Ўзбекистонда Wi-Fi тармоғидан фойдаланувчининг шахсини тасдиқлаш мажбурий бўлди

Фойдаланувчи ўз шахсини мобил телефон рақамлари орқали ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотлар (чипта, меҳмонхонадан рўйхатдан ўтиш маълумотлари) орқали тасдиқлаши мумкин.

Янги таҳрирдаги Интернет хизматларини кўрсатишнинг янги тартибида очиқ Интернет тармоғидан фойдаланиш бўйича талабга мувофиқ, ҳар бир фойдаланувчи очиқ Интернет тармоғидан фойдаланаётганда шахсини тасдиқлаши зарур, деб хабар берди Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ахборот хизмати.

Хабар қилинишича, Адлия вазирлиги томонидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг “Маълумотлар узатиш тармоқлари, жумладан янги таҳрирдаги Интернет хизматларини кўрсатиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғи рўйхатга олинди.

Пассажирка метро пользуется планшетным компьютером
© SPUTNIK / АЛЕКСАНДР КОЖОХИН
Янги киритилган тартиб-қоидага кўра, фойдаланувчи ўз шахсини мобил телефон рақамлари орқали ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотлар (чипта, меҳмонхонадан рўйхатдан ўтиш маълумотлари) орқали тасдиқлаши мумкин. Фойдаланувчи мобил телефони орқали шахсини тасдиқламоқчи бўлса, чекланган муддатда фаолият кўрсатувчи (10 дақиқадан кўп бўлмаган) ҳамда фойдаланувчининг телефон рақамига СМС-хабар тарзида юборилган бир марталик кириш пароли (OTP – One Time Password) дан фойдаланилади.

Wi-Fi хизмати ташкилотчиси фойдаланувчининг телекоммуникация тармоқлари орқали узатилаётган шахсий маълумотлари ҳамда хабарларининг махфийлигини таъминлаши шарт. Мазкур ҳолат бўйича чекловлар қонунчиликда кўзда тутилган ҳолатларда амал қилиши мумкин.

Wi-Fi хизматларининг сифатли кўрсатилиши устидан назорат Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси зиммасига юклатилади.

Манба: sputniknews-uz.com

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент вилоятида таъмирга ҳам яроқсиз 53та мактаб мавжуд

Тошкент вилоятида жами 869 та умумтаълим мактаблари мавжуд бўлиб, уларнинг қуввати 448350 ўқувчини қабул қилиш имкониятига эга. Мактабларнинг 53 таси 1936-1960 йиллар ...

Агрипина шин: “ўзбекистонда болалар учун тўғри овқат пиширадиган ошпазлар йўқ”

Мактабгача таълим вазири Агрипина Шин боғчаларда ошпазлар етишмаслиги муаммосини тилга олди: “Болаларда овқат сифати — энг оғриқли масала. Биз тегишли ташкилотлар билан ...

Ҳокимлар евол-ютсанинг қайси босқичида?

Ким // нима қандай ейди? Масалан, товуқлар қўқитиб ейди, маалимлар ўқитиб ейди, пишаклар ҳуркитиб ейди, прокурор қўрқитиб ейди. Эчкилар тергилаб ейди, мелиса турткилаб ейди, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400