“FOREX” бозорида қандай ишлаш мумкин?

Forex-254x300“Forex” сўзи инглизча  “FOReign EXchange Operations” (халқаро валюта амалиётлари) иборасининг қисқартирилган  кўриниши ҳисобланади.

“Forex” – бу халқаро банклараро валюта бозори.

Ушбу бозорда валюталар олди-сотдиси амалга  оширилади. Асосий валюталар курси мунтазам ўзгариб тургани боис, спекулятив амалиётлар йўли билан фойда олиш  мумкин.

Масалан, валютани арзонроқ нархда сотиб олиб, кейинроқ қимматроққа сотса бўлади.

 Марказий банклар, тижорат банклари ва бошқа йирик молия тузилмалари “Forex”  бозорининг иштирокчилари ҳисобланади.

“Forex” даги кундузги валюта амалиётларининг ҳажми 5000.000.000.000 доллардан ошади!

Бироқ сиз билан бизга ўхшаган хусусий сармоядорлар ҳам камроқ миқдордаги маблағ билан воситачилар ёки брокерлар орқали ушбу бозорда қатнашиши мумкин.

Бунинг учун сиз шундай дилинг компаниясида хисоб очиб, унга валютангизни ўтказасиз. Депозитингиз жамғарма бўлиб, у ёрдамида сиз савдо қилишингиз, пул ишлашингиз, суғурта бадали ёки гаровга қўйишингиз мумкин. Бу брокерга муваффақиятсиз савдо натижасида зарар кўришига йўл қўймайди. Брокер ўз томонидан мижознинг топшириғи бўйича бозорда ўз хисоби ва ўз номидан амалиётларни амалга ошириш масъулиятини олади.

Сизга бозорга кичик сўмма билан чиқишга рухсат беришмайди, шу боис брокер савдо қилиш учун сизга депозитингиздаги маблағ миқдоридан анча кўп бўлган кредитни тақдим этади. Сиз кредитдан фақат бозорда савдо қилиш учун фойдаланишингиз мумкин. Битим якунланганидан кейин брокерга кредитни тўлиқ қайтаришингиз лозим, битимдан тушган фойда эса сизга қолади. Одатда ушбу кредит миқдори (уни “кредит елкаси” ҳам дейишади) депозитингиздаги маблағдан 100 баравар кўп бўлади (1:100 деб ёзилади), яъни сиз бозорга битим учун фойдаланишга тайёр бўлган суммадан 100 баравар кўп бўлган маблағ билан чиқасиз. Одатда “Forex” бозорида савдолар лотларда олиб борилади: 1 лот = 100.000$. Кредит елкасини тақдим этадиган суғурта депозитли брокерлик компанияси орқали ишлаш тизими.
“маржинал савдо” (“маргин традинг”) дейилади.

Сизнинг “Forex”даги ҳар бир савдо битимингиз икки қисмдан иборат бўлади: бозорга чиқиш ёки позициянинг очилиши ва ёпилиши. Позициянинг ёпилиши сиз позициянинг очилишини амалга оширган операциянинг тескариси бўлади. Яъни сиз евро сотиб олиш билан позицияни очган бўлсангиз, еврони янги нархда сотган пайтингизда позициянгизни ёпган бўласиз. Позиция ёпилганидан кейинингина олган фойдангиз ёки кўрган зарарингиз ҳисоб-китоб қилинади.

Ҳар бир очилган позиция брокерга муайян миқдордаги валютани бошқа муайян миқдордаги валютага сотиб олиш учун буйруқ вазифасини ўтайди.

“Forex”да барча валюталар жуфт савдо қилинади. Ҳар бир жуфтликда бир валюта асос вазифасини ўтаса, иккинчиси котировка қилинадиган бўлади. Масалан, EUR/USD жуфтлигида евро асос вазифасини ўтайди, USD/JPY жуфтлигида жса АҚШ доллари шу вазифани бажаради.

Котировка қилинадиган валюта бирлигида ифодаланган асос вазифасини ўтовчи валютанинг қиймати котировка дейилади. Ҳар бир котировка иккита рақамдан иборат бўлади. Биринчи рақам – “Бид” – мижоз, асос вазифасини ўтовчи валютани котировка қилинадиган валюта учун сотиши мумкин бўлган нарх. Иккинчиси – “Ask”, ёки “Offer” – мижоз асос вазифасини ўтовчи валютани сотиб олиши мумкин бўлган  нарх. Масалан: EUR/USD = 1.2603 Bid; 1.2606 Ask. Ҳар доим  “Bid < Ask”  бўлиши аён.  Нега деб ўйлаяпсизми?  Агар тушунмаган бўлсангиз, қийин бўлади… “Bid” ва “Ask” ўртасидаги фарқ “spred” (spread) дейилади. Юқоридаги мисолимизда spred 3 та бандга тенг.  Банд (“point” yoki “pips”) – бу нархларнинг ўзгаришга рухсат этиладиган энг кам миқдори. Турли жуфтликдаги валюталар турли аниқликда котировка қилинади, яъни котировкада турли миқдордаги ўнли рақамлар бўлади. Валюталарнинг кўпчилиги вергулдан кейинги тўртинчи рақамгача аниқликда котировка қилинади, фақат “iyеnа”гина 0.01 гача аниқликда бўлади. Спреднинг катталиги валюта жуфтлигига, битим сўммасига ҳамда бозордаги вазиятга боғлиқ.

Спред брокер ёки ДМ – дилинг марказининг даромад манбаи ҳисобланади: брокерлик компаниялари ўзларининг асосий даромадларини валюталар олди-соттисидаги курслар орасидаги фарқдан олишади. “Forex” бозоридаги валюта амалиётлари нафақат долларда амалга оширилади. Валюталарнинг долларга нисбатан курсидан келиб чиқадиган уларнинг айирбошлаш курси кросс-курс дейилади. Бозорда асосан қуйидаги кросс-курслар қўлланилади: EUR/GBP, EUR/JPY, EUR/CHF.

Келгуси мақолаларимизда Ўзбекистонда қандай қилиб ҳисоб очиб, “Forex”да ўз кучингизни синаб кўриш имкониятлари ҳақида ўқишингиз мумкин.

http://biznestrener.uz/yosh-tabirkor/86-forex-bozorida-kanday-kilib-ishlash-mumkin.html

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400