Самарқандда чақалоқларни ваҳшийларча ўлдирган жиноий гуруҳ устидан ҳукм ўқилди (видео)

Самарқандда сунъий аборт йўли билан туғилган чақалоқлар савдоси билан шуғулланган хусусий шифохона аниқлангани, ушбу шифохона бошқаруви ходимлари тирик туғилган чақалоқларни сохта ҳужжат билан пуллашгани, сотилмай қолган гўдаклар эса қаровсиз қолдирилиб, нобуд қилингани ҳақида хабар берилган эди.

«Ўзбекистон» телеканалида шифокор Наргиз Санахонова ва унинг жиноий шериклари кирдикорларига бағишланган «Бир жиноят изидан» кўрсатуви эфирга узатилди.

 «Бир жиноят изидан» кўрсатувидан кадр.

«Uz24.uz» нашрининг хабар беришича, жиноят ишлар бўйича Самарқанд вилояти судининг ҳукмига кўра, Наргиз Санахонова Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг в, ж, о, п, р бандлари ва бошқа моддалари билан айбли деб топилиб, унга нисбатан узил-кесил 13 йил-у 2 ой озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Унинг жиноий шериги Дилором Насимовага Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисмининг в, ж, о, п, р бандлари, 135-моддаси 3-қисмининг а,г бандлари ва бошқа моддалари билан жиноятлар мажмуи тариқасида 12 йил-у 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.

Мазкур иш бўйича Наргиз Санахонованинг қизи Эъзоза Санахонова ҳам судланган бўлиб, у битта эпизодда қатнашганлиги учун Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисмининг а,г бандлари билан айбли деб топилиб, 5 йил муддатга қамоқ жазоси тайинланди. Бироқ унинг ёши ва талаба экани, қарамоғида укалари борлиги инобатга олиниб, Жиноят Кодексининг 72-моддаси билан 2 йилга синов муддати белгиланди.


Манба: Xabar.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қарийб 10 минг аҳолига хизмат қилувчи тиббиëт пункти “молхонадан баттар аҳволда”

  Авария ҳолатидаги қишлоқ врачлик пункти Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Панжи қишлоғи врачлик пункти ўтган асрнинг 50-йилларида қурилган бинода жойлашган. Қарийб 10 ...

Жаҳонги позилжонов ва жамоаси ўзбекларни шарманда қиляпти

Мен шахсан унинг "Селфи" деган клипидан уялдим. Болаларини қўшибди, президентни қўшибди ва шармандалик маршини куйлабди. Бунақа ялтоқланиш билан нафақат ўзи, Ўзбекистон ...

Дхмдан битта “справка” олиш 40 минг сўмга боради

Zed News телеграм каналининг ёзишича, Давлат хизматлари марказларида битта маълумотнома олиш деярли 40 минг сўмга тушаркан. "Судланганлик ҳақида справка олишим керак эди. ИИБ ...