Қирғизистонда мобил қурилмаларни олиб киришда $1,5 тўлов киритишни таклиф қилишмоқда

Ахборот технологиялари ва алоқа қўмитаси мамлакатга мобил қурилмалар олиб кириш учун тўлов жорий қилишни таклиф этаяпти. Битта қурилмани рўйхатдан ўтказиш 100 сомга (1,5 доллар атрофида) тушади.

24 июль кунги матбуот анжуманида қўмита раиси Бақит Шаршембиев етказиб берувчилар чегара орқали олиб киришда янги телефонларни рўйхатдан ўтказиш учун тўлов тўлашларини тушунтирди. У фуқаролар эмас, мобил қурлималарни импорт қилувчи фирмалар ёки хорижда телефон сотиб олган хусусий шахслар тўлов тўлашларини таъкидлаб ўтди.

Тўлов чегарадан ўтишда бир марта амалга оширилади. Қўмита раисининг сўзларига қараганда, 100 сомлик сумма Иқтисодиёт вазирлиги томониданэнг кам ҳисобкитоб кўрсаткичи сифатида ҳисоблаб чиқилган. Бунда лойиҳа ишга туширилгунича мобил қурилмалардан барча фойдаланувчилар автоматик тарзда ва бепул рўйхатдан ўтказилади.

Бақит Шаршембиев пулли рўйхатдан ўтказиш “ҳаётий зарурат” эканлигини баён қилди. У контрабанда, контрафакт товарларни сотиш, мобил қурилмаларни ўғирлаш каби муаммоларни ҳал қилади. Бундан ташқари, ушбу чора терроризм ва экстремизмга қарши ҳаракат ҳисобланади.

Мобил қурлималарни пулли рўйхатдан ўтказиш қоидаси бир қатор мамлакатлар, масалан, Қозоғистон, Озарбайжон, Туркияда амал қилади.

Ҳозирги вақтда лойиҳа жамоатчилик муҳокамасида. У 2019 йилда кучга кириши режалаштирилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандда мактаб директори 1-синфга қабул қилиш учун пора устида қўлга тушди

Сўнгги пайтларда тамагирлик, порахўрлик ва ўз мансаб мавқеини суиистеъмол қилиш каби оғир жиноятларни содир этиб, ўз касбига, ўз номига иснод келтираётганлар ҳам йўқ эмас. ...

Ақш россиянинг айрим муассасаларига рухсат берди

АҚШ ҳукумати Сбербанк, ВТБ Банк, Альфа-Банк ва бошқа айрим Россиядаги муассасаларнинг энергетика масалалари бўйича фаолиятини 5-декабргача давом эттиришига рухсат берди. ...

Қиш қайғуси: қайнота-келин бир хонада ётса…

Узоқ йили машҳур олимлардан бирига шундай савол йўлланган эди:   «Баъзан барча оила аъзоларимиз — мен, хотиним, фарзандларим ва ота-онам бир хонада ётишга тўғри келади. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400