...

Ўзбекистонда шу кунга қадар таълим сифатини баҳолаш бўйича аниқ мезонлар бўлмаган

Ўзбекистонда мактаб ва мактабгача таълим муассасалари фаолиятини баҳолаш бўйича янги мезонлар ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Тошкентда «Таълим сифатини таъминлаш ва баҳолаш: Халқаро ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400