ЎЗБЕК ТЎЙЛАРИДАГИ ҲИНДУЛАР УДУМЛАРИ

Ҳиндистон ислом динига ҳеч қачон бўйсунмаган. Ҳиндулар ҳар қанча мажбур қилинмасин тилда исломни қабул қилган. Аммо эътиқодда ҳиндуийликни сақлаб қолишган. Шу сабаб энг чигал ислом синкретизми Ҳиндистонда юзага келган. Хаттоки шу аснода ҳиндуийлик ва исломдан дурагайлашган, Сикҳизм дея ном олган янги дин ҳам юзага келган. Кейинчалик ҳиндуийлик ва сикхизм дини элементлари бутун Осиё бўйлаб ислом дини элементи сифатида тарқалиб кетган. Тарихий ҳужжатларни ўрганиш шуни кўрсатадики, бизнинг юртлардан ҳам кўплаб олимлар Ҳиндистонда ўқиб, ўша эътиқодларни бизга ташиб келган. 

Ҳиндистондаги ислом синкретизмини ўрганиш жараёнида тўй маросимлари билан боғлиқ бир аксиологик элемент эътиборимни тортди. Бу келиннинг никоҳга киришдан олдин қизлик оиласи билан хайрлашув маросими экан. Бу маросим ҳиндча “Видоий” ёки “Рухсати” деб номланиб,унда асосан бўлажак келинннинг ота-онадан розилик ва рухсат олиши, видолашиши назарда тутилади. Маросимдаги кульминация қизнинг ота оёғини тавоф қилиб розилигини олиши бўлиб, бу жараён ҳиссиётларга бой тарзда ўтказилар экан.

Ўзбекларнинг қиз чиқариш маросимида ҳам айнан шу элемент бор. Афсус…

Қиз чиқараётган оталар ўйлаб кўринг.. Қиз чиқараётганда уни ҳиндуларнинг одати билан узатиш бизга керакми? Унинг ўрнига қизларимизни Аллоҳдан бахт сўраб, исломий, чиройли дуолар қилиб кузатсак хайрлироқ бўлади.

Ислом олимлари ҳам бунга эътибор берсалар яхши бўларди…

Муаллиф: Анвар Бўронов

Манба: Муаллифнинг “Фэйсбук”даги саҳифаси

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияликлар кредит ботқоғига ботмоқда: банклар хурсанд, иқтисодчилар огоҳлантирмоқда

Банклар кредит маҳсулотларига бўлган талабнинг юқорилигидан хурсанд бўлмоқда, оддий фуқаролар эса эски қарзларни қоплаш учун янгиларини олмоқда. Eurasianet.org маълумотларига ...

Қачонгача дарахт тагига ҳожат чиқарамиз?

Ўзбекистонда жамоат ҳожатхоналарини қуриш ҳақида анчадан бери гапирилади. Ҳа, фақат гапирилади, амалий иш қилинмади ҳозирча. Туризмни ривожлантиришда ҳожатхоналар жуда зарур ...

Самарқандлик қотилларнинг ота-онаси ким?

Самарқанднинг Иштихон туманида бўлган воқеа кўпчиликни ларзага солди. Бир оила йўқ бўлиб кетди. Ҳар бир жамиятда оиланинг оила бўлиб шаклланиши, ўз ўрнини топиши нечоғлик ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400