М.А. Мунтян: Невроз ҳолатидаги шахс (давоми)

III. Невротик (невроз ҳолатидаги) шахс.   

 Сиёсатда шахс феъл-атворининг таянч асоси сифатида унинг ғайришуурий хатти-ҳаракатлари концепти З. Фрейд томонидан яратилган эди. Г. Лассуэллга кўра, шахснинг сиёсий феъл-атвори у туғилган оиласидаги болалик даврида шаклланган ғайришуурий мотивларига асосланади. Невротик (невроз ҳолатидаги) шахсга ўхшаш тип сиёсатда унинг жиддий низоларини катта қилиб кўрсатишда устун келишини таърифлаб айтиш қабул қилинган. Шубҳасиз, Невротик тип ҳар ерда учрайди, лекин сиёсат шахснинг ички ноиттифоқлигини сиртдан намоён қилиш учун қулай муҳит ҳисобланади. Невротик шахс структурасини Карен Хорнининг “неофрейдизм” га, психоаналитик назарияда ревизионистик ҳаракатга мансуб бўлган невроз назарияси ўрганади. Бу ҳаракат вакиллари невротик низолар ижтимоий шароитлар билан аниқланади деб ҳисоблашади.

Фрейдда “мен” қатъиян “у” га боғлиқ бўлади, инсон табиати ва маданият эса азалий ихтилофда бўлади (маданият табиат даъватига тақиқлар қўяди). Қачонки бу олим шахс ҳақида гапирганида ҳаммасидан кўра кўпроқ инсон организмини назарда тутади. Фрейдга кўра шахс биологик жиҳатдан детерминацияланган, шу сабабдан сезгиларнинг қандайдир доимий тузилиши сифатида қабул қилинадиган шахс характерия тўғрисидаги таълимот неофрейдчилар учун энг муҳим бўлиб қолди. Нормал ривожланадиган инсон характер тузилиши шаклланишининг барча босқичларидан ўтади, лекин айрим инсонлар улғаймасдан эволюциянинг пастки поғоналарида қолиб кетишади. Шу нуқтаи назардан невротик – бу юксаладиган инсоннинг ўрнига таназзулга юз тутадиган инсондир. Неофрейдчилар, аксинча, неврозларда шахс деформациясини кўришади, улар, илк болалик даврининг таъсирида ўзига хос невротик характер – шахснинг невротик типи шаклланади деб фараз қилишади.

К. Хорни ўзининг “Бизнинг ички ноиттифоқликларимиз: неврознинг конструктив назарияси” деган асарида, хаёлдан кетмайдиган майллар, “невротик одатлар” – бу ожизлик, қўрқув ва адоват ҳиссидан туғиладиган неврозларнинг ўзига хослигидир, яъни уларнинг ўзининг хаёлдан кетмаслигига қаттиқ қўрқув, хавотир сабаб бўлган. Невротик, ўзига ишонишнинг ҳеч ҳам ўзгармайдиган (компенсаторли) сохталигини кўрсатган ҳолда, ўзининг қудратлилик сезгисини ошириб кўрсатади, лекин ич-ичидан у ўзини ожиз ва разил деб билади, баъзан ўзини бошқалар билан уларни душман қуршови деб билган ҳолда доимо таққослайди. Невроз шахснинг фавқулодда ўзгаришига сабаб бўлади, лекин низолар қийнаб юборган инсон ўз-ўзидан умидсизликка тушиб қолади. Дезинтеграция қўрқуви туфайли бир томондан, ва ягона бир бутун сифатида ҳаракат қилиш зарурати сабабли бошқа томондан, – невротик бу низони бартараф қилиш учун иложсиз уриниб кўради. Бир сунъий мувозанатни яратишда муваффақият қозонган ҳолда у янги низоларни доимий равишда келтириб чиқариши муқаррардир, ва уларни бартараф қилиш учун янги воситаларни қўллаш унинг учун ҳамма вақт талаб қилинади. Шундай қилиб, характер шахснинг феъл-атворини белгилайди.

Нормал ривожланаётган индивид болалик орзуларидан ва ёшликдаги идеализмдан катта ёшли инсонларнинг ролларини бажаришга ўтади ва ўзига масъулият олади. Невротик эса балоғат ёшида ҳам реал ёки рамзий отага тақлид қилишни давом эттирган ҳолда болалик дунёсида қолади. К. Юнг организм эмас, балки шахс (шахсият) “оғрийди” деб ҳисоблаган, ва шахсни, хусусан, унинг болаликдаги низоларини тушунтириб бериш орқали эмас, балки социум тажрибаси ва маданиятни бутун бир ҳолда ўрганиш орқали тушуниш мумкин. К. Юнгнинг талқинида инсон психикаси бу онгли ва онгсиз равишда энергия алмашинадиган тизимдир. Агар онг заифлашса, унда мувозанатни сақлаб қолиш учун энергияни онгсиз равишда ташқарига чиқариб ташлайди, ва унинг таъсири онгни хавф остига қўяди. Инсон маданияти яратган муқаддас тимсоллар дунёси цивилизациянинг нозим қатлами ва замонавий инсоннинг ибтидоий онгсиз қалбидаги қалин қатламлар орасидаги қандайдир ҳимоя тўсиғидир. Аммо агар бу тимсоллар дунёси вайрон қилинса, унда архетипик тимсоллар тўппа-тўғри онгни чулғаб олади. Невротик муаммолардан қочган ҳолда одамлар ўзларининг салбий хатти-ҳаракатлари учун сиёсатдан фойдаланишади. К. Юнгга кўра, невроз умуман сиёсий низоларда намоён бўлади. Омманинг психопатология манбаи бўлиб индивиднинг психологияси ҳисобланади. ақли расо инсон ўз шарпасини англайди, невротик эса низолар ва ёмонликка сира оғмайдиган интилишни намоён қилган ҳолда уни ҳеч ҳам ўзгармайдиган (компенсаторли) мақсадларида кўрсатади.

  1. Сиёсатда шахс муаммосига ёндашувлар.

 Сиёсатда шахс муаммоларини кўриб чиқиш учун икки асосий ёндашув мавжуд – “объектив” ва “субъектив”. Т. Гоббснинг “Левиафан” китобининг биринчи нашри муқовасида жуда кўп майда одам шаклчаларидан таркиб топган катта одам акс эттирилган эди. Расм “катта одам” – бу “майда одамлар” дан таркиб топган ва унинг барча хос сифатлари ва функцияларини акс эттирадиган жамиятдир деган маъно англатиши керак эди. Бу бирйўла бир неча маъноларни гавдалантирган ўзига хос тимсол эди. Шу маънолардан бири “майда одамлар” ўзларини “катта одам” га, жамиятга бўйсундиришади деб ҳисоблаган. Бундай бўйсуниш заруратини Т. Гоббс беъмани, эгоистик (худбинлик) ва шунга кўра инсон табиатини назорат қилишда эҳтиёж сезади деб асослаган. Сиёсатда шахс муаммосига бундай ёндашувнинг ҳозирги кундаги тарафдорлари ўз фикрларини қуйидагилар билан оқлайдилар:

– жамоат ишлари бошқарувининг долзарб вазифалари билан (Д. Белл, С. Липсет, У. Мур);

– “барқарор демократияни таъминлаш” зарурати билан (Р. Даль, У. Корнхаузер);

– демократик жамиятда одамларнинг “оптимал (энг мақбул) тенглиги” ни таъминлаш билан (Ж. Роулз).

Мазкур ёндашув тарафдорлари учун инсон шахсдан юқори турувчи тузилмалар томонидан назорат қилишда ва бўйсундиришда эҳтиёж сезадиган сиёсат объекти сифатида намоён бўлади. Аммо замонавий политология (сиёсатшунослик) да сиёсат механизмларни ҳаракатга келтирувчи асосий мотив одамларнинг шахсий қизиқиши (манфаати) бўлади деб ҳисоблаш қабул қилинган, қайсики ижтимоий ва сиёсий тартиб эркин индивидларнинг манфаатларини ўзаро келишиб олишда ҳар хил одамларнинг қизиқишларини бирга қўшиш натижаси сифатида шаклланади (А. Смит, У. Годвин). Ф. Гринстайн сиёсатда алоҳида шахснинг ролини аниқлашда ҳар хил ёндашувлар ва фикрларни кўриб чиққан ҳолда қуйидаги уч асосий омилни ажратиб олди:

а) тарихда ўхшаши бўлмаган янги сиёсий вазиятларнинг пайдо бўлиши;

б) ноаниқликнинг катта даражасига эга бўлган мураккаб ва зид вазиятларнинг пайдо бўлиши;

в) ҳар хил сиёсий қарорларни тақдим қилувчи турли кучлар орасида танлаш билан боғлиқ вазиятнинг вужудга келиши.

Сиёсатда шахснинг роли шахс тақдим қиладиганга нисбатан муҳитнинг берилувчанлигига, сиёсий тизимда инсон нуқтаи назарининг кучлилигига ва аниқ сиёсат “Мени” нинг ёрқинлигига қараганда юқори бўлиши керак. Манфаат ва эҳтиёжлар – инсон фаолиятининг энг муҳим сиёсий сабабларидир. Мазкур ҳолда эҳтиёжлар субъект (организм, ижтимоий гуруҳ, инсон) ва унинг яшаш шароитлари орасидаги муносабат сифатида намоён бўлади. Бу боғлиқликда яшаш шароитлари хусусида субъектлар орасидаги муносабат алоҳида аҳамият касб этади. Эҳтиёжнинг манфаатдан фарқи улар ифодалайдиган муносабатлар характерида эмас (онгда акс этган зарурият, объективлик, фаолият), балки улар орасида муносабат ўрнатиладиган предметларда, томонларда кўринади.

Сиёсий манфаатнинг моҳиятини англаш давлатнинг жамиятдаги ролига, ижтимоий жараёнларнинг боришига ва алоҳида инсоннинг ҳаётига унинг таъсир кўрсатишига нисбатан дунёқараш нуқтаи назарини шакллантириш учун муҳимдир. Либерал анъана сиёсий манфаатнинг манбаи ва ифодаловчиси деб алоҳида инсонни ҳисоблайди. Унинг методологик доираси чегараларида сиёсий манфаат ягона инсоний ирода, интилишларнинг ўртача ҳисобдаги натижаси сифатида тушунилади. Шу муносабат билан А.С. Панарин бундай деб ёзган эди: “Негизида бозор ва парламент бошқарув бўлган демократик жамият суверен индивидлар йиғиндисига ўхшаш жамият ҳақидаги тасаввурни ифодаловчи номинализмнинг асосларига таянади. Унинг ижтимоий фалсафаси умумий манфаатни асоссиз аниқлаш имконини рад этади; унга кўра, у фақат, бир томондан пропорционал (мутаносиб) вакиллик, бошқа томондан бозор алмашинуви тизимида акс эттириладиган шахсий ва гуруҳ манфаатларининг нотурғун баланси сифатида мавжуд бўлади”. Америкалик сиёсатшунос К. Дойч сиёсий манфаатнинг моҳиятини инсон ташқарисида, одамлар орасидаги ўзаро муносабатда кўради. У бу сўз бирикмасининг лотин тилидаги келиб чиқишига эътибор қаратади, “inter esse” сўз бирикмаси “орасида бўлиш” деган маънони англатади, яъни унинг доирасида одамлар ўз манфаатини излайдиган боғлиқлик ва ўзаро муносабатни акс эттириш. Инсон ва сиёсат орасидаги ўзаро муносабатларнинг асосий уч турини ажратиш мумкин:

– биринчидан, сиёсий жиҳатдан фаол феъл-атворнинг ҳар хил шаклларида ифодаланадиган ва сиёсий ҳокимият тизимига таъсир этиш орқали ҳаётий муҳим муаммоларни ҳал этишга интилиш билан характерланадиган инсоннинг сиёсатга аралашуви ҳолати. Сиёсатга киришга имкон туғдирувчи омиллар ҳар хил вазиятларга сабаб бўлади, уларнинг орасида қуйидагилари инсон учун алоҳида аҳамиятга эга:

а) маълум бир умумий сиёсий куч (партия ёки ҳаракат) билан ўз шахсини бир-бирига тенглаштириш;

б) давлат ёки сиёсий ҳаракатнинг бошида турган раҳнамога содиқлик;

в) одамларнинг сиёсий ҳаётда иштирок этиш даражаси боғлиқ бўлган таълим даражаси;

г) ижтимоий статус (мақом) – инсон ёки ижтимоий гуруҳнинг ижтимоий тузилмадаги ўз ўрни тўғрисидаги тушунчаси. ижтимоий статус (мақом) нинг ошишига қараб, сиёсий муносабатларга жалб қилишлик даражаси ўсади;

д) сиёсий ҳаракатларда иштирок этишда психологик мотивациянинг ҳар хил турлари. Бунда, сиёсий ҳаракат ёки ташкилотда иштирок этиш орқали исталган мақсадга эришиш мотивининг муҳимлиги қайд қилинади;

– иккинчидан, бу инсон ва сиёсий тизим алоқаларининг узилиши билан, холи вазиятда ва умумий манфаатга қарама-қарши ҳолда шахсий манфаатларни амалга ошириш учун кучларни бир ерга тўплаш билан характерланадиган бегоналашиш ёки аномия ҳолати. Ижтимоий ҳаёт меъёрлари турли сабабларга кўра ўз аҳамиятини йўқотади, одамлар томонидан уларнинг феъл-атвори ва ўзаро муносабатини тартибга соладиган обрўли инстанциялар сифатида кўрилмайди. Аномия қуйидаги психик сифатларнинг бир қанчасини бирга қўшиш натижасида вужудга келади:

1) инсоннинг феъл-атвори ҳодисаларнинг боришига таъсир кўрсатмайдиган ҳокимиятсизлик ҳисси;

2) индивид ахлоқий мўлжаллар, қадриятларни йўқотганида унинг феъл-атворида дунёқараш асосларининг йўқолиши;

3) фақат маъқул кўрилмайдиган феъл-атворгина қўйилган мақсадларга эришишга ёрдам бериши мумкинлигига ишониш;

4) жамиятда устун бўлган қадриятлар ва эътиқодларга бўлган эҳтиромнинг энг паст даражаси.

Аномияда ҳар хил ҳолатларни фарқлаш зарур. У:

а) ҳам сиёсий воқеаларнинг боришига таъсир кўрсатишга қодир эмаслик, ҳам улар билан ихтилофда бўлиш натижасида юзага келиши;

б) ихтиёрий танлаш натижасида бошланиши ёки мажбурий ҳолатда бўлиши;

в) ҳаётий муҳим муаммоларни давлат органлари тизими орқали ҳал этиш учун таъсир кўрсатиш имкониятидан ижтимоий гуруҳни мақсадли четлаштириш натижаси бўлиши мумкин. Инсонни эътиборсиз қолдирган ҳолда ва сиёсий ҳокимиятдан четлаштирган ҳолда аномия уни сиёсат доирасидан чиқармайди, балки бу доирани эртами, кечми ёриб ўтадиган кучли ижтимоий салбий кучнинг концентрациясига (бир жойга тўпланишига) ёрдам беради;

– учинчидан, бу инсон ва сиёсий структура (тузилма) бир-бирига тўлиқ қўшилиши ҳолати, шахсий ҳаётнинг жамият талабларига ва ўзгаришлар ритмига бўйсуниши, индивидуал (шахсий) ҳаётнинг сиёсий ҳаётга қоришиб кетиши. “…Сиёсат одами ҳокимият орқали ҳурмат қозонишни истайди”: ўзини кўрсатишнинг худди шундай шаклида инсоннинг ҳаётий кучларига бўлган эътиборни алоҳида таъкидлаб кўрсатиш қуйидагилар характерли хусусиятлари ҳисобланадиган “авторитар шахс” нинг ўзига хос типини яратади:

1) конвенционализм – ташқи қадриятларни қабул қилишда ташқи босимга нисбатан мослашувчанлик;

2) нуфузли шахсни бир хил ҳурмат қилмаслик;

3) масъулият ва адоватни ташқарига, индивиддан назоратсиз бўлган ташқи кучларга ёйиш;

4) “кучлилар” каби, лекин юзаки категориялар билан фикрлашга интилиш;

5) ҳокимиятга интилиш ва ундан қўрқиш;

6) ўз феъл-атворини бошқаларнинг феъл-атвори билан оқлаш;

7) фитналар, конспирация (махфий тутиш) лар ва ш.к. мистик (сирли) кучларнинг сиёсатда иштирок этишига ва унга аралашишига ишониш.

Сиёсат одамларнинг у ёки бу умумийликларининг бор бўлиши мақсадини аниқлайди. У сиёсат субъектларининг умумий манфаатларини аниқлайди, барча учун маъқул бўлган ахлоқ қоидаларини ишлаб чиқади, улар орасида вазифа ва ролларни тақсимлайди, барча субъектлар учун ҳаммабоп бўлган, одамларнинг ҳар хил уюшмаларининг барча иштирокчилари орасида самарали ўзаро муносабат ва ҳамфикрликни таъминлашга қодир бўлган вербал (оғзаки) ва рамзий тил яратади. Мазкур ҳолда сиёсат, унинг номига ва унинг номидан бу қарорлар қабул қилинадиган жамият савиясида қарорларни қабул қилиш ва ҳаётга татбиқ қилиш билан боғлиқ бўлган инсон фаолияти сифатида намоён бўлади. Шунинг учун, одам, одамлар уюшмаси қандай бўлса, сиёсат ҳам кўп жиҳатдан шундай бўлади деб билиш қабул қилинган.

(Давоми бор)

Рус тилидан таржима қилувчи: Шавкат Қодиров    

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистондаги путин чўққисига украина байроғи ўрнатилгани сабабли альпинистлар сўроққа тутилди

Қирғизистоннинг Чуй вилоятидаги Путин чўққисида Украина байроғи акс этган видеони тасвирга олган альпинистлар сўроққа тутилди. Бу ҳақда Чуй вилояти милицияси хабар берди. ...

Қозоғистон жанубидаги ёқилғи қуйиш шахобчаларида бензин лимит бўйича берилаяпти

Жанубий Қозоғистон вилоятида энг харидорги навдаги бензин етишмовчилиги юзага келди. АИ-92 навли бензин тақчиллиги ҳақидаги ахборотни «Жанар-Жағармай» жамоатчилик ...

Афғонистон аҳолисининг 25 фоизи ишсизликдан азият чекмоқда

Афғонистон миллий ишчилар уюшмаси ходимларининг таъкидлашича, ўтказилган тадқиқотга кўра, ишга лаёқатли бўлган аҳолининг 25 фоизи ишсизликдан азият чекмоқда. Бу ҳақда ...