Ўзбекистон, ОВИР: Милиция аэропортда таниқли рассом Ёқубжон Сиддиқовнинг паспортини олиб қўйди

Ёқубжон Сиддиқовнинг асарлари тараққий этган давлатларда сақланади

Орган ходимлари 3,5 йилдан бери Туркияда яшаб, Ўзбекистонга қайтаётган рассом Ёқубжон Сиддиқовнинг паспортини аэропортда олиб қўйган. Милиция паспортни олиб қўйишни муддати битган ОВИР билан изоҳлаган.

Рассомнинг турмуш ўртоғи Дилдора Туляганова Президент Шавкат Мирзиёевга қилган мурожаатида милиция ходимларининг иши қанчалик тўғри эканлигини сўраган.

Дилдора Туляганованинг ёзишича, Ёқубжон Сиддиқов ОВИР муддати ўтиб кетган паспорт билан Қозоғистонга келиб, яна Туркияга қайтиб кетган. Милиция буни қонунни бузиш деб топган ва паспортни олиб қўйган.

“Ҳурматли Шавкат Мирамонович, сиз юритаётган сиёсатингизга, бу каби ходимларнинг ҳатти-ҳаракатлари зид иш эмасми? Нима сабабдан фуқаро ўз Ватанига бемалол, эркин кириб келолмайди? Нега милиция ва бошка ходимлар чет элда яшаб, Ўзбекистондан ёрдам сўрамаган ҳолда, ўз аравасини, рўзғорини тебратиб юриб, Ўзбекистонни яхши ном билан танитиб, кургазмалар очсаю, инсонга Ватанига киришда бу каби қўпол муносабатда бўлса ва қўлидан паспортини олиб қўйса”, дейди Дилдора Туляганова.

Ёқуб Сиддиқов — Ўзбекистон рассомлар академияси аъзоси. Рассомнинг асарлари Амир Темур музейи ва Ўзбекистон Миллий банки галереясида сақланади.

Ёқуб Сиддиқовнинг суратлари бундан ташқари АҚШ, Британия, Франция, Германия, Миср, Туркия, Хитой, Япония, Австралия, Канада, Россия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон каби давлатлардаги хусусий ва давлат коллекцияларида сақланади.

ОВИР муаммоси

Ўзбекистон фуқароларига чиқиш визаси берадиган дунёдаги саноқли давлатлардан бири ҳисобланади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ОВИР фуқароларга кўплаб ноқулайликлар туғдиришини айтишади.

Улар ҳукумат ОВИРни фуқароларни назорат остида ушлаб туриш ва керакли вақтда босим ўтказиш воситаси сифатида фойланиб келаётганини урғулашади.

Ҳаттоки отаси ёки онаси ҳуқуқ ҳимоячиси бўлган фарзандлар ҳам четга чиқиш визаси олишда тўсқинликларга дуч келаётган ҳолатлар мавжуд.

Журналист ва инсон ҳуқуқлари фаоли Малоҳат Эшонқулованинг қизи, 24 ёшли Зарнигор Алимбекова ОВИР ололмаётган фуқаролардан бири.

Алимбекова унга ОВИР бермаган Ички ишлар вазирлигини судга берди. Бироқ маъмурий ишлар бўйича Тошкент шаҳар суди унинг аризасини қондирмади.

Орган ходимлари сартарош Зарнигорга Алимбековага мамлакатдан чиқишга изн бермасликни “давлат сири” деб изоҳлашдан бош тортган.

Ўзбекистонда чет элга чиқиш паспорти 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб жорий этилиши айтилган.

Ушбу паспорт ОВИРга барҳам бериши кутилмоқда. Бироқ ҳуқуқ ҳимоячилари Ўзбекистон расмийлари энди ўзлари истамаган одамларга чиқиш паспорти бермаслик билан босим ўтказишда давом этишидан хавотирга тушишган.

BBCUZBEK.COM

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Жиззахда қарздор миб ходимининг бошига тош билан урди

Жиззах вилояти Зарбдор тумани фуқароси уйига қарзларини ундириш мақсадида келган МИБ ходимининг бошига тош билан урди. Бу ҳақда МИБ матбуот хизматига асосланиб «Дарё» ...

Мурод муҳаммад дўст билан суҳбатни чоп этган газета бош муҳаррири ишдан олинди

"Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетаси бош муҳаррири Ўктам Мирзаёр ишдан олинибди. Minbar манбасига кўра, Ўктам Мирзаёр газетанинг янги сонида ёзувчи Мурод Муҳаммад Дўст ...

Туробжон жўраев иши бўйича тергов якунланди. иш судга оширилган

Самарқанд вилоят собиқ хокими Туробжон Жўраевга нисбатан тергов якунланди, иш судга оширилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда. Бугун, 24 декабрь куни, «Тараққиёт ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400