Тожикистонда аёл ўз фарзандининг танасига нина тиққанини инкор қилмоқда

Тожикистонда аёл ўз фарзандининг танасига нина тиққанини инкор қилмоқда

Шифокорлар танасидан 10та нина олиб ташлаган боланинг онаси фарзандининг баданига атайлаб нина тиққани борасида ўзига қўйилаётган айбловларни инкор қилмоқда. 23 июль куни Муҳайё Каримова баёнот бериб, терговчиларнинг босими асосида иқрорий кўрсатма берганини маълум қилди.

«Улар менга таҳдид қилиб барча айбни зиммамга олишимга мажбур қилишди. Буларнинг ҳаммасини эрим учун қилганим ҳақидаги гапларнинг ҳаммаси ёлғон. Мен қандай қилиб ўз фарзандимнинг баданига нина санчишим мумкин. Ахир биз олти йил фарзанд кўришни кутганмиз-ку», дея баёнот берди 9 ойлик Мудассир Каримовнинг онаси Муҳайё Каримова.

Тожикистон ИИВ 7 июл куни баёнот бериб, Рудакий туманидаги Сарикишти қишлоғида истиқомат қилувчи 26-ёшли аёл ўзининг фарзанди танасига 10 та металл нина санчгани, шу тариқа пул топиш мақсадида Россияда юрган эрини қайтаришни мақсад қилганини маълум қилган эди. Бунинг натижасида болакайнинг салматлигига оғир жароҳат етди.

Муҳайё Каримованинг айтишича, пул топиш мақсадида Россияда юрган эрининг қайтаришга ҳожат йўқ. «У бир йилда атиги бир неча ой пул топиш мақсадида кетади. Россиядан ҳар куни қўнғироқ қилади», -дея таъкидлайди аёл.

Муҳайё Каримова ўзига нисбатан жиноят кодексининг “Саломатликка оғир зиён етказиш” моддаси бўйича жиноий иш очилганини, тергов олиб борилаётганини тасдиқлади. Тергов вақтида унга боласининг ёнида бўлишига рухсат берилди. Мудассирнинг онасининг айтишича, фарзандининг баданида ниналар қандай қилиб пайдо бўлганлигини ҳамон билмайди.

Бироқ Рудакий туман прокурори Муҳаммадвали Шаҳидуллозода сўроқ вақтида аёлга босим ўтказилгани тўғрисидаги унинг идоаларини рад қилди. «Уни ҳеч ким мажбурламади, унинг ўзи жиноят содир этганлигини тан олди. Менинг ўзим сўроқ вақтида иштирок этдим», -дейди туман прокурори.

Эслатиб ўтамиз, июл ойи бошларида Миллий Тиббиёт маркази (Караболо) шифокорлари баёнот бериб, 9 ёшли болакайнинг баданидан 10 та нина топганликларини маълум қилишди. Уларнинг таъкидлашларича, болакай ўз ҳолича ниналарни ютиб юбориши мумкин эмас экан. Рентген-тадқиқот ниналар бош чаноғи, буруннинг қуйи қисми, оёқ, бўйин ва кўкрак қафаси, шунингдек бола танасининг бошқа қисмларидан топилган. Айрим ниналар терининг ичкарисигача кириб кетгани боис шифокорлар биринчи операция вақтида атиги 6та нинани олиб ташлашга муваффақ бўлишди, яна 4 та нина гўдакнинг танасида қолмоқда. Шифокорларнинг айтишича, ниналар бола танасида камида уч ой мобайнида турган.

Манба: tnews.uz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Музокаралар ижобий ҳал бӯлмоқда

21-22 декабрь кунлари Қозоғистоннинг пойтахти Остона шаҳрида Сурия давлатига тегишли навбатдаги музокора бӯлиб ӯтади. Бу ҳақида Қозоғистон Ташқи Ишлар вазирлиги сайтида хабар ...

Ўзбегим, жон, ўзбегим…

Олдиндан айтиб қўяй, мен ҳар бирингиздан кўпроқ севаман, Ўзбекистонни! Мен яхши кўраман, миллатимни! Яхши кўраман, миллатдошимни! Яна айтиб қўяй, миллатчи ҳам эмасман! ...

Афғонистонда ўзбеклар раҳбарлигида янги сиёсий партия иш бошлади

Афғонистонда ўзбек сиёсий арбоблари асос солган янги партия иш бошлади. «Афғонистон халқининг янги Жунбиш партияси» деб номланган ушбу ҳаракатга Аҳмад Ишчи раҳбарлик қилади. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400