Туркман президентининг қариндошлари ўзлари учиб кетишлари учун йўловчиларни самолётдан туширишди

Президент Бердимуҳамедовнинг яқин қариндоши оила аъзолари билан барча йўловчиларни самолётдан туширди ва ўзлари учиб кетди.

“Озодлик”нинг бир-биридан мустақил манбаларининг айтишларича, бу воқеа таҳминан бир ой муқаддам Туркменабат-Ашхабод йўналишида юз берган. Бунинг натижасида қўлларида чиптаси бўлган160 нафар йўловчи рейсга қўйилмаган. Президент Бердимуҳамедовнинг қариндошлари Койтендагдан Ашхабодга қайтаётган эди.

“Озодлик” манбалари Туркменабатдаги аэропорт вакилининг сўзларни келтирмоқда: “Президентнинг яқин қариндоши оиласи билан тўрт кун мобайнида Койтендагда дам олди. Улар ортга қайтишар экан, махсус борт ўз вақтида келмагани боис оддий рейс йўловчиларига учиб кетишга рухсат беришмади, уларнинг ўрнига президент қариндошларининг оиласи учиб кетди. Йўловчиларга тушинтириш беришмади”.

Койтендаг машҳур дам олиш маскани бўлиб Лебап вилоятида жойлашган.

Манбанинг айтишича, президентнинг яқин қариндошлари давлатга тегишли меҳмонхонада истиқомат қилган. Койтендагга фуқоро вертолётида боришган. Улар жўнаб кетгунга қадар туман аҳолиси ҳаракатларда чекловлар билан дуч келди, полиция назорати кучайтирилди.

“Озодлик”нинг бошқа бир манбаси “жанжалли рейс” ҳақида шундай дейди: “Ҳатто, йўловчилар туширилмаганида ҳам самолётда оила аъзлари учун жойлар етарлича эди. Шунга қарамай барча йўловчиларни туширишди. Туширилган йўловчилар ўз норозиликларини билдиришди ва жамоа бўлиб аэропорт раҳбариятига шикоят қилишди”.

Аэропорт хавфсизлик хизмати мажоро кучайишидан хавфсираб қўшимча транспорт топишга уринди, аммо натижа бермади. “Шу тариқа, рейсдан тушириб қолдирилган йўловчилар Лебапдан Ашхабодга эртаси куни йўл олди, зарур иши борлар эса таксида кетишди”, -дея хабар берди “Озодлик” манбаси.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонни ижтимоий ва сиёсий ривожланишига тўсиқ бўлувчи сайловларда қатнашишимиз керакми?

Агарда сайловда мухолифатчи партия ёки ҳеч бўлмаса халқ учун жонини беришга тайёр бўлган блогерлар номзоди қўйилмаса мен кўргазма учун ўтказиладиган сайловларда овоз ...

Бензин нархи нега оширилгани ва унинг инфляцияга таъсири ҳақида расман изоҳ берилди

Бензин нархининг ошиши нефть-газ корхоналарининг самарали ишлаши, Ўзбекистоннинг барча ҳудудларини бензин билан таъминлаш, келгусида ёқилғи-мойлаш маҳсулотлари нархи янада ...

Дилмурод саййид билан учрашув

Суратда: (ўртада) Дилмурод Саййид, Қаҳрамон Мурод ва Рўзибой Азимий Кеча "Бирдамлик" ХДҲ фаоллари - Ҳаракатнинг Ўзбекистон бўйича етакчиси Қаҳрамонхон Маҳмуд, журналистлар ...