Мирзиëев таваллуди: ТВда “Жаноб президент”¸ тармоқда “Подшоҳи олам”

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни 61 ёшга тўлгани муносабати билан Президент Девони матбуот ва теле-радио муҳаррирларига эфирларда мақтовли дастурлар берилмасликка буюрган.

МТРК муҳаррирларидан бирига кўра¸ 24 июль куни Ўзбекистон 24 каналида президент Мирзиëев билан жонли интерьвюдан бошқа айни мавзуда бошқа дастур бермаслик ҳақида оғзаки буйруқ бўлган.

Ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида эса президентга қаталган мақтовли битиклар урчиди.

Таниқли шоир Мурод Раҳим ўзининг Facebook даги саҳифасида президент Мирзиëевни “Қуëшдек буюк юрт подшоҳи” дея алқади.

Шоир Мурод Раҳмон
Шоир Мурод Раҳмон

“Ажаб сирлар”¸ “Нилуфар”¸ “Садоқат” каби машхур қўшиқлар муаллифи бўлган 71 яшар шоир Озодлик билан суҳбатда “Юрт отаси қилган ҳизматлари эътирофи сифатида” бу шеър ëзилганини айтди:

– Одатда мен севги ҳақида ëзаман. Лекин Шавкат Миромонович олиб бораëтган эзгу ишларни кўриб туриб эътироф қилишни ўзимга фарз деб билдим. Биринчи шеърни ўткан йили мухтарам президентимиз 60 ëшга кирганида ëздим. Ўткан йили Андижоннинг Шайттепа маҳалласида 100 ёшга кирган Билол бобо мендан илтимос қилиб, подшоҳимиз ҳақида мақтов ëзишга ундади. Отахоннинг раҳматини қоғозга туширгандим. ​Шуни муҳратарам Озодлик мухлисларига ўқиб берсам¸ – дея шоир ўз шеърини ифодали ўқиб берди.

Шеърда шу пайтгача олам “Бундай доно подшоҳ кўрмагани”¸ унинг босган изи “жаннатга айлангани” ва Мирзиëев даҳосига Европа ҳам лол қолгани васф қилинади:

Европа ҳам лол бўлди, ҳайрон-жим

Бу ишлар олам, шоҳларга ўрнак.

Турли ўлпону, юлиш алвидо, оҳим

Мансабдор ҳам отдан тушди, эгик.

Юракка қуёш ҳам тушди-ку бугун

Бундай шоҳ дунёга келади бир бор,

Элига, Ватанга мангу фидокор!

Бундай подшоҳ фақат бизнинг юртда бор,

Халқни бахтли қилиб, яшар бахтиёр!

Шоир ўз мадҳида президентни қуëш билан тенглаштиради ва бу нурдан “руҳий хасталар ҳам” баҳраманд бўлганига эътибор қаратади:

Уйсиз уйли бўлди, ерсиз ер олди,

Ишсиз ишга кирди, ғамлар йўқолди.

Руҳий хасталар ҳам назарда бўлди,

Ўқиш, иш амаллар фойдага тўлди.

Бу мадҳиянинг “аъло қабул қилинганидан” руҳланганини айтган Мурод Раҳим президентнинг 61 ëши учун махсус ғазал ëзганини илкис мамнуният билан изҳор қилди:

– Мен шундай улуғ одамга мақтов ëза олганимдан ўта хурсандман¸ – дейди шоир.

У ўз мадҳиясида демократик давлатнинг сайлаб қўйилган президентини “подшоҳ” дея атайди:

Эй, буюк юрт подшоҳи, эй доно падар,

Сизга мангу ҳурмату эъзоз ярашар.

Сиз ёшлик чоғингиздан бугунга қадар

Энг ширин ҳаёт учун курашган раҳбар.

Мамлакатни яшнатган, гуллатган сарвар!

Икки президентга бир мадҳия

Шоир Мурод Раҳим Ўзбекистонниинг биринчи президенти Ислом Каримовнинг 80 йиллигига бағишлаб қасида ëзган эди.

Мирзиëевга аталган қасида билан Каримовга аталган мадҳиянинг деярли бир хил эканлиги кузатилади.

Тармоқ мақтовга тоқатсиз бўлди

Мурод Раҳим ўз шеърини жойлаштирган Facebookдаги саҳифанинг аксарият юзерлари маддоҳликни қоралаб чиққан.

“Мадҳияни ҳам қийворипти ома лекин! Олтмиш ёшдан кейин гули қоладими одамни?! Бу ёшда боғимизга хазон оралайди-ку!” – деб ëзди Зариф Султон.

“Президент керакмас дегани сайин маддоҳлигимиз ошиб бораяпти. Мисоли шахсга сиғиниш бўпти. Шавкат Миромоновичга ҳам бу шиғир ёқмаслиги тайин,” деб ёзади Facebook юзери Худойберди Назаров.

“Патҳалимлик ҳам эви билан бўлсин, вопше ялаб сўриб ташабдиююю бояқишш,” дея ëзғиради Исоил Абдуллоҳ.

Илк қадамда тўхтатилган мақтов марафони

Мурод Раҳим Ўзбекистон президентини “подшоҳ” деб айтган илк ижодкор эмас.

2017 йилда ўзбек кино артисти ва қўшиқчиси Дилфуза Исмоилова Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëевни улуғлаб қўшиқ куйлаган эди.

Шоир Тоҳир Муҳаммад тарафидан ëзилган матнга бастакор Рустам Тўлашов куй басталаган “Шу гўзал юрт султони омон бўлсин” қўшиғини куйлаган Дилфуза Исмоилова Озодлик билан суҳбатда “ушбу қўшиқ қалб амри¸ виждон буйруғи билан” Мирзиëев президентликка сайланган 2016 йилнинг декабрида яратилганлиги айтганди.

Аммо бу қўшиқ ҳақидаги интерьвюдан бир кун ўтиб Исмоиловага Ўзбекистон маданият вазирлиги тарафидан чора кўрилган ва “Шу гўзал юрт султони омон бўлсин” қўшиғи “лаганбардорлик намунаси” дея тақиқланган эди.

Манба: ozodlik.org

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тўрт йил фарзанд кутган оила бирданига тўрт фарзандли бўлди

Кеча, 25-февраль куни тонгда Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳридаги №4 сонли туғруқхонада 28 ёшдаги аёл тўрт фарзандни дунёга келтирди. Фото:kalys.media Маълумотларда ...

Тунисда икки поезднинг тўқнашуви оқибатида 95 киши жабрланди

Тунис пойтахти жанубида икки йўловчи поезди тўқнашиб кетди, натижада 95 киши жабрланди. Тунис ҳуқуқ-тартибот идораларига кўра, жабрланувчилар енгил тан жароҳатларини олган. ...

Қачон чироқ ёнаркин?

«Севги изтироби» киносериалини кўриб ўтирсам, қўнғироқ бўлиб қолди. Гўшакни кўтарсам, яқин танишим Сурайё «Марям опа, илтимос, сиз электр энергияси тўғрисида кўп мақолалар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400