К. Раббимов: “Жаноб Президент” номли видео фильмни кўрдим

Ҳозиргина Ўзбекистон иккинчи Президенти Шавкат Мирзиёевнинг бир ярим йиллик фаолиятига бағишланган ярим соатлик “Жаноб Президент” номли видео фильмни кўрдим. Фильм бир қанча нуқталари билан аҳамиятли.

1. Фильмда Президент Мирзиёевнинг иш кабинети кўрсатилган, уни ишлаш жараёни қисқа бўлсада акс эттирилган. Қиёслаш учун, ўтган чорак асрлик бошқаруви мобайнида, Ислом Каримов ўзининг иш кабинетини бир марта ҳам кўрсатмаган эди. Фақат қабул хонаси, учрашув хоналари кўрсатилар эди. Юрт Президентининг иш жойи, хонаси, иш тартиби, бюджети ва ҳ.к. маълумотларни кўрсатилиши/билдирилиши – легитимликни изловчи сиёсий тизимлар учун муҳим. Бу ҳокимиятнинг шаффофлигини оширувчи омил ҳисобланади.

2. Фильмда Президент кортежи ўтаётганда йўллар тўсилмаётгани, қўшни йўлларда оддий одамлар ҳаракатланишда давом этаётгани кўрсатилган. Хорижда бўлганим учун, аслида вазият қандайлигини билмайман. Лекин, агар ҳақиқатда Президент кортежи учун йўллар тўсилмаётган бўлса – бу ниҳоятда ижобий ҳолат. Бутун дунёда давлат раҳбарлари ҳаракатланиши учун йўллар/кўчалар одамлардан тўсилмайди. Ўзбекистон раҳбарияти ҳам шу моделда ҳаракатланаётган бўлса, бу қувонарли ҳол.

3. Фильмда Президент Мирзиёев қисқа интервьюлар берган. Мен кузатиб келаётган ҳолат шуки, шу пайтгача Мирзиёев бевосита, юзма-юз журналистлар билан бир марта ҳам мулоқот қилиб, уларни саволларига жавоб бергани йўқ. Нафақат хорижда, балки Ўзбекистон ичкарисида ҳам. Бу фильмда ҳам Президент саволларга жавоб бераётгани йўқ, қисқа-қисқа ўз қарашларини саволсиз интервью сифатида билдирган.

4. Фильмда кучли йўлантилирган мотив шакллантирувчи мусиқа ишлатилган. Одатда бу каби жўр мусиқалар Супермен ёки Бэтмен каби фантастик ва руҳлантирувчи фильмларда ишлатилади. Дунё тажрибасида, жорий давлат раҳбарлари фаолиятига бағишланган фильмлар учун анча нейтрал мусиқалар ишлатилади. Назаримда, бу фильм ишловчиларининг ғояси бўлиши керак. Бу мусиқа орқали фильм ишловчилари давлат раҳбари фаолиятига ўзларининг кўтаринги муносабатини билдиришмоқчи бўлишган.

5. Энг асосийси, фильмни иккинчи Президент Мирзиёевнинг туғилган куни эфирга берилиши – мени назаримда, ижобий ҳол эмас. Президентнинг таваллуд куни – унинг шаҳсий, оилавий ва яқин дўстлари орасида кечадиган, ички/шахсий иши бўлиши керак. Давлатчилик, сиёсий маданият мана шундай ёндашувни шакллантириши лозим бўлади. Мени назаримда, Президент фаолиятига бағишланган фильмлар, давлат байрамларида, еки Президент сайланган муддатларда кўрсатилиши лозим. Президентнинг таваллуд кунида уни фаолиятига бағишланган фильм намойиш этилиши – авторитаризм анъанаси бўлиб, бу янги ҳокимиятга керак бўлмаган оғир юк ҳисобланади. Мен шахсан Президент Мирзиёев фаолиятидан, ислоҳотлар сиёсатидан розиман.

Лекин, Ўзбекистон олдида турган фундаментал муаммоларни ҳал қилиш учун биттагина Президентлик институти ресурслари мутлақ етарли эмас, ҳамма қатори, бизга ҳам жуда кучли фуқаролик жамияти керак бўлади. Фуқаролик жамияти, ҳуқуқий давлат ва демократик, сиёсий рақобатга асосланган тизим яратилиши учун, ҳокимиятлар бўлиниши, ҳокимият тегиб турилиши, уни назорат қилиниши лозим бўлади. Агар менда Президент Мирзиёев билан шу бугун норасмий учрашиш имконияти бўлганида, албатта, уни таваллуд куни билан мўьтадил, лекин самимий шаклда табриклаган бўлардим. Айни пайтда, фуқаролик жамияти фаолларини давлат раҳбари таваллуд куни билан оммавий шаклда табриклашларини ҳам катта ижобий ҳолат деб билмайман.

Муаллиф: Камолиддин Раббимов

Манба: Муаллифнинг “Фейсбук”даги саҳифаси

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ислом каримовнинг бош тансоқчиси бўлган ахат носиров янги лавозимга тайинланди

Ислом Каримовнинг собиқ бош тансоқчиси сифатида бир неча йиллар давомида фаолият юритган Ахат Носиров Шарқ яккакурашлари ва жанг санъатини ривожлантириш маркази раҳбари этиб ...

Навбаҳорда икки қишлоқни боғловчи кўприк бузилди. аҳоли бундан норози

Навоий вилояти, Навбаҳор туманининг Ғужбоғтепа ҳамда Суғдиёна қишлоқлари ўртасидан ўтувчи зовурда халқ томонидан ҳашар йўли билан қурилиб, 14 йилдан буён фойдаланиб ...

Қозоғистон марказий осиёда қашшоқлик даражаси бўйича энг паст кўрсаткичга эга

Жаҳон банкининг Марказий Осиё бўйича иқтисодчиси Уильям Зейтц, Қозоғистон Марказий Осиёда қашшоқлик даражаси бўйича энг паст кўрсаткичга эгалиги хақида баёнот берди. Уильям ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400