Олмаотада икки автобус тўқнашган пайтда 18 киши жабрланди

22 июль, якшанба куни Олмаотадаги Қурманғози ва Дўстиқ кўчалари кесишган жойда иккита йўловчи ташувчи автобус юзмаюз тўқнашиб кетди. Натижада 18 киши касалхонага етказилди.

“2018 йил 22 июль куни Тиббий тез ёрдам станциясининг пультига ЙТҲ ҳақида чақирув келиб тушди, воқеа жойига 10 та тез ёрдам бригадаси жўнаб кетди. 18 киши турли хил жароҳат, эзилиш ва тирналишлар билан шаҳар клиникаларига етказилди ва мурожаат қилиб келди”, – деб Олмаота соғлиқни сақлаш бошқармасининг сўзларидан ҳавола келтиради маҳаллий ОАВ.

Оқибатда тўрт киши касалхонага ётқзилган, 18 нафар жабрлангалар орасида уч нафар бола ҳам бор. Дастлабки тахминга кўра, ҳайдовчилардан бири автобусни тўхтаб туриш тормозига қўйган, бироқ у ўзўзидан тоғдан пастга қараб эниб кетган ва йўловчилари бор бўлган автобусга келиб урилган.

Олмаота ва Қозоғистонда жамоат транспорти билан авариялар, умуман олганда, мунтазам равишда рўй бериб туради. 2017 йилда автобус ва йўлтанламас автомашина тўқнашуви натижасида 17 киши жабрланган эди. 2017 йил августда Уральскда иккита автобуснинг тўқнашуви шаҳар ичида қатнайдиган йўловчи транспортидаги энг йирик авария бўлган – ўшанда 58 киши жабрланган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мигрантлар юборган юклар ўзбекистонга “етиб бормаяпти”

  Image captionМеҳнат муҳожирлари Ўзбекистондаги оилаларини пул ва буюмлар билан таъминлаб турадилар. Россиядан Ўзбекистондаги оилаларига юк юбораётган меҳнат ...

Эртадан бошлаб пластик картага нақд долларни сотиб олиш мумкин

Ўзбекистондаги тижорат банкларида эртадан, яъни 22 августдан бошлаб пластик картага нақд валютани сотиб олиш имконияти пайдо бўлади. Фақат карта ўша шахснинг ўзиники бўлганда ...

«ислом каримов» аэропорти ходими йўловчига тан жароҳати етказди

Шу йилнинг ферваль ойи бошларида, яна денг куппа-кундузи Тошкент маҳаллий аэропорт ходими Акмал Хамраев (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) кутиш залида йўловчи Шукурулло ...