Мирзиёев Каримов замонида мактаб ўз ҳолига ташлаб қўйилганини тан олди

Президент Шавкат Мирзиёев умумий ўрта таълим соҳасига бағишланган мажлисда мактабларнинг, ўқитувчиларнинг, умуман халқ таълимининг аҳволи аянчли кўринишга келиб қолганини тан олган.

“Афсуски, 20 йилда асосий эътиборни коллеж ва лицейларга қаратиб, умумтаълим мактаблари фаолиятини замон талабларига жавоб берадиган яхлит бир тизимга айлантириш бўйича ҳеч қандай иш қилинмади десак айни ҳақиқат бўлади”, дея Президент Мирзиёевдан иқтибос келтирди давлат телерадиокомпанияси.

Энг ачинарлиси, энг шарафли касблардан деб кўриб келинган ўқитувчининг жамиятдаги мавқеъи тушиб кетди.

Ўзбекистонда 1 октябрь – Устозлар ва мураббийлар куни дея баландпарвоз ном берилган эса-да, ўқитувчиларнинг елкасига юклатилган вазифалар ортиб борди.

Бундан ташқари, маҳаллий ҳокимларнинг оммавий сафарбарликда таянадиган асосий кучлари маориф ва тиббиёт тизимлари ходимлари бўлди.

Пахта чопиғи ёки яганага одам керак бўлса ҳам, кўчаларни тозалаш ва пахта йиғим-теримида ҳам калтак мактаблар ўқитувчиларининг бошида синадиган бўлиб қолди.

Қарийб 2 йилдан буён мамлакатда мажбурий меҳнатга чек қўйишга жиддий киришилгани эълон қилинган, президент ва бош вазир раҳбарларни оқибатларидан бир неча бор жиддий огоҳлантирди, самарқандлик ёш ўқитувчи Диана Еникееванинг ўлимидан кейин ўқитувчи ва шифокорларни ободонлаштириш ишларига жалб қилган мансабдорлар жазоланиши ҳақида Президент Шавкат Мирзиёевнинг махсус қарори қабул қилинди.

Бироқ текин ишчи кучига таянишга ўрганиб қолган раҳбарларнинг эски одатларидан воз кечиши осон кечмаяпти.

BBCUZBEK.COM

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бизнинг одамлар – ҳақиқатни айтишга юраги бетламайди

Биздаги бу илмилиқ вазият, ҳар доимгидек, совет мероси. СССРда дастлаб барча халқларнинг интеллигенцияси йўқ қилинди (муросасозларгина қолдирилди), кейин эса қатъий цензура ...

Боҳодир чориев мухолифатми ёки тадбиркорми?!

Боҳодир Чориевнинг Ўзбекистонга қайтиши ўзбек халқига нечоғли муҳим?!!! “Бирдамлик” Халқ Демократик Ҳаракати Раҳбари Боҳодир Хон Туркистон Боҳодир Чориев янаям тўлиқроқ ...

Ёрдам беринг: кўзёшларим шодлик ёки ҳасратга дўниши сизнинг ихтиёрингизда.

Ассалому алайкум, мени танийсиз. Қанчалик танийсиз? Асосан, ижодкор деб, тўғрими? Қаерлик эканим, қаерда яшашим, қаерда ишлашим ва шу кабилар. Борингки, дардмандлигимни ҳам ...