Ўзбекистонда 2 мингдан ортиқ алимент тўловчига қидирув эълон қилинган

Ўзбекистонда бугунги кунда 2,3 мингдан ортиқ алимент тўловчига нисбатан қидирув эълон қилинган. Бу маълумотлар Ўзбекистон парламентининг қуйи палатасида бўлиб ўтган давра суҳбатида маълум қилинди, дея хабар берди маҳаллий ОАВ.

«2017 йилда алимент талаблари бажарилмаётгани борасида судлар томонидан 47,4 мингта, 2018 йилнинг биринчи чорагида эса – 11,8 мингта ариза берилган. Ўтган йилижиноий ишлар бўйича судлар томонидан алимент қарздорларига нисбатан 3,7 мингта иш кўриб чиқилган. Шунингдек, 180 минг қарздор барқарор даромади йўқлиги боис алимент тўламаслиги аниқ бўлди», –дея таъкидланди парламентда.

Ўзбек депутатларнинг фикрича, бу каби вазият мамлакатда оилавий жанжаллар ва ажримлар чуқур таҳлил қилинмагани, мавжуд муаммо қамрови ва оқибатлари ўрганилмаётгани сабабли юзага келган. Расмий маълумотларга қараганда, Сирдарё вилояти ажримлар бўйича республикада етакчилик қилмоқда экан.

Ўтказилган тадқиқотларга қараганда, ажрашишларнинг 22,5% эр-хотинлар ўртасида ўзаро тушуниш ва келишув йўқли,15,6%да фарзандсизлик, 15%да оилавий ҳаётга бошқа шахсларнинг аралашуви ва улар ўртасидаги можаролар, 11%да эса мунтазам касб этган алкоголизм сабаб бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ангренда поезд релсдан чиқиб кетиб “дамас”ни босиб қолди

2019 йил 10 сентябрь Тошкент вилояти Ангрен шаҳри ҳудудидан ўтувчи “Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон-Андижон орқали-Ўш” автомобиль йўли 173 кмнинг “Облиқ” темир йўл станциясидан ...

Ўзбекистон янги локомотивлар харид қилади

2019-2021 йилларда локомотивлар паркини янгилаш учун жами 226,14 млн АҚШ долларини сарфлаш кўзланмоқда. Бу ҳақда Norma хабар берди. Осиё тараққиёт банки мамлакатга 5 йиллик ...

2019 йилнинг рамазон ойи таҳминан 6 майда бошланади

Ўзбекистонда муқаддас Рамазон ойининг бошланиши янги ой чиқишига қараб 5 ёки 6 майга тўғри келади. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар қилди. Рамазон ойи ...